КАСАБА УЮШМАСИ КУБОГИ УЧУН СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ.

Барчангизга маълумки, мухтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида 2023-йилга “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” деб ном бериш тўғрисидаги таклифи кўтаринки руҳда қўллаб-қувватланди.

Ўз навбатида, сифатли таълимни таъминлашда бевосита иштирок этаётган педагоглар, ўқитувчиларнинг ушбу жараёндаги самарали фаолияти уларнинг ақлий, интеллектуал, маънавий сифатлари билан бир қаторда уларнинг жисмонан соғлом ва тетик бўлишларини талаб этади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил
28 январдаги ПФ-60-сон Фармони билан тасдиқланган “2022-2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси” 67-мақсадида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланадиган фуқароларнинг сонини ошириш, таълим муассасалари ходимларини спорт тадбирларига кенг жалб қилиш, улар ўртасида мусобақалар ташкил қилиш, ўқитувчиларнинг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилояти кенгаши Ижроия Қўмитаси, вилоят Халқ таълими бошқармаси, Ёшлар ишлари агентлиги Сурхондарё вилоят бошқармаси, вилоят Ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқармаси ҳамда Сурхондарё вилоят телерадиокомпанияси ҳамкорликда “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида умумтаълим мактаблари ўқитувчилари ўртасида “Соғлом танда – сифатли таълим” шиори остида спортнинг мини – футбол, шахмат, шашка, стол тенниси ва велейбол турлари бўйича КАСАБА УЮШМАСИ КУБОГИ спорт мусобақаларини ташкил этилди.

Мазкур мусобақа 3 босқичда ташкил этилиб, биринчи яъни сектор босқичи жорий йилнинг 1-10 март кунлари, иккинчи туман босқичи 10-15 март кунлари юқори савияда ташкил этилди.

Қайд этиш керакки, мусобақаларнинг биринчи ва иккинчи босқичида умумий ҳисобда 20 мингдан ортиқ ўқитувчи педагогларнинг иштироки таъминланди.

Мусобақаларнинг ҳар бир тури бўйича баҳсларни адолат мезонлари асосида, очиқ ва шаффоф баҳолаб боришилди. Қизғин курашларга бой ўтган мусобақа якунида Термиз шаҳри жамоаси КАСАБА УЮШМАСИ КУБОГИ соҳиби бўлди.

Шунингдек, мусобақа турлари бўйича ғолибликни қўлган киритган жамоаларга ҳамкор ташкилотларнинг диплом ва қимматбаҳо совғалари улашилди.