Бухоро вилоятига саёҳат уюштирилди

Жорий йилнинг 13-15 январь кунлари касаба уюшмалари томонидан таълим тизимида 2017 йил давомида ўз соҳаси бўйича юқори натижаларга эришган 50 нафар устоз-мураббийлар ва нуронийлар учун Бухоро вилоятига ички туризм саёҳати уюштирилди.

Хотирлаш маросими

13.01.2018. Сурхондарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси аппарати ходимлари  14 январь «Ватан ҳимоячилари куни» байрами муносабати билан Термиз шаҳар Хотира майдонидаги “Мотамсаро она” монументи пойига гулчамбар қўйиш маросимида иштирок этдилар.   

Саёҳат уюштирилди

03.01.2018. Бугунги кунда Сурхондарё замини Ал Хаким АтТермизий, Исо АтТермизий, Султон саодат, Кокилдор ота, Суфи Аллаёр, Фаёзтепа, Далварзинтепа, Термиз археология музейи ва Сангардак шаршараси каби қадамжоларга эга очиқ осмон остидаги музей саналади.
Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ва туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 декабрь “2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги ПФ-5290-сон Фармонидан оқилона фойдаланган ҳолда, жорий йилнинг 1-3 январь кунлари вилоят ҳудудида жойлашган юқорида номлари келтирилган тарихий обида ва зиёратгоҳларига ички-туристик саёҳатлар уюштирилди. Тадбирлар мақсади – фуқаролар, меҳнат жамоалари ва уларни оила аъзоларининг тўлақонли дам олишини ташкиллаштириш ва ички туризмни ривожлантиришдир.
Мазкур тадбирларда мутахассис (гид)лар Денов, Олтинсой, Сариосиё, Узун, Термиз, Шеробод тумани ва Термиз шаҳридан 390 нафар турли касб эгалари ҳамда уларнинг оила аъзоларига ташриф буюрилган қадамжоларнинг тарихи ва аҳамияти тўғрисида атрофлича тушунчалар бериш орқали уларнинг мазмунли дам олиши таъминланди.
Шунингдек, зиёратгоҳларда саёҳат иштирокчилари муҳтарам Президентимизнинг номларига дуо қилишиб, мамлакат равнақи ва халқ манфаатлари йўлида амалга ошираётган ишларида омадлар тилашди.

Маиший-техника воситалари совға сифатида топширилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3268-сонли қарорига асосан жорий йилнинг 27 декабрь куни Бойсун, Шеробод, Қумқўрғон, Шўрчи туманларидан 111 нафардан эҳтиёжманд оилаларнинг хонадонларига энг зарур бўлган маиший-техника воситалари совға сифатида топширилди.

Маиший-техника воситалари совға сифатида топширилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3268-сонли қарорига асосан  жорий йилнинг                    26 декабрь куни Термиз шахри ҳамда Жарқўрғон, Термиз, Ангор, Музробот туманларидан 111 нафардан эҳтиёжманд оилаларнинг хонадонларига энг зарур бўлган маиший-техника воситалари совға сифатида топширилди. 

Кам таъминланганларга беғараз тиббий ёрдам

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3268-сонли  қарори юзасидан Сурхондарё вилоятида кенг кўламли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

            Жумладан, ҳар бир туман ва Термиз шаҳридан 64 нафар оғир касаллиги мавжуд кам таъминланган оилалар аъзоларига тегишли беғараз ёрдам кўрсатилиб, нафақат вилоятдаги, балки пойтахтимиз Тошкент шаҳрида жойлашган етакчи тиббий муассасаларида даволаниш  ҳамда зарур дори воситаларини ҳарид қилиш бўйича ишлар амалга оширилди.

Конституция ҳаётимиз қомуси

07.12.2017. Қизириқ туман таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшма кенгаши томонидан  конституция кунига бағишлаб “Конституция ҳаётимиз қомуси” байрам тадбири ўтказилди. Тадбирга туман ўрта таълим мактаблари ўқитувчилари, мактабгача таълим муассасаси ходимлари , касб-ҳунар коллежи ўқитувчилари ва фахрийлари таклиф этилди. Байрам  ниҳоясида туман кенгаши томонидан иштирокчиларга эсдалик совғалари топширилди

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллигига бағишланган давра суҳбати ўтказилди

06.12.2017. Шеробод тумани тиббиёт бирлашмаси  касаба уюшма қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллигига бағишланган “Конституция-хуқуқ ва эркинликларимиз, фаровонлигимиз“ мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Йиғилишда туман тиббиёт ходимлари, даволаш профилактика муассалари вакиллари қатнашди .

“Ҳалқаро ногиронлар куни” муносабати билан тадбир ўтказилди

03.12.2017  “Ҳалқаро ногиронлар куни” муносабати билан Қизириқ туман таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшма кенгаши томонидан ўтказилган тадбирга ўрта таълим мактабларидан нафақага чиққан ҳамда ҳозирда ишлаб келаётган ногирон ўқитувчилар таклиф этилди .  Туман кенгаши томонидан тадбир иштирокчиларга қимматбаҳо совғалар топширилди