Болалар келажагимиз

Термиз шаҳар Ҳарбий госпитали касаба уюшма қўмитаси томонидан  Мамлакатимиз мустақиллигининг 28 йиллик байрами муносабати билан Термиз шаҳридаги 12- сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларининг 15 нафарига мактаб ўқув қуроллари олиб берилди.

Жорий йилнинг 4 сентябрь куни «Биринчи қўнғироқ» тадбири бўлиб ўтди.

Сурхондарё вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси А.Ахмедов Термиз туманидаги 35-сонли умутаълим мактабида 2019/2020 ўқув йили бошланиши муносабати билан “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон” мавзусида  9-10-синф ўқувчиларига “Мустақиллик дарси”ни ўтди.

«Маънавият соати» ўтказилди

04.09.2019й. Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг йигирма саккиз йиллигига бағишлаб амалга ошириладиган, “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” ғоясини ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тарғибот-ташвиқот ишлари дастурини бажариш мақсадида Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Термиз шахар кенгаши раиси Базаров Шахобиддин Чориевич томонидан Термиз шаҳридаги 10-умумтаълим мактаби ўқувчиларига “Мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий ислоҳотлар ва уларнинг аҳамияти” мавзусида “Маънавият соати” ўтказилди.

Футбол мусобақаси ўтказилди

04.09.2019й. Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Жарқўрғон туман кенгаши томонидан тизимдаги бошланғич касаба уюшма қўмиталари ўртасида спортнинг футбол тури бўйича “Касаба уюшма биринчилиги” мусобақаси ўтказилди.

Мусобақада иштирок этганларнинг барчаси туман кенгашининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Давлатимиз мустақиллигининг 28 йиллик байрами муносабати билан

АТИБ «Ипотека банк» Сурхондарё филиали касаба уюшма қўмитаси томонидан  Давлатимиз мустақиллигининг 28 йиллик байрами муносабати билан 45 нафар ходимларни Самарқанд ва Бухоро шаҳарларини диққатга сазовор жойларига саёҳатлари уюштирилди.

Саёхат ва зиёрат уюштирилди

03.09.2019й. Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Бойсун туман кенгаши тизимидаги корхона, ташкилотларда меҳнат қилиб келаётган ишчи ходимлардан 26 нафари Термиз туманида жойлашган Ал Ҳаким Ат-Термизий ёдгорлик мажмуасига саёхат ва зиёратга олиб борилди.

Фахрийлар касаба уюшмаси эътиборида

Термиз шаҳар Ҳарбий госпитали касаба уюшма қўмитаси томонидан  Давлатимиз мустақиллигининг 28 йиллик байрами муносабати билан 5 нафар меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олиниб, бепул тиббий кўрикдан ўтказилди ҳамда улар моддий рағбатлантирилди.

Саёхат уюштирилди

02.09.2019й. Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Сариосиё туман кенгаши тизимидаги корхона ва ташкилотларда меҳнат қилиб келаётган ишчи ходимлардан 25 нафарини Узун туманидаги сўлим гўшаларидан бири   “Сангардак шаршараси” масканига саёҳати  уюштирилди.

Ички туризм дастури бажарилмоқда

31.08.2019й. Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Термиз шахар кенгаши тизимидаги “Сурхондарёдонмахсулотлари” акционерлик жамиятида меҳнат қилиб келаётган ишчи ходимлардан 46 нафари Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 28 йиллиги” байрами муносабати билан бошланғич касаба уюшма қўмитаси томонидан Термиз туманида жойлашган Ал Ҳаким Ат-Термизий ёдгорлик мажмуаси ва Султон-Саодат мақбарасига саёхат ва зиёрат уюштирилди.