СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ХОДИМЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ КЕНГАШИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ.

Жорий йилнинг 25 февраль куни вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасида Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Сурхондарё вилояти ташкилотининг таъсис Конференцияси ўтказилди.

Конференцияда сайланган 25 нафар делегатлар, хамда соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ташкилий ишлар бош мутахассиси Тошматова Дилором Мухтаровна, Сурхондарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси Ахмедов Абдукарим Абдурахмоновичлар иштирок этишди.

Конференция кун тартида: Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Сурхондарё вилояти ташкилоти кенгашини ташкил этиш,  кенгаш аъзолари ва кенгаши раисини сайлаш масаласи кўриб чиқилди.

Конференция якунларига кўра, соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Сурхондарё вилояти кенгаши ташкил этилиб, кенгаш раислигига тавсия этилган Қодирова Муяссар Жумаевна номзоди делегатлар томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланди.

Шунингдек, конференцияда соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Сурхондарё вилояти ташкилоти тафтиш комиссияси аъзолари ва раиси ҳам сайлаб олинди.

 

Жамоа шартномаси якунига бағишланган конференция ўтказилди.

Қумқўрғон туман тиббиёт бирлашмасида 2021 йил 24 февраль куни 2018-2020 йиллар учун имзоланган жамоа шартномаси якунига бағишланган меҳнат жамоасининг конференцияси ўтказилди.
Конференцияда Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ташкилий ишлар бош мутахассиси Тошматова Дилором Мухтаровна, Республика кенгашининг Сурхондарё вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Қодирова Муяссар Жумаевналар иштирок этишди.
Жамоа шартномасининг 2020 йилда бажарилиши юзасидан иш берувчи томонидан бирлашма бош врач ўринбосари, касаба уюшмаси қўмитаси томонидан қўмита раиси Д.Шаимқуловалар маъруза қилишди.

Шунингдек, 2018-2020 йилларга имзоланган жамоа шартномасининг 2020 йилда бажарилиши бўйича комиссиянинг далолатномаси комиссия раиси Б.Қулиев томонидан ўқиб эшиттирди.
Туман тиббиёт бирлашмасининг 2018-2020 йилларга имзоланган жамоа шартномасининг муддати туганлиги сабабли янги 2021-2023 йилларга мўлжалланган жамоа шартномаси лойиҳаси йиғилиш иштирокчиларига ўқиб эшиттирилди.
Бугунги кунда соғлиқни сақлаш соҳаси ходимлари манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш ва меҳнатига яраша рағбатлантириш бугун ҳар қачонгидан ҳам долзарб аҳамият касб этаётганлиги, шу боисдан, иш берувчи билан ижтимоий шериклик асосида ходимларга амалдаги қонун ва норматив хужжатларда белгиланганидан кўра кўпроқ имтиёз ва кафолатлар бериш янги қабул қилинадиган жамоа шартомасига алоҳида қайд этиб ўтилди.

Мурожаатнома тарғиботи олийгоҳда ташкил этилди.

Низомий номидаги Тошкент давлат Педагогика университети Термиз филиалида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йилнинг 29 декабрь куни Олий Мажлисга Мурожаатномаси ҳамда Касаба уюшмалари тўғрисидаги қонун мазмун-моҳиятини тарғиб қилишга қаратилган тадбир ташкил этилди.
Тарғибот тадбири вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси мазмун – моҳияти юзасидан хаётий мисоллар асосида тушунчалар бериб ўтилди.
Мурожаатномада кўтарилган масалалар, белгилаб берилган устувор вазифаларнинг барчаси халқимиз турмуш даражасини оширишга қаратилганлиги билан аҳамиятли эканлигини, юртимиздаги барча соҳаларда мавжуд вазият, қисқа вақт ичида мамлакатимиз нуфузи ва салоҳиятини янги босқичга кўтариш йўлида амалга оширилган кенг кўламли ишлар, кўзланаётган марралар ва уларга эришиш борасидаги вазифаларга бағишланганлиги, юртимизнинг ҳар бир фуқароси юрагидан жой олганлиги эътироф этилди.

ВИЛОЯТ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР БОШҚАРМАСИДА ЖАМОА ШАРТНОМАСИ МУҲОКАМАСИ ЮЗАСИДАН КОНФЕРЕНЦИЯ БЎЛИБ ЎТДИ.

Жорий йилнинг 22 февраль куни Жамоа шартномасининг 2020 йилда бажарилиши юзасидан вилоят Фавқулотда вазиятлар бошқармасида 2019-2021 йиллар учун имзоланган Жамоа шартномасининг 2020 йилда бажарилиши юзасидан иш берувчи ҳамда касаба уюшмаси қўмитаси раиси ҳисоботлари тингланди.

Бугунги кунда ташкилот ходимлари манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш ва меҳнатига яраша рағбатлантириш бугун ҳар қачонгидан ҳам долзарб аҳамият касб этаётганлиги, шу боисдан, иш берувчи билан  ижтимоий шериклик асосида ходимларга амалдаги қонун ва меъёрий хужжатларда белгиланганидан кўра кўпрок имтиёз ва кафолатлар бериш тўғрисида алоҳида қайд этилиб ўтилди.

Йиғилиш якунида ходимлар томонидан берилган саволларга масъуллар томонидан атрофлича жавоблар берилди.

Олийгоҳда Мурожаатнома тарғиб этилди.

Термиз давлат университети Педагогика ва психология факультетида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йилнинг 29 декабрь куни Олий Мажлисга Мурожаатномаси мазмун моҳиятини тарғиб қилишган қаратилган тадбир ташкил этилди.
Тарғибот тадбири вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси мазмун – моҳияти юзасидан хаётий мисоллар асосида тушунчалар бериб ўтилди.
Мурожаатномада кўтарилган масалалар, белгилаб берилган устувор вазифаларнинг барчаси халқимиз турмуш даражасини оширишга қаратилганлиги билан аҳамиятли эканлигини, юртимиздаги барча соҳаларда мавжуд вазият, қисқа вақт ичида мамлакатимиз нуфузи ва салоҳиятини янги босқичга кўтариш йўлида амалга оширилган кенг кўламли ишлар, кўзланаётган марралар ва уларга эришиш борасидаги вазифаларга бағишланганлиги, юртимизнинг ҳар бир фуқароси юрагидан жой олганлиги эътироф этилди.

Совғалар  топширилди

Жорий  йилнинг 20  февраль куни  Вилоят касаба  уюшмалари ташкилотлари  бирлашмаси  раиси А.Ахмедов  ҳамда Ўзбекистон касаба  уюшмалари Федерацияси кенгаши  вакили  С.Ахмедов  билан  Амударё  дарёси  ўзанидаги (Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри яқинида, Амударёнинг иккига бўлинган ўрта қисмида 4 минг гектар майдонни эгаллаган «Пайғамбар ороли» номи билан машҳур.) орол   Зул-Кифл  “Орол  Пайғамбар”  зиёратгоҳида жойлашган чегарачилар ҳаёти билан танишдилар. Уларга  китоблар  ва  бошқа  совғалар  топширилди  ҳамда пайғамбар Зул-Кифл алайҳиссалом қабрлари зиёрат  қилинди.

Маълумот ўрнида. ЮНЕСКОнинг ёдгорликлари рўйхатига киритилган “Пайғамбар ороли”да Қуръони Каримда номи зикр этилган йигирма беш пайғамбардан бири, милоддан аввалги VI-VII асрларда яшаб ўтган Зул-Кифл (“Кафолат соҳиби” маъносини билдиради) алайҳиссалом мақбараси мавжуд.

XVII асрда яшаган балхлик машҳур қомусий олим Маҳмуд ибн Валий “Сирлар денгизи” асарида келтирилишича, пайғамбар Зул-Кифл алайҳиссалом Термиз яқинидаги ушбу оролда дафн этилган. Оролдаги “Зул-Кифл” мақбараси турли даврларда бунёд этилган гумбазли катта масжид ва жанубдан туташган сағанали хилхона ҳамда ғарб томондан бириктирилган икки хонадан иборат.

Масжид мураббаъ тарҳли, олди пештоқли, безаги ғишт чоргул ва арча тарзида терилган, меҳробига ганч гириҳ нақш ишланган. Мақбара 2018 йил тўлиқ реконструкция қилинган.

 

 

Хўжаипок санаториясига ташриф

Жорий йилнинг 18 феврал куни Сурхондарё вилоят ҳокими Тўра Абдиевич Боболов қурилиши режалаштирилган дам олиш, соғломлаштириш “Хўжаипок ота” сихатгоҳи бўлди.
Вилоят Ҳокими Тўра Абдиевич Боболов
Олтинсой тумани ҳудудида “Хўжаипок ” санатория, соғломлаштириш мажмуаси қурилиш майдонини кўриб чиқди ҳамда даҳлдор раҳбарлар ва маҳаллий аҳоли вакиллари билан суҳбат қилди.
Аҳоли вакиллари кўтарган муаммолар ечими юзасидан раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.Учрашувда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси ўринбосари С.Н. Ахмедов иштирок этди. Аҳоли вакиллари кўтарган муаммолар ечими юзасидан раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.

Давра суҳбати ўтказилди

Вилоят автомобиль йўллари худудий Бош бошқармасида Президент Олий Мажлисга Мурожаатномаси ҳамда янги қабул қилинган қонунларни тарғиботи бўйича Давра суҳбати ўтказилди. Унда меҳнат хуқуқ инспектори З. Холов ва техник инспектор Д. Шукуровлар маруза қилдилар.