Жамоа шартномаларининг бажарилиши ва ҳисобот-сайлов йиғилишлари бўлиб ўтди

04.02.2020 й.  Узун тумани умумий ўрта таълим мактабларида касаба уюшма қўмиталарининг жамоа шартномасининг бажарилиши бўйича йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда мактаб маъмурияти ва касаба уюшма қўмиталарининг 2019 йилда жамоа шартномаларининг бажарилиши бўйича ҳисоботлари тингланди ва 2020 йилга мўлжалланган жамоа шартномасига янги ўзгартиришлар киритилиши бўйича қарор қабул қилинди. Шу куннинг ўзида ҳисобот-сайлов йиғилишлари бўлиб ўтди ва касаба уюшма қўмитаси раисларининг 2015-2020 йил ҳисоботлари тингланди. Олиб борилган 5 йиллик фаолият умумий таҳлил қилиниб ижобий қабул қилинди.  Йиғилиш давомида касаба уюшма қўмитаси раислари ва қўмита аъзолари таркиби қайта сайланди.