“Кексалар хафталиги” доирасида

“Кексалар хафталиги” доирасида Узун туман таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси бўлинмаси томонидан таълим соҳасида фаолият юритган, ҳозирда нафақа гаштини сураётган фахрийларнинг ҳолидан хабар олинди ва уларга эсдалик совғалари улашилди. Шунингдек, бошланғич ташкилотлар томонидан жойларда ушбу тадбирлар давом этмоқда.