“Xalqaro bolalarni himoya qilish kuni” keng nishonlandi

Шўрчи туманида 1-июнь “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” кенг нишонланди. Туман марказидаги “Чароғон” номли маданият ва истироҳат боғида ўтказилган мазкур тадбир давомида болажонлар кайфиятини янада жонлантириш мақсадида улар ўртасида турли қизиқарли ўйинлар, мусиқий ва рақс чиқишлари, шеърлар айтишуви, қувноқ стартлар ва бошқа беллашувлар амалга оширилди. Тадбир сўнгида фаол иштирокчилар Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмалари туман Кенгаши, туман ХТМФМТ ва ТЭБ, туман истеъмол товарлари касаба уюшмаси томонидан тайёрланган совғалари билан тақдирландилар.

Ilg’or fermer xo’jaliklari rag’batlantirildi

Термиз тумани “Амударё Гулбаҳор “ сув истеъмолчилар уюшмаси ҳудудидаги барча фермер хўжаликлари жорий йилнинг 31 май куни давлатга ғалла сотиш режаларини республикада биринчи бўлиб бажардилар. Илғор фермер хўжалик раҳбарлари ва ишчилари Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Термиз шаҳар кенгашининг совғалари билан тақдирландилар.

O’quv seminarlari o’tkazilmoqda

Сурхондарё вилоят касаба уюшмалари органлари томонидан “Касб-ҳунар коллежларининг битирувчиларини кейинчалик эгаллаган касблари бўйича ишга жойлаштиришни назарда тутган ҳолда, ишлаб чиқариш амалиётини ўташ учун аниқ корхона ва ташкилотларга иш берувчиларга бириктириш ҳамда ишга жойлаштиришни ташкил этиш бўйича тадбирлар” бўйича 2015 йилнинг май ойида ўқув-семинарлари ўтказилмоқда.
“Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини иш билан таъминлашда давлат ва нодавлат ташкилотлари томонидан ўзаро ҳамкорлик асосида амалга ошириладиган вазифалар” бўйича касаба уюшма органлари томонидан “Меҳнат соҳасидаги халқаро стандартлар ва миллий қонунчилик. Ёшлар меҳнатини тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятларини “(Меҳнат Кодексининг 84- ва 2471-моддалари) ва “Жамоа шартномалари ва улар орқали белгилаб қўйиладиган ёшларнинг меҳнат ҳуқуқлари тўғрисида” маърузалар қилиниб уларга тушунчалар берилмоқда.
Вилоят бўйича 116 та касб-ҳунар коллежларидан бугунги кунга қадан 112 та коллежларда 41473 нафар битирувчилар билан ўқув-семинарлари ўтказилиб, битирувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.
Ўқув семинарлари 1 июнга қадар якунланиши режалаштирилган.

Termiz shahrida konferensiya o’tkazildi

2015 йилнинг 25 май куни соат 10:00 да Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Термиз шаҳар, туман ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Конференцияни Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Сурхондарё вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Ш.Ибрагимов олиб борди.
Конференцияда 25 нафар кенгаш аъзолари сайланди. Кенгаш аъзолари бир овоздан Базаров Шахобиддин Чориевични Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Термиз шаҳар, туман кенгаши раиси этиб сайладилар.

Futbol musobaqasi o’tkazildi

Жорий йилнинг 25-30 май кунлари Шўрчи туманидаги маҳаллаларда истиқомат қилувчи уюшмаган ёшлар ўртасида “Биз ёшлар диний экстремизм ва терроризмга қаршимиз!” шиори остида футбол мусобақаси ўтказилилди.
Мазкур мусобақанинг туман ярим финал, мусобақанинг 3-ўрини учун ва финал босқичлари 2015 йилнинг 29-30 май кунлари тумандаги “Оққўрғон” маҳалласида жойлашган футбол ўйингоҳида ўтказилди. Ярим финал босқичидаги ўйинларда жамоалари финал босқичида иштирок этишга йўлланмани қўлга киритдилар. 30 май куни мусобақанинг 3-ўрини учун ўтказилган ўйинда “Толли” МФЙ жамоаси ғолиб бўлди. Шу куни ўтказилган “Толли” МФЙ ва “Ободон” МФЙ жамоалар ўртасидаги туман финал босқичида “Толли” жамоаси 3:1 ҳисобда устун келиб мутлоқ ғолибликни қўлга киритди. Ғолибларга касаба уюшмаларининг эсдалик совғалари топширилди.

Hisobot-saylov konferensiyasi bo’lib o’tdi

2015 йил 22 май куни таълим , фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Термиз шаҳар ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Унда жами 58 нафар делегатлар қатнашди. Ҳисобот-сайлов конференцияда Термиз шаҳар кенгаши раиси этиб Холияров Бахтиёр Нурбаевич бир овозда сайланди.

Angorda hisobot – saylov konferensiyasi bo’lib o’tdi

2015 йил 21 май куни соат 10-00 да таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Ангор туман ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Конференцияни Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Сурхондарё вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Ёқубов Нуриддин Рахимович олиб борди. Конференцияда 50 нафар делегатлар ва таклиф этилган меҳмонлар қатнашишди.

Uzun tumanida konferensiya o’tkazildi

2015 йилнинг 19 май куни соат 10:00 да Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Узун туман ташкилотининг ҳисобот — сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Конференцияни Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Сурхондарё вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Ш.Ибрагимов олиб борди.
Конференцияда Узун туман ҳокимининг ўринбосари, ҳотин — қизлар қўмитаси раиси Д.Сафарова, Узун туман касаба уюшмалари мувофиқлаштирувчи кенгаши раиси З . Шералиев ва Узун туман Навбаҳор фермер хўжалиги раиси Х . Нематовлар иштирок этдилар.
Конференцияда 19 нафар кенгаш аъзолари сайланди. Кенгаш аъзолари бир овоздан Ҳакимов Сиддиқжон Эргашовични Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Узун туман кенгаши раиси этиб сайладилар.

Qiziriq tumanida konferensiya o’tkazildi

2015 йилнинг 18 май куни соат 10:00 да Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Қизириқ туман ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Конференцияни Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Сурхондарё вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Ш.Ибрагимов олиб борди.
Конференцияда 20 нафар кенгаш аъзолари сайланди. Кенгаш аъзолари бир овоздан Поёнов Мухаммади Ўразовични Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Қизириқ туман кенгаши раиси этиб сайладилар.