
Эсдалик совғалари топширилди
Ангор туманидаги «Ангор ёғдуси» мухаррири Эшмуродов Рустам Рўзибоевичнинг нафақага чиқиши муносабати билан касаба уюшма бўлинмаси томонидан эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.
Ангор туманидаги «Ангор ёғдуси» мухаррири Эшмуродов Рустам Рўзибоевичнинг нафақага чиқиши муносабати билан касаба уюшма бўлинмаси томонидан эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.
Ангор туманида Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш мақсадида умумий ўрта таълим мактаб ходимлари ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди. Ҳомийлар ва касаба уюшмаси бўлинмаси томонидан эсдалик совғалар билан спортчилар рағбатлантирилдилар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги «Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги ПФ-6108-сон фармонининг 9-банди ижросини таъминлаш ҳамда Халқ таълими тизимида самарали меҳнат қилаётган ходимларни соғломлаштиришга бўлган эътиборни янада кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси халқ таълим вазирлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси қўшма қарорларига асосан Сурхондарё вилояти Олтинсой туманида жойлашган «Хўжаипок» санаториясида соғлигини тиклаш учун вилоятнинг барча туманларидан келган халқ таълим ходимлари ва мактаб директорларига вилоят халқ таълими бошқармаси ва вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси томонидан спортнинг шахмат ва шашка турларидан спорт мусобақаси уюштирилиб, ғолибларга касаба уюшмаси томонидан диплом ва совғалар топширилди.
Жорий йилнинг 8 январь куни 49509 ҳарбий қисмида давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбатида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг VIII – Қурултойи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 28 декабридаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қилган Мурожаатномаси тарғиботи бўйича Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши аппаратининг Сурхондарё вилояти бўйича меҳнат хуқуқи инспектори Холов Зариф Халилович, Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари Касаба Уюшмаси Термиз шаҳар Кенгаши раиси Химматова Нодира Сурхановна маъруза қилди.
Жорий йилнинг 29 декабрь куни Термиз шаҳри Гулистон маҳалласида яшовчи
1-гуруҳ ногирони Рахимова Сайёра ҳамда 2-гуруҳ ногирони Жўраева Сайёраларнинг фарзандларига Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Термиз шаҳар Кенгаши томонидан Янги йил совғалари берилди.
Жорий йилнинг 21 декабрь куни Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси А.Ахмедов 2021 йил учун обунани ташкил этишда фаол иштирок этган бир гуруҳ ходимларга совғалар топширди.
Жорий йилнинг 18 декабрь куни Маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Сурхондарё вилояти бирлашган ташкилотининг I таъсис Конференцияси ўтқазилди. Конференцияда Маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Сурхондарё вилоят бирлашган қўмитаси раиси этиб Бўриев Абудугафар Рауфович сайландилар.
Жорий йилнинг 18 декабрь куни Маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Сурхондарё вилояти бирлашган ташкилотининг I таъсис Конференцияси ўтказилди. Конференцияда Маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси қўмитаси раиси этиб Бўриев Абудугафар Рауфович сайланди.
Жорий йилнинг 17 декабрь куни Термиз шаҳар Саънат саройида Сурхондарё вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида кийиниш маданияти тарғиботини ташкил этишга қаратилган “Нафосат-2020” номли кўрик танлови ташкил этилди. Кўрик танлов иштирокчиларига тўрт миллион икки юз минг сўмлик совғалар топширилди.