«Янги Ўзбекистон – янги касаба уюшмалари!»

Ҳар қандай давлатнинг тарихий тараққиёт йўлидан маълумки, юртнинг жадал ривожланиши, муайян ютуқларга эришиши, халқнинг фаровон бўлиши ўша давлатда ёшлар таълим-тарбияси ва келажагига бериладиган эътибор даражасига чамбарчас боғлиқ. Шу маънода, Ўзбекистонда ёшлар масаласи давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.

Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон ёшлари форумида сўзлаган нутқида ёшларни Ўзбекистоннинг энг катта бойлиги, бебаҳо хазинаси сифатида юксак қадрлашини таъкидлар экан, юртимизда қандай ислоҳотларга қўл урмайлик, аввало, ёшларга, уларнинг куч-ғайратига суянамиз дедилар.

Жорий йилнинг 10 февраль куни Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасида Президент Мурожаатномасининг мазмун моҳияти тарғиботига бағишланган “Янги Ўзбекистон – янги касаба уюшмалари” шиори остида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Республика таълим фан ходимлари касаба уюшмаси раиси Р.М.Бедилов, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси А.Ахмедов, тармоқнинг вилоят бўйича масъул ташкилотчиси, туман (шаҳар) тармоқ кенгашлари раислари иштирок этди.

Тадбирда бирлашма раиси А.Ахмедов томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида кўтарилган масалалар, белгилаб берилган устувор вазифаларнинг барчаси халқимиз турмуш даражаси ва сифатини оширишга қаратилганлиги билан янада аҳамиятли эканлиги қайд этиб ўтилди.

Шунингдек, тадбирда бугунги кунда мамлакатимизда хотин-қизлар ва ёшларни қўллаб-қувватлаш  борасидаги ишларни янги босқичга кўтариш йўналишларида амалга оширилаётган ишлар ҳамда бу борада белгилаб берилган вазифалар ҳақида тўхталиб ўтилди. Президентимиз Мурожаатномада “Учинчи Ренессанс” мактаб остонасидан бошланади” деб таъкидлаган эдилар. Шундай экан шу юртда истиқомат қилаётган ҳар бир фуқаронинг, ҳар бир раҳбар ва ходимнинг, айниқса, таълим соҳасида фаолият олиб бораётган педагогларнинг масъулияти юқори эканлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Тадбирда тармоқ касаба уюшмаси Республикаси кенгаши раиси Р.М.Бедилов сўз олиб, Президент Мурожаатномасида белгилаб берилган устувор вазифаларни ҳаётга тадбиқ этиш, ислоҳотларимиз самарасини юртимизда яшаётган ҳар бир инсон, ҳар бир оила ўз ҳаётида ҳис этиши учун амалга оширилаётган тизимли ишларга муносиб ҳисса қўшиш мақсадида Касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги барча ходимлар бор имкониятларини ишга солишлари таъкидланди.

Қизғин музокараларга бой ўтган тадбир якунида тармоқ кенгашлари томонидан 2021 йилда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар, жамоа келишувлари ва бошқа масалалар юзасидан муҳокамалар ўтказилиб, истиқболдаги фаолият йўналишлари белгилаб олинди.

 

Вилоят касаба уюшмалари

ташкилотлари бирлашмаси раиси                                      А.Ахмедов

Print Friendly, PDF & Email