Шерободда 9 май — Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тадбир ўтказилди

2026 йил 6 май куни Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Шеробод туман бўлинмаси томонидан 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди. Унда бир гуруҳ байналмилалчи жангчилар ҳамда меҳнат фахрийлари иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмасининг Сурхондарё вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Б.Н.Холяров қатнашиб, йиғилганларни айём билан қутлади. Тадбир якунида фахрийларга касаба уюшмасининг эсдалик совғалари топширилди.

Print Friendly, PDF & Email