Ногиронларга меҳр-мурувват кўрсатилди

Таълим,фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман  кенгашлари томонидан тармоқ тизимида ишлаётган ногиронлар, меҳнат фахрийлари, касб касаллигига чалинган шахсларнинг 18 нафарига  қўлтиқ таёқ ва хассалар олиб берилди .

ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ

2016 йил 16 декабрь куни Сурхондарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси фаоллари, вилоят ҳокимлиги, бошқарма, ташкилотлар, муассаса раҳбарлари, Адлия, прокуратура, ички ишлар бошқармаси вакиллари, оммавий ахборот воситалари ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг вакили иштирокида “Меҳнат соҳасидаги муҳим аҳамиятга молик масалалар”  мавзусида Давра  суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида вилоят миқёсида ҳал бўлиши лозим бўлган жамоа шартномаларини муҳокама қилиш жараёнида касаба уюшмалари аъзолари томонидан кўтарилган 23 та  муаммолар кўтарилди ва унда 21 таси ўз ечимини топди.

Ўтказилган Давра суҳбатида дастур асосида белгиланган корхона ва ташкилотлар вакиллари томонидан маърузалар қилинди. Давра суҳбатида 134 нафар киши иштирок этишди ва иштирокчилар томонидан берилган саволларга вилоят ҳокимлиги, ташкилотлар, муассаса  раҳбарлари,  Адлия,  прокуратура,  ички ишлар бошқармаси вакиллари ва бошқалар жавоб беришди.

ТУМАНЛАРДА ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ

2016 йил 13-15 декабрь кунлари давомида Сурхондарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан ишлаб чиқилган жадвал асосида шаҳар ва туманларда корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари касаба уюшмалари фаоллари билан “Меҳнат соҳасидаги муҳим аҳамиятга молик масалалар”  мавзусида Давра  суҳбатлари ўтказилди.

Жойларда ўтказилган 14 та Давра суҳбатларида 690 нафар киши иштирок этишди. Унда 127 та жамоа шартномаларини муҳокама қилиш жараёнида касаба уюшмалари аъзолари томонидан кўтарилган муаммолар жойларда ўз ечимини топди.

Эсдалик совғалари топширилди.

Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Термиз шаҳар кенгаши тизимидаги “Ватанпарвар” ташкилоти ташкил топган кунининг  25 йиллиги муносабати билан тадбир ўтказилди. Тадбирда ташкилотнинг энг фаол ишчи-ходимларига  касаба уюшмасининг эсдалик совғалари топширилди.

 

Тадбир ўтказилди

Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Термиз шаҳар кенгаши томонидан  Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан Мудофаа вазирлигига қарашли 181- бирлашган омборхонада “Касаба уюшмалари – ҳарбийларга” акцияси доирасида  учрашув ташкил қилиниб, ҳарбийларга касаба уюшмаларининг эсдалик совғалари топширилди.

Фестивал ўтказилди

Таълим,фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Узун туман кенгаши бир қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ўрта махсус касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллигига бағишлаб  “Конституциямиз-бахтимиз қомуси” фестивали ўтказилди. Фестивалда фаол иштирок этган ўқувчилар ташкилотчиларнинг эсталик совғалари билан тақдирландилар.

Ногиронлар эътиборда

Таълим,фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Узун туман кенгаши томонидан 2016 йил 3 декабрь “Халқаро ногиронлар” куни муносабати билан тизимда ишлаётган ногиронлар, меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ холда ногирон бўлиб қолган шахсларга меҳр-мурувват кўрсатилди.

Меҳр-мурувват кўрсатилди

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Узун туман кенгаши  томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан  тизимдаги меҳнат фахрийлари, кам таъминланган оилалар, ёлғиз оналар, меҳр-мурувватга муҳтож кишиларга озиқ-овқат махсулотлари тарқатилди.

Маънавий тадбир

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Узун туман кенгаши тизимидаги бошланғич ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан таълим муассасаларининг юқори синф ўқувчилари ўртасида “Сиз ҳуқуқни биласизми?”, ўрта махсус касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасида “Сиз қонунни биласизми?” мавзуларида маънавий тадбирлар ўтказилди.