Совғалар топширилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-6108-сон фармонининг 9-банди ижросини таъминлаш ҳамда Халқ таълими тизимида самарали меҳнат қилаётган ходимларни соғломлаштиришга бўлган эътиборни янада кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси халқ таълим вазирлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси қўшма қарорларига асосан Сурхондарё вилояти Олтинсой туманида жойлашган “Хўжаипок” санаториясида соғлигини тиклаш учун вилоятнинг барча туманларидан келган халқ таълим ходимлари ва мактаб директорларига вилоят халқ таълими бошқармаси ва вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси томонидан спортнинг шахмат ва шашка турларидан спорт мусобақаси уюштирилиб, ғолибларга касаба уюшмаси томонидан диплом ва совғалар топширилди.

Print Friendly, PDF & Email