Sariosiyo tumanida spartakiada

2015 йил 2 май куни Сариосиё тумани таълим ходимларининг XXIV-спартакиадаси “Янги хаёт” спорт мажмуасида бўлиб ўтди.
Мусобақада туманнинг 11 та ҳудудидан 74 та мактаб, 19 та мактабгача таълим муассасаси хамда болалар спорт мактаблари ўқитувчи, мураббий ва ходимлардан 440 нафари спортнинг 6 тури — волейбол, арқон тортиш, шахмат, шашка, стол тенниси ва армрестлинг турлари бўйича ўз кучларини синаб кўришди. Ғолиблар Сариосиё тумани таълим , фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси кенгашининг диплом ва эсталик совғалари билан тақдирландилар.

“ O’tganlarni xotirlaylik – keksalarni e’zozlaylik ” shiori ostida tadbir o’tkazildi

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Шеробод туман кенгаши томонидан жорий йилнинг 2 май куни “Кексаларни эъзозлаш йили” ҳамда Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан “Ўтганларни хотирлайлик — кексаларни эъзозлайлик” шиори остида тадбир ўтказилиб, тадбирга таълим соҳасида узоқ йиллар самарали меҳнат қилган 100 нафардан ортиқ кекса педагог ходимлар ва уларнинг оила аъзолари таклиф этилди.
Маданият ходимлари ва хонандаларнинг жонли ижродаги қўшиқ ва куйлари тадбир иштирокчиларига кўтаринки руҳ бағишлади.
Тадбир сўнгида кексаларга касаба уюшмаси туман кенгашининг байрам совғалари топширилди.

“Uch avlod uchrashuvi” tadbiri o’tkazildi.

Термиз шахар таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси кенгаши томонидан 2 май куни “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурига асосан таълим сохасида кўп йиллар самарали меҳнат килган 130 нафар фахрийлар иштирокида “Уч авлод учрашуви” тадбири ўтказилди.

Manzilli yordam ko’rsatildi

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раёсатининг қарорига асосан Сурхондарё вилоятида истиқомат қилувчи 195 нафар иккинчи жахон уруши иштирокчилари ва ногиронларига 300 минг сўмдан , 13 нафар мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган юртдошларимиз оилаларига 200 минг сўмдан фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 70 йиллиги олдидан манзилли ёрдамлар кўрсатилди.
Вилоят касаба уюшмалари ташилотлари бирлашмаси раиси А.Ахмедов иккинчи жахон уруши иштирокчиси Яхшимурод Бозоровнинг кўп йиллик хизматларини инобатга олиб касаба уюшма фаоллари номидан жорий йилнинг 2 май куни 300 минг сўм пул ҳамда касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғаларини топшириди.