Президент мурожаатномаси

24.01.2020 й. Сурхондарё вилоят Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси А.Ахмедов бирлашма йиғилишлар залида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасига қилган мурожаатномасини аппарат ходимлари ҳамда касаба уюшмалари фаолларига етказди.

Cеминар ўтказилди

Сурхондарё вилояти Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг туман шаҳар Касаба уюшмалари тармоқ кенгаши раислари ва бошланғич ташкилотлари раислари иштирокида вилоят Адлия бошқармасининг йиғилишлар залида янги жорий этилган “Касаба уюшмалари тўгрисида”ги қонун бўйича ҳамкорликда ўқув семинари ўтказилди.

 

Амалий ёрдам кўрсатилди

Вилоят касаба уюшма  ташкилотлари бирлашмаси ёшлар масалалари бўйича раис маслаҳатчиси З.Рахматов томонидан Қизириқ тумани касаба уюшма кенгаши ва тумандаги  бошланғич касаба уюшма ташкилоти иш хужжатлари ўрганилди ва амалий ёрдам кўрсатилди.

Амалий ёрдам кўрсатилди

Вилоят касаба уюшма  ташкилотлари бирлашмаси юристи З . Холов томонидан Шеробод таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшма кенгаши ва тумандаги 2-умумтаълим мактаби бошланғич касаба уюшма ташкилоти иш хужжатлари ўрганилди ва амалий ёрдам кўрсатилди.

14 январь – Ватан ҳимоячилари куни

Сурхондарё вилояти Термиз шахрида 14 январь-“Ватан ҳимоячилари куни” ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги муносабати билан Мотамсаро она ҳайкали пойига ҳарбийлар ва давлат ташкилотлари гулчамбарлар қўйишди. Гулчамбар қўйиш маросимидан кейин ҳарбийлар паради бўлиб ўтди. Ушбу тантанали маросимда вилоят Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ходимлари хам фаол иштирок этишди.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги муносабати билан.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Ўзбекистон Республикаси суверенитети ва мустақиллигини ҳимоя қилишда хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган  ҳарбий хизматчилар Хусаинов Ғулом Чориевич ва Эсанов Акбар Жабборовичларнинг оила аъзолари ҳолидан хабар олиб, уларга қимматбаҳо совғалар топширилди.