11 НОЯБРЬ — КАСАБА УЮШМАЛАРИ КУНИ ТАНЛОВ ҒОЛИБЛАРИ РАҒБАТЛАНТИРИЛДИ 04.11.202207.11.2022 Жорий йил бошида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин- қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этишда намуна кўрсатган соҳа ҳодимларининг меҳнатини муносиб раҳбатлантириш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан «Энг яхши сектор раҳбари», «Энг яхши ҳоким ёрдамчиси», «Энг яхши маҳалла фуқаролар йиғини раиси», «Энг яхши аёл иш берувчи», «Энг яхши хотин-қизлар фаоли», «Энг яхши маҳалла ёшлар етакчиси» танловлари эълон қилинган эди.Мазкур танловнинг вилоят босқичида ғолибликни қўлга киритиб Республика босқичида муносиб иштирок этган бир гуруҳ танлов ғолиблари ғолиблари диплом ва пул мукофотлари билан тақдирланди.Жумладан, «Энг яхши сектор раҳбари» танловининг республика босқичида 3 ўринни қўлга киритган Сариосиё тумани ИИБ бошлиғи, 3 сектор раҳбари Амонтўраев Мухиддин Шотураевичга СПАРК автомобилини олиш ҳуқуқини берувчи сертификат тақдим этилди.Бундан ташқари, «Энг яхши ҳоким ёрдамчиси» танловининг Республика босқичида фаол итироки учун Термиз туман “Гулбаҳор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси Қурбонниёзов Бахтиёр Бобомуродович, «Энг яхши маҳалла фуқаролар йиғини раиси» Олтинсой тумани “Катта Вахшивор” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Жаббаров Жамшид Адашович, «Энг намунали аёл иш берувчи» Бойсун туман “Асилахон терма гиламлари” коорпаритиви раҳбари Азизова Мафтуна Рахматулла қизи, «Энг яхши хотин-қизлар фаоли» Термиз тумани “Истиқлол” маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли Асқарова Мунира Зокиржон қизи, «Энг яхши маҳалла ёшлар етакчиси» Шўрчи туман “Наврўз” маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси Худойбердиев Шахзод Фарходович 30 миллион сўмдан пул мукофоти билан тақдирланди.