Йиғилиш ўтказилди

Жорий йилнинг 31 март куни Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгашида 2022 йилда жамоа шартномасини бажарилиши якунига бағишланган ҳамда 2023-2025 йиллар учун тузиладиган янги жамоа шартномаси лойиҳаси муҳокамаси бўйича, шунингдек жорий йилнинг 30 апрелида бўлиб ўтадиган референдум тарғибот юзасидан йиғилиш ўтказилди.

Янги жамоа шартномаси лойиҳаси муҳокамада

Бугун 27 март куни Сурхондарё вилояти Статистика бошқармасида 2022 йилда жамоа шартномасининг бажарилиши якунига бағишланган ҳамда 2023-2025 йиллар учун тузиладиган янги жамоа шартномаси лойиҳаси муҳокамаси бўйича меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши ўтказилди.

Йиғилиш ўтказилди..

Сурхондарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасида 2022 йилда жамоа шартномасининг бажарилиши якунига бағишланган ҳамда 2023-2025 йиллар учун тузиладиган янги жамоа шартномаси лойиҳаси муҳокамаси бўйича йиғилиш ўтказилди.

Қизириқ туман молия бўлимида йиғилиш ўтказилди

Сурхондарё вилояти Қизириқ туман молия бўлимида ҳам 2020-2022 йиллар учун имзоланган жамоа шартномасини 2022 йилда бажарилиши якуни ҳамда 2023-2025 йиллар учун тузиладиган янги жамоа шартномаси лойиҳаси муҳокамаси бўйича йиғилиш ўтказилди.

ЖАМОА ШАРТНОМАСИ ИЖРОСИ МУХОКАМА ҚИЛИНДИ.

Жорий йилнинг 27 март куни Ўзбекистон давлат Филармонияси Сурхондарё вилояти бўлинмасида 2022 йилда жамоа шартномасини бажарилиши якунига бағишланган ҳамда 2023-2025 йиллар учун тузиладиган янги жамоа шартномаси лойиҳаси муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилоят Кенгаши раиси А.Ахмедов иштирок этди.
кун тартибидаги биринчи масала, 2022 йилда бажарилган ишлар юзасидан бўлинма директори в.в.б. Э.Хужагелдиев ҳамда КУК раиси Ф.Вохидованинг хисоботи тингланиб , 2022 йил бўйича Жамоа шартномаси бажарилиши қониқарли деб топилди.
Шундан шўнг 2023-2025 йиллар учун тузиладиган янги жамоа шартномаси лойиҳаси муҳокама бўлиб, мазкур ҳужжат меҳнат жамоаси ва ишберувчилар томонидан бир овоздан тасдиқланди.

 

Янги жамоа шартномаси лойиҳаси муҳокамаси бўйича йиғилиш ўтказилди

Жорий йилнинг 27 март куни Сурхондарё вилояти Давлат солиқ бошқармасида ҳамда Сурхондарё вилояти Қизириқ тумани молия бўлимида ҳам 2022 йилда жамоа шартномасининг бажарилиши якунига бағишланган ҳамда 2023-2025 йиллар учун тузиладиган янги жамоа шартномаси лойиҳаси муҳокамаси бўйича йиғилиш ўтказилди.

Янгиланаётган Конституция чинакам халқ Конституцияси бўлади.

2023 йил 24 март куни вилоят касаба уюшмалари кичик мажлислар залида тармоқ касаба уюшма ҳодимлари, сиёсий партия вакиллари иштирокида «Янгиланаётган Конституция тараққий этган давлат пойдевори»  мавзусида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят Халқ қабулхонаси мудири А.Эшмуродов иштирок этди.

Тадбирда Янгиланаётган Конституция тараққий этган давлат – Янги Ўзбекистонни қуриш ғояси атрофида бутун жамиятимизни жипслаштириб, унда барча қатлам манфаатлари инобатга олинганлиги, лойиҳани ишлаб чиқишда кенг жамоатчилик, сиёсий партиялар, жамоат ташкилотлари, экспертлик ва илмий доиралар вакиллари, зиёлилар фаол иштирок этганлиги таъкидланди.

Шунингдек, Умумхалқ муҳокамаларида 220 мингдан зиёд таклифлар келиб тушганлиги, таклифларнинг ҳар тўрттасидан биттаси лойиҳадан жой олганлиги алоҳида қайд этилиб, янгиланаётган Конституция том маънода халқ Конституцияси бўлганлиги эътироф этилди.

Тадбир давомида Конституциявий қонун лойиҳаси билан амалдаги Конституцияга 27 та янги модда киритилаётганлиги моддалар сони 128 тадан  155 тага ошганлиги ҳамда, Конституциямизнинг амалдаги 275 та нормаси 434 тага кўпайганлиги таъкидланиб, амалдаги Конституциямиз 65 фоизга янгиланганлиги айтиб ўтилди.

Конституцияга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг сиёсий-ҳуқуқий аҳамияти, кўлами ва ҳажмидан келиб чиқиб, лойиҳани янги таҳрирда баён этишга барча асослар борлиги, шу боис Конституциявий қонун лойиҳаси номи “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида” деб ўзгартирилди.

Шунигдек, аҳолидан келиб тушган  таклифларнинг қарийб 20 фоизи, яъни 18 мингтаси айнан парламентни ислоҳ қилиш билан боғлиқ бўлиб, халқ ҳокимиятчилигини кучайтириш, халқ вакиллик органи бўлмиш парламентнинг ролини ва ўрнини, масъулиятини ошириш, унинг ваколатларини янада кенгайтириш, умуман мамлакатимизда парламентаризм, халқ ҳокимиятчилигини янада кучайтиришга қаратилган бир қатор нормалар лойиҳага киритилган.

Янгиланган Конституция жамиятни янада тараққий эттиришга, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари тўлақонли таъминланишига хизмат қилади.

Тадбир якунида иштиокчиларнинг саволларига маърузачилар томонидан батафсил жавоб берилди.

 

Жамоа шартномаси лойиҳаси муҳокамаси бўйича йиғилиш ўтказилди

Жорий йилнинг 23 март куни Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси    ЖИЭД 9-сонли ҳибсхонасида 2022 йилда жамоа шартномасининг бажарилиши якунига бағишланган ҳамда 2023-2025 йиллар учун тузиладиган янги жамоа шартномаси лойиҳаси муҳокамаси бўйича йиғилиш ўтказилди.

ҲАМКОРЛИК САРИ..

Тожикистон мустақил касаба уюшмалари федерациясининг Хатлон вилояти касаба уюшмалари кенгаши делегацияси Сурхондарёга ташриф юзасидан.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони билан тасдиқланган “2022-2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси”да белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан халқаро миқёсда касаба уюшмалари билан ҳар томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳамда Тожикистон мустақил касаба уюшмалари Федерацияси ўртасида келишув шартномасининг имзоланиши, икки томонлама тузилган ҳамкорлик Меморандумининг тасдиқланиши ва шу асосда йўл ҳариталарининг ишлаб чиқилиб, ижрога йўналтирилиши ҳам бунинг ёрқин далилидир.

 Ҳамкорлик Меморандумида белгиланган вазифаларнинг тўлақонли ижросини таъминлаш ҳамда қўшни давлатлар касаба уюшмалари билан ўзаро тажриба алмашиш амалиётини мунтазам йўлга қўйиш мақсадида икки мамлакат Республика кенгашлари томонидан жорий йил 30 январида 2023 йилга мўлжаланган йўл харитаси тасдиқланди.

Жорий йилнинг 21 февралида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилоят кенгаши ҳамда Тожикистон касаба уюшмалари Федерацияси Хатлон вилояти кенгаши ўртасида 2023 йилга мўлжаланган йўл харитаси ишлаб чиқилиб имзоланди.

Йўл ҳаритасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, тармоқ касаба уюшмалари фаолияти билан яқиндан танишиш ва тажриба алмашиш мақсадида жорий йил 14-16 март кунлари Тожикистон мустақил касаба уюшмалари Федерацияси Хатлон вилояти касаба уюшмалари Кенгаши раиси Ризозода Абдурозиқ Шариф бошчилигида делегацияси Сурхондарё вилоятига ташриф буюрди.

Тожикистон мустақил касаба уюшмалари Федерацияси Хатлон вилояти касаба уюшмалари Кенгаши делегацияси «Термиз халқаро савдо маркази» мажмуаси, Термиз Археология музейига саёҳат уюштирилиб, музей экспонатлари ҳамда бошланғич касаба ташкилоти фаолияти билан яқиндан танишдилар. Шундан сўнг, Термиз туманидаги Фаёзтепа ёдгорлиги, Султон Саодат зиёратгоҳлари билан танишдилар.

Вилоят касаба уюшмалари биносида икки дўст биродар вилоятлар касаба уюшмалари фаоллари иштирокида самимий мулоқот бўлиб ўтди. Кун якунида делегация аъзолари «Термиз марвариди» санаториясига ташриф буюдилар. Меҳмонларга санаторий имкониятлари ҳамда фаолияти ҳақида батафсил маълумот бериб ўтилди.

Ташрифнинг иккинчи куни Ҳаким ат-Термизий ва Исо ат-Термизий мажмуаларини зиёрат қилинди. Делегация аъзоларига мазкур мажмуаларга ташриф чоғида алломалар ҳаёти ва фаолияти, асарлари ҳақида қимматли маълумотларга эга бўлдилар.

Ташриф давомида делегация аъзолари «Наврўз» умумхалқ байрами муносабати билан касаба уюшмалари вилоят Кенгаши томонидан Термиз шаҳридаги «Амударё» болалар оромгоҳида ташкил этилган байрам дастури ва спорт мусобақаси жараёнларига ташриф буюрдилар.

Ташриф давомида оромгоҳда болаларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишиб, халқ фаровонлиги йўлида юртимизда олиб борилаётган бунёдкорлик ишларига юксак баҳо берди. Шундан сўнг, меҳмонлар спорт мусобақаларининг очилиш маросимида нутқ сўзлаб, иштирокчиларга омад тиладилар.

Шунингдек, делегация аъзолари мусобақа ўтказиш жараёнларини қизиқиш билан кузатиб, ўзаро шаҳмат, шашка мусобақаларида ўртоқлик ўйинларида иштирок этишди.

Тожикистон мустақил касаба уюшмалари Федерацияси Хатлон вилояти касаба уюшмалари Кенгаши делегацияси уч кунлик ташриф давомида ўзбек ҳалқининг меҳмондўстлиги, самимийлигини эътироф этиб ўз миннатдорлигини билдирдилар.

Ташриф якунида делегация аъзоларига ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари улашилиб тантанали кузатилди.