Yoshlar bizning diqqat markazimizda

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Шеробод туман кенгаши, туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими, туман ҳокимлиги, туман марказий шифохонасига қарашли ОИТС маркази, “Камолот” ёшлар ижтимоий харакати туман кенгаши ҳамда туман ички ишлар бошқармаси ҳамкорликда “1 декабр – халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни” муносабати билан 2015 йил 1 декабрь куни Шеробод туманидаги 67-сонли умумий ўрта таълим мактабида “Биз ёшлар соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз”, “ОИТС ва гиёҳвадликка қаршимиз” мавзуларида иншо ва расмлар танлови, спорт мусобақалари, “Гиёхвандлик аср вабоси” мавзусида давра сухбати ташкил этилди.
Ғолиб ўқувчи ва жамоалар касаба уюшмаси томонидан рағбатлантирилди;

Print Friendly, PDF & Email