«Спорт билан яша» шиори остида футбол мусобақаси ўтказилди

Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Термиз шаҳар кенгаши тизимидаги Тошкент давлат аграр университети Термиз филиали ишчи ходимлари ўртасида «Спорт билан яша» шиори остида футбол мусобақаси ўтказилди. Спорт тадбирида ғолиб бўлган жамоаларга касаба уюшма қўмитасининг совғалари топширилди.

Бойсун туманида аёллар билан учрашув

Жорий йилнинг  26 март куни «Аёллар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни қўллаб-қувватлаш» бўйича Сурхондарё вилоят ишчи гуруҳи раҳбари  Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Р.М.Бедилов ва вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси ўринбосари Қ.А.Боболов Бойсун туманида бўлдилар. Ташриф чоғида “Аёллар дафтари”га киритилган аёллар билан учрашиб, уларнинг муаммолари ечими бўйича тегишли корхона ва ташкилот рахбарларига кўрсатмалар берилди.

Ўзбекистон делегацияси Тожикистонда

Жорий йилнинг 24 март куни  Сурхондарё  вилоят хокимининг  биринчи  ўринбосари бошчилигидаги  бир  гуруҳ делегация аъзолари Тожикистон  Республикасига мамлакатнинг мувозанатли ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг устувор йўналишлари  билан  танишиш мақсадида ташриф буюрдилар.

Ташриф жараёнида делегация аъзолари  “Наврўз”  умумҳалқ  байрами  шодиёналарида  иштирок этдилар ва Душанбе шаҳрининг диққатга  сазовор  жойларида  бўлдилар. Делегация таркибида Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси,  вилоят кенгаши депутати А.Ахмедов  ҳам иштирок  этиб  қайтдилар.

Хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш доимий эътиборимиз марказида бўлади.

Жорий  йилнинг 24 март куни  Шўрчи туман  “Аёллар дафтари”га киритилган  ҳамда  тиббий  ҳимояга  муҳтож хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш  мақсадида  ҳар бир туман   бўйича манзилли режалар ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш йўналишида олиб борилаётган ишларни  ўрганиш  мақсадида  Ўзбекистон соғлиқни  сақлаш ходимлари  касаба  уюшмаси Марказий кенгашининг вилоят  бўйича масъул ташкилотчиси  Муяссар Қодирова   Шўрчи  туманида  бўлдилар ва маҳалла фуқаролар йиғинлари фаолияти  билан  танишиб  ўз  таклифларини  бердилар

«Наврўз» умумҳалқ байрами муносабати билан

«Наврўз» умумҳалқ байрами муносабати билан таълим ва фан  ходимлари касаба уюшмалари Ангор туман кенгаши томонидан  таълим соҳасида кўп йиллар меҳнат қилган, минглаб шогирдларга таҳсил берган устозлар холидан хабар олинди.

Баҳор фасли келиши билан юртимизда Наврўз таоми — сумалак тайёрланади.

Бир кун давомида қайнаб тайёр бўладиган сумалак таомининг тарихий фалсафаси, аслида, халқона урф-одат, удум ва қадриятларимизни ўзида акс эттирадиган маъно мазмунга эга. Жорий йилнинг 21 март куни  «Наврўз» умумҳалқ байрами муносабати билан эрта тонгдан вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари  бирлашмасида ҳам сумалак қўйилди.

Бўлиб ўтган сумалак қўйишида касаба уюшма ходимлари фаол иштирок этишди ва тайёрланган баҳор таоми “Сумалак” барча  жамоа  аъзоларига улашилди.

 

Аёллар меҳнати эътиборда

Жорий  йилнинг  17 март куни вилоят касаба  уюшмалари ташкилотлари  бирлашмаси раиси А.Ахмедов ва бошқа  масъуллар  иштирокида Сурхондарё  вилоят  Олтинсой  туманига ташрифи  давомида  “Тоғай Мурод”  маҳалласида жойлашган “ZIF TEXTILE” масъулияти чекланган жамиятида бўлиб у ерда ишлаётган аёллар билан суҳбати давомида уларнинг муаммолари тингланиб    муносиб меҳнат шароитлари билан танишдилар.

Шу  кунинг ўзида корхона   ошхонаси  учун  олти миллион  сўмлик  ошхона  анжомлари  ва овқатланиш  учун идиш  товоқлар  олиб  берилди.

“Аёллар дафтари” ва ундаги йўналишлар.

Жорий  йилнинг  17 март куни  Шўрчи туманида  “Аёллар дафтари” ва унда  белгиланган  йўналишлар  бўйича  амалга   оширилаётган  ишларнинг    амалий  натижалари  шунингдек   галдаги  вазифалар  хусусида йиғилиш  ўтказилди.  Йиғилишда  вилоят касаба  уюшмалари  ташкилотлари бирлашмаси  раиси А.Ахмедов,  Ўзбекистон  соғлиқни  сақлаш  ходимлари  касаба  уюшмаси Марказий  кенгашининг вилоят  бўйича масъул ташкилотчиси  М.Қодирова ҳамда тумандаги  “Аёллар  дафтари ” бўйича  масъул ташкилотлар  вакиллари  иштрок  этдилар.

ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ЎРТАСИДА СПОРТ МУСОБАҚАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ.

Жорий йилнинг 14-март куни Термиз шаҳри «АМУДАРЁ» болаларни соғломлаштириш оромгоҳида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги «Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6099-сонли фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 ноябрдаги «Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қуллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги 735-сонли қарори ижросини таминлаш мақсадида спортнинг мини футбол тури бўйича Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси «КУБОГИ» мусабақаси бўлиб ўтди.
Мусобақада вилоятдаги олий талими муассасалари ва Афғанистон фуқароларини ўқитиш маркази футбол жамоалари ўзаро беллашдилар. Мусобақа якунларига кўра, Афғанистон фуқароларини ўқитиш маркази жамоси-3 ўрин ТерДУ жамоаси 2-ўрин, Тошкент давлат Аграр университети Термиз филиали жамоаси фахрли 1-ўринни эгаллади.
Мусобақа ғолибларига касаба уюшмаларининг дипломлари, қимматбаҳо совғалари ва медаллар ҳамда касаба кубоги топширилди.