2021 йил 15 февраль куни Олтинсой туманидаги 51-умумтаълим мактабида жамоанинг умумий йиғилиши ўтказилди. Унда 2019-2021 йилларга тузилган жамоа шартномасининг 2020 йилда бажарилиши бўйича белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилган ишлар юзасидан мактаб директори ва жамоанинг касаба уюшма раислари меҳнат жамоасига ўз ҳисоботлари ўқиб эшитдирдилар.
Умумий йиғилишда жамоа шартномасига 2021 йил учун ишлаб чиқилган жамоа шартномаси макетида киритилган қўшимача ва ўзгаришлар асосида пандемия муносабати билан соҳадаги ислоҳотлар бўйича ходимларнинг манфаатлари учун киритилаёган янги бандлар муҳокама қилинди.
Ҳар қандай давлатнинг тарихий тараққиёт йўлидан маълумки, юртнинг жадал ривожланиши, муайян ютуқларга эришиши, халқнинг фаровон бўлиши ўша давлатда ёшлар таълим-тарбияси ва келажагига бериладиган эътибор даражасига чамбарчас боғлиқ. Шу маънода, Ўзбекистонда ёшлар масаласи давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.
Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон ёшлари форумида сўзлаган нутқида ёшларни Ўзбекистоннинг энг катта бойлиги, бебаҳо хазинаси сифатида юксак қадрлашини таъкидлар экан, юртимизда қандай ислоҳотларга қўл урмайлик, аввало, ёшларга, уларнинг куч-ғайратига суянамиз дедилар.
Жорий йилнинг 10 февраль куни Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасида Президент Мурожаатномасининг мазмун моҳияти тарғиботига бағишланган “Янги Ўзбекистон – янги касаба уюшмалари” шиори остида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Республика таълим фан ходимлари касаба уюшмаси раиси Р.М.Бедилов, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси А.Ахмедов, тармоқнинг вилоят бўйича масъул ташкилотчиси, туман (шаҳар) тармоқ кенгашлари раислари иштирок этди.
Тадбирда бирлашма раиси А.Ахмедов томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида кўтарилган масалалар, белгилаб берилган устувор вазифаларнинг барчаси халқимиз турмуш даражаси ва сифатини оширишга қаратилганлиги билан янада аҳамиятли эканлиги қайд этиб ўтилди.
Шунингдек, тадбирда бугунги кунда мамлакатимизда хотин-қизлар ва ёшларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни янги босқичга кўтариш йўналишларида амалга оширилаётган ишлар ҳамда бу борада белгилаб берилган вазифалар ҳақида тўхталиб ўтилди. Президентимиз Мурожаатномада “Учинчи Ренессанс” мактаб остонасидан бошланади” деб таъкидлаган эдилар. Шундай экан шу юртда истиқомат қилаётган ҳар бир фуқаронинг, ҳар бир раҳбар ва ходимнинг, айниқса, таълим соҳасида фаолият олиб бораётган педагогларнинг масъулияти юқори эканлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Тадбирда тармоқ касаба уюшмаси Республикаси кенгаши раиси Р.М.Бедилов сўз олиб, Президент Мурожаатномасида белгилаб берилган устувор вазифаларни ҳаётга тадбиқ этиш, ислоҳотларимиз самарасини юртимизда яшаётган ҳар бир инсон, ҳар бир оила ўз ҳаётида ҳис этиши учун амалга оширилаётган тизимли ишларга муносиб ҳисса қўшиш мақсадида Касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги барча ходимлар бор имкониятларини ишга солишлари таъкидланди.
Қизғин музокараларга бой ўтган тадбир якунида тармоқ кенгашлари томонидан 2021 йилда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар, жамоа келишувлари ва бошқа масалалар юзасидан муҳокамалар ўтказилиб, истиқболдаги фаолият йўналишлари белгилаб олинди.
Ангор туманидаги 1-сонли касб -ҳунар мактабида бобомиз Алишер Навоийнинг 580 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбир сўнгида касаба уюшма бўлинмаси томонидан фаол ёшларга фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.
Жорий йилнинг 9 февраль куни Ўзбекистон почтаси Сурхондарё вилоят филиали, “Ўзбектелеком” АК Сурхондарё филиали ҳамда тассаруфидаги Телефон тармоқлари 7-боғланмасида жамоа шартномасининг 2020 йилда бажарилиши якунлари бўйича умумий йиғилишлари ўтказилди. Меҳнат жамоаларига иш берувчи, касаба уюшмасининг ҳисоботлари ўқиб эшиттирилиб, жамоа шартномасининг бажарилиши бўйича комиссиянинг далолатномаси билан таништирилди.2021-2023 йилларга мўлжалланган жамоа шартномалари лойиҳалари билан таништирилди.
09.02.2021й. Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раисларининг малакасини ошириш бўйича «Бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларида иш фаолиятини тўғри ва самарли ташкил этиш» мавзусида ўқув — семинар ўтказилди.
2020 йилда касаба уюшмалари иштирокида хотин-қизлар учун иш ўринлари яратиш мақсадида Денов туманида “Беш ўғлон Мамадалиевлар”масъулияти чекланган жамиятини ташкил этишда зарур бўлган ускуналар олиш учун касаба уюшмалари маблағларидан 115,0 млн. сўм маблағ ажратилган эди.
Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси А.Ахмедов 2021 йилнинг 8 февраль куни корхона фаолияти билан танишиш учун корхонада бўлиб, ишчилари билан сухбатлашди.
Ташриф давомида корхонада 20 нафар кам таъминланган хотин-қизлар иш билан таъминланиб, ишчи ходимлар ўз вақтида ойлик маошлари билан таъминланаёганлиги, уларнинг меҳнат қилишлари учун шарт-шароитлар яратилганлиги кузатилди.
Раис ушбу корхонани янада кенгайтириш ва “Аёллар дфтари”га киритилган хотин-қизларни бандлигини таъминлаш борасида ўз тавсияларини берди.
2021 йил 8 февраль куни вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси А.Ахмедов Денов тумани “Наврўздара” ҳудудидаги сўлим масканда қурилаётган 200 ўринли санаторияда олиб борилаётган қурилиш-монтаж ҳамда бу ерда ишлаётган қурувчиларга яратилган шарт-шароитлар билан танишди.