БОЛАЛАР МЕҲНАТИ ВА МАЖБУРИЙ МЕҲНАТ ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИДА

Ўзбекистон Республикаси “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилиниши, ушбу Қонун билан касаба уюшмалари инспекциялари фаолиятининг қайта тикланиши, ўз навбатида касаба уюшмалари томонидан ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишнинг амалий жиҳатдан янги поғонага кўтарилишига, касаба уюшмаларининг бу борадаги фаолиятини тубдан такомиллаштирилишига ҳуқуқий замин яратди.

2020 йилги пахта йиғим-терими мавсумида пахтакорлар учун шарт-шароитлар яратиб берилиши, мавсум давомида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга йўл қўйилмаслик юзасидан касаба уюшмаларининг жамоат назоратини ташкил қилиш тўғрисида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгашининг 2020 йил 04 сентябрь кунидаги №19-14”с”-сонли раёсат қарори қабул қилинди.

Мазкур қарор ва ҳукуматнинг бошқа қарорларини ижросини таъминлаш мақсадида  Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Меҳнат инспекциясининг Сурхондарё  вилояти бўйича меҳнат инспекторлари томонидан пахта йиғим терими мавсумида пахтакорлар билан мавсумий меҳнат шартномалари ҳамда фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномаларни расмийлаштириш, Болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик, терим учун иш ҳақини ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши, ходимларнинг меҳнат ҳуқуқи таъминланиши устидан кундалик жамоатчилик назорати амалга оширилмоқда.

Жумладан, Меҳнат инспекцияси бошлиғи — Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация раиси ўринбосари Қ.Қирғизалиев жорий йилнинг 21-25 сентябрь кунлари Сурхондарё  вилоятида бўлиб, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ходимлари билан ҳамда Олтинсой, Денов, Сариосиё, Узун, Шеробод ва Музработ туманларида тармоқ касаба уюшмаси кенгашлари раислари иштирокида мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик мавзусида давра суҳбати ўтказдилар. Шунингдек, термичиларнинг ётоқ жойлари, шарт-шароитлари билан танишиб чиқди.

Ташкил этилган давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2020 йил йил пахта ҳосилини йиғиб териб олиш ишларини уюшқоқлик билан ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 8 сентябрдаги №545-сонли қарори ҳамда мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш  юзасидан  2020 йил 11 сентябрь куни Вазирлар Маҳкакмасида ўтказилган йиғилиш баёни, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгашининг 2020 йил 04 сентябрь кунидаги №19-14”с”-сонли раёсат қарори, ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича уч томонлама комиссиянинг 2020 йил 07 сентябрдаги №3-сонли баённомаси  мазмун ва моҳияти тушунтирилди.

Пахтакорларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди.

16.10.2020йил. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши аппаратининг меҳнат инспекцияси Сурхондарё  вилояти бўйича меҳнат инспектори томонидан Ўзбекистон Республикасида Болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатдан фойдаланмаслик бўйича Сурхондарё вилояти Миллий мониторинг гуруҳи билан биргаликда Қумқўрғон тумани «Ҳалаки» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган «Гулистон МНЗ» фермер хўжалигида пахта йиғим — терими мавсумида теримчиларнинг меҳнат шароитлари, уларга меҳнат ҳақини ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши, санитария маиший шароитлар яратилиши юзасидан мониторинг ўтказилди. Мониторинг натижасида мазкур фермер хўжалиги ҳудудидан 46085-сонли отряднинг 63 нафар теримчиларига 3-15 октябрь кунлари иккинчи теримда терилган пахта пулларининг ҳар бир килограмми учун 1000 сўмдан ҳақ тўлаб келинганлиги аниқланди. Ишчи гуруҳ томонидан ушбу камчилик бартараф этилиб, пахтакорларнинг терган 13 тонна пахталари учун қўшимча равишда 400 сўмдан жами 5 миллион 200 минг сўм тўлаб берилишига эришилди.

МЕҲНАТКАШЛАРНИНГ ҲУҚУҚИЙ ҲИМОЯСИ ДОИМ ЭЪТИБОРДА

14.10.2020йил. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши аппаратининг меҳнат инспекцияси Сурхондарё вилояти бўйича меҳнат инспекторлари томонидан Ўзбекистон Республикасида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатдан фойдаланмаслик бўйича Сурхондарё вилояти миллий мониторинг гуруҳи билан биргаликда Узун туманидаги “Порлоқ Гулистон” фермер хўжалиги пахта даласидан жорий йилнинг 1-2 октябрь кунлари иккинчи терим учун 47 нафар теримчиларнинг 1543 кг терилган пахталари учун 1000 сўмдан пул тўланганлиги аниқланди. Ҳукумат қарорига кўра иккинчи теримда пахтанинг ҳар бир терилган килограми учун 1400 сўмдан ҳақ тўланиши белгиланган. Ишчи гуруҳ аъзоларининг аралашуви билан пахта далаларида меҳнат қилаётган 47 нафар теримчиларга терилган пахта учун фермер хўжалиги томонидан тўлаб берилмаган 400 сўмлик меҳнат ҳақлари бўлган жами 617 200 сўм маблағ қонуний тартибда тўлаб берилишига эришилди.

Давра сухбати ўтказилди.

12.10.2020й. Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Термиз шаҳар Кенгаши ташаббуси билан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сурхондарё вилоят Кенгаши жамоаси ҳамкорлигида «Касаба уюшмасининг асосий мақсади ва вазифалари» тўғрисида давра сухбати ўтказилди.

Пахтакорларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди

12.10.2020йил. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши аппаратининг меҳнат инспекцияси Сурхондарё вилояти бўйича меҳнат инспекторлари томонидан Ўзбекистон Республикасида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатдан фойдаланмаслик бўйича Сурхондарё вилояти Миллий мониторинг гуруҳи билан биргаликда жорий йилнинг 10 октябрь куни Денов тумани «Пахта кураш» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган «Сурхон сифат текстиль» масъулияти чекланган жамиятига қарашли «Денов олтин ерлари» фермер хўжалигида 2020 йил пахта йиғим-терими мавсумида теримчиларнинг меҳнат шароитлари, уларга меҳнат ҳақини ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши, санитария-маиший шароитлар яратилганлиги юзасидан мониторинг ўтказилди. Мониторинг натижасида теримчиларнинг беш кунлик иш ҳақини ўз вақтида олмаганлиги, терим пуллари берилмасдан 7-8 кунга кечиктирилиб келаётганлиги аниқланди. Ишчи гуруҳнинг аралашуви билан шу куннинг ўзида пахта майдонида меҳнат қилаётган 711 нафар термичиларга жами 110 миллион сўм бўлган меҳнат ҳақлари тўлаб берилишига эришилди. Ўрганилган фермер хўжаликларидаги санитария-гигиена ва маиший шароитлари юзасидан аниқланган камчиликлар жойида бартараф этилди. Бу каби тадбирлар вилоятнинг барча туманларида мунтазам давом эттирилиб келинмоқда.

Тарихга саёхат

10.10.2020й. Таълим, фан ходимлари Музработ туман кенгаши томонидан туман Халқ таълими бўлими ва Мактабгача таълим бўлими  ходимларининг жорий йилнинг 10-11 октябрь кунлари Самарканд ва Шахрисабз шахарларига саёхати уюштирилди ва уларнинг мароқли дам олишлари ташкиллаштирилди.

Олтинсой туманидаги «ZIF TEXTILE» масъулияти чекланган жамиятида бошланғич касаба уюшма ташкилоти тузилди.

06.10.2020й. Ўзбекистон тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари касаба уюшмасининг Сурхондарё вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Х. Қўзимуродов Олтинсой туманида бўлиб  «ZIF TEXTILE« масъулияти чекланган жамиятида фаолият олиб бораётган ходимлар иштирокида йиғилиш ўтказди. Йиғилишда корхонада фаолият олиб бораётган 120 нафар ходимлар аъзо бўлган бошланғич касаба уюшма ташкилоти тузилди.

1 октябрь “ Ўқитувчи ва мураббийлар”куни

30.09.2020й. 1 октябрь ”Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан байрам тадбири ўтказилди.

Таълим тизимида самарали меҳнат қилиб келаётган  бир гуруҳ ўқитувчи ва мураббийларга касаба уюшмаларининг  қимматбаҳо  совғалари топширилди.

Хоразмга саёҳат

30.09.2020й. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида туризмни иқтисодиётнинг стратегик тармоғига айлантириш бўйича билдирган фикрлари ижросини амалга оширишда “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” шиори доирасидаги тадбирларни давом эттириш, сайёҳлик дастурларида касаба уюшмаларининг фаол иштирокини ташкил этиш ҳамда корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат қилаётган ходимлар ва уларнинг оила аъзолари учун юртимизнинг тарихий шаҳарлари ва зиёратгоҳларига саёҳатлар ташкил этиш, мамлакатимизнинг диққатга сазовор жойларига сайёҳлар оқимини янада кўпайтиришга кўмаклашиш мақсадида Сурхондарё вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг барча тармоқ ходимларидан иборат 50 нафар ишчи ходимларининг Хоразм вилоятига саёҳати уюштирилди.

Маданий – маърифий ва спорт ишлари бўлими.