Xususiy tadbirkorga ko’rsatma

Вазирлар Маҳкамасининг
2011 йил 7 январдаги
6-сон қарорига
1-ИЛОВА

Ҳужжатнинг рус тилидаги
матнига қаранг

Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил
этмасдан шуғулланиши мумкин
бўлган фаолият турлари
РЎЙХАТИ

Мазкур Рўйхатга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилган
ЎзР ВМ 01.04.2011 й. 100-сон Қарори,
ЎзР ВМ 10.06.2011 й. 170-сон Қарори,
ЎзР ВМ 28.02.2012 й. 56-сон Қарори,
ЎзР ВМ 15.03.2012 й. 72-сон Қарори,
ЎзР ВМ 13.03.2014 й. 60-сон Қарори,
ЎзР ВМ 17.07.2014 й. 196-сон Қарори,
ЎзР ВМ 25.11.2014 й. 319-сон Қарори

Т/р
Фаолият турининг номи

I. Чакана савдо:

1. Озиқ-овқат товарлари билан чакана савдо қилиш (ўсимлик мойи, алкоголли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини сотишдан ташқари) (ЎзР ВМ 28.02.2012 й. 56-сон Қарори таҳриридаги позиция) (Олдинги таҳририга қаранг)

2. Деҳқон бозорларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чакана сотиш

3. Ноозиқ-овқат товарларини чакана сотиш (нефть маҳсулотларининг барча турларини, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар ёхуд бундай материаллар қўлланилган буюмларни, аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни, янги импорт автомобиллар ва фармацевтика товарларини сотиш бундан мустасно) (ЎзР ВМ 15.03.2012 й. 72-сон Қарори таҳриридаги позиция)

3-1. Газеталар, журналлар ва китоб маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш (ЎзР ВМ 28.02.2012 й. 56-сон Қарорига мувофиқ киритилган позиция)

4. Озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарларини чакана сотиш (турғун шохобчаларда аралаш савдо қилиш)

5. Товарларни импорт қилиш ва чакана сотиш*

II. Қонун ҳужжатларида белгиланган рўйхат бўйича ҳунармандчилик фаолияти. (ЎзР ВМ 10.06.2011 й. 170-сон Қарори таҳриридаги бўлим) (Олдинги таҳририга қаранг)

III. Маиший хизматлар, II бўлимда назарда тутилганларидан ташқари:

6. Сартарошлик хизматлари, маникюр, педикюр, косметолог хизматлари ва шунга ўхшаш бошқа хизматлар

7. Кир ювиш, қуруқ ва кимёвий тозалашни ташкил этиш, шунингдек дазмоллаш хизматлари

8. Гилам ва гилам буюмларини таъмирлаш ва тозалаш

9. Тикув, мўйна, чарм ва трикотаж буюмларни, бош кийимларни, тўқимачилик галантереясидан тикилган буюмларни таъмирлаш ва тикиш, шу жумладан дераза ва эшик пардалари тикиш, трикотаж буюмларни тўқиш (ЎзР ВМ 10.06.2011 й. 170-сон Қарори таҳриридаги позиция) (Олдинги таҳририга қаранг)

10. Ҳайвонлар терилари, мўйна, тўқимачилик, чарм буюмлар ва бошқа буюмларни ошлаш ва бўяш

11. Якка буюртмалар бўйича пойабзал тайёрлаш ва тикиш, пойабзални таъмирлаш, бўяш ва тозалаш

12. Атторлик буюмларини тайёрлаш ва таъмирлаш

13. Бижутерия ва жевакларни тайёрлаш ва таъмирлаш

14. Калитлар тайёрлаш

15. Металл ва тунука буюмлар тайёрлаш ва таъмирлаш

16. Мотам гулчамбарлари, сунъий ранглар, гирлянд тайёрлаш

17. Тўсиқлар, ҳайкаллар, металлдан ясалган гулчамбарларни тайёрлаш ва таъмирлаш

18. Ёғочдан (мебелдан ташқари) ва алюминий (пластик) профилдан эшик, дераза ва бошқа буюмлар тайёрлаш. (ЎзР ВМ 10.06.2011 й. 170-сон Қарори таҳриридаги позиция) (Олдинги таҳририга қаранг)

19. Инвентарни (хўжалик, спорт, балиқчилик ва ҳоказо инвентарь) таъмирлаш ва тайёрлаш

20. Кесувчи буюмлар ва асбобларни чархлаш

21. Мебелни йиғиш ва таъмирлаш

22. Мусиқа асбобларини таъмирлаш ва созлаш

23. Якка буюртма бўйича қимматбаҳо металлардан ва тошлардан заргарлик буюмларини ясаш, шунингдек заргарлик буюмларини таъмирлаш

24. Оптика, соатларни таъмирлаш ва ўймакорлик ишлари

25. Радиоэлектрон аппаратлар, маиший машиналар, маиший приборлар, офис машиналари ва ҳисоблаш техникасини таъмирлаш, ўрнатиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш

26. Транспорт воситаларини таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш, шу жумладан, транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш хизматларининг бошқа турлари (акустик тизимлар ва қўриқлаш сигналларини таъмирлаш ва ўрнатиш, ювиш, текислаш, кузовга ҳимоя ва безак қопламалари қоплаш, салонни тозалаш ва шунга ўхшаш бошқа хизматлар)

27. Санитария-техника хизматлари ва пайвандлаш ишлари

28. Шиша ва ойналарни қирқиш, шишага бадиий ишлов бериш

29. Биноларга ойна ўрнатиш хизматлари

30. Жамоат ҳожатхоналари хизматлари

31. Ҳаммом ва сауна хизматлари

32. Тураржойларни йиғиштириш хизматлари

33. Ҳовлилар ва боғларга қараш хизматлари, шунингдек кўкаламзорлаштириш ишлари

34. Боғлар, полизлар ва дов-дарахтларни зараркунандалар ва касалликлардан ҳимоя қилиш

35. Видеога олиш ва фотосуратга олиш хизматлари

35-1. Хўжалик моллари ва уй-рўзғор буюмларини (мебель, идиш-товоқлар, хўжалик, спорт, балиқчилик анжомлари, маиший техника, приборлар ва бошқаларни) ижарага бериш (ЎзР ВМ 10.06.2011 й. 170-сон Қарорига мувофиқ киритилган позиция)

IV. Фаолиятнинг бошқа турлари:

36. Миллий ширинликлар, нон-булка ва қандолатчилик маҳсулотлари, поп-корн, фрезерда музқаймоқ, салатлар ва тузламалар тайёрлаш ва сотиш, шунингдек уй шароитларида ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарори билан ажратилган махсус жойларда ўтириш жойлари ташкил этмасдан доналаб сотиладиган таомларнинг айрим турларини тайёрлаш (ЎзР ВМ 10.06.2011 й. 170-сон Қарори таҳриридаги позиция) (Олдинги таҳририга қаранг)

37. Ўлчов воситалари тайёрлаш ва уларни прокатга бериш

38. Қурилиш, таъмирлаш ва безаш бўйича алоҳида ишларни бажариш (капитал қурилиш, қурилиш-монтаж ишлари бўйича юридик шахсларга хизмат кўрсатишдан ташқари)

39. Репетиторлик хизматлари

40. Таржима хизматлари, таҳрир хизматлари

41. Болаларнинг ўйинчоқ автоматлари билан боғлиқ хизматлар

42. Ахборотнинг криптографик ҳимояси воситаларини лойиҳалаш, яратиш, ишлаб чиқариш, сотиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш

43. Дизайн бўйича хизматлар (график, интерьер, мебель ва ҳоказолар), шунингдек чизмачилик-графика ишлари, шунингдек рассомлик санъати (ЎзР ВМ 10.06.2011 й. 170-сон Қарори таҳриридаги позиция)

44. Компьютер дастурларини ишлаб чиқиш хизматлари, компьютер ўйинларини ташкил этиш, шунингдек компьютер ёрдамида матнларни териш ва босиб чиқариш хизматлари, матндан нусха олиш ва кўпайтириш билан боғлиқ хизматлар

45. Ташриф қоғозлари ва таклифнома билетларини тайёрлаш ва босиш

46. Муқовалаш ишлари

47. Рекламани ишлаб чиқиш ва жойлаштириш

48. Суғурта агентлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар

ЎзР ВМ 17.07.2014 й. 196-сон Қарорига мувофиқ 49-позиция ўз кучини йўқотган
49. Тўйлар, юбилейлар ва бошқа тантаналарда концерт хизмати кўрсатиш

50. Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш (ЎзР ВМ 17.07.2014 й. 196-сон Қарори таҳриридаги позиция) (Олдинги таҳририга қаранг)

51. Тантанали маросимларни ташкил этиш хизматлари (тўй, юбилей, туғилган кун ва ҳоказолар)

52. Кўйлак ва костюмларни, шунингдек уларга аксессуарларни прокатга бериш

53. Ижтимоий хизматлар (болалар, беморлар ва кекса кишиларга қараш хизматлари)

54. Жисмоний тарбия-соғломлаштириш фаолияти (шейпинг, аэробика, спорт секциялари, саломатлик гуруҳлари), тренерлик хизматлари

55. Тўгараклар ташкил этиш ва юритиш

56. Тулумни шишириш хизматлари (таксидермик ишлар)

57. Тегирмонларда донни майдалаш (тозалаш) хизматлари

58. Мол сўйиш хизматлари

59. Уй ҳайвонларига қараш хизматлари

60. Ветеринария фаолияти

61. Юкларни автомобиль транспортида ташиш

62. Йўловчилар ва юкларни дарё транспортида ташиш

63. Ўсимлик, ҳайвонлар ва минераллардан тайёрланган доривор хом ашёни етиштириш, йиғиштириш, тайёрлаш, қадоқлаш ва улгуржи сотиш

64. Гуллар ва декоратив дарахтлар етиштириш ва сотиш

65. Аквариум балиқлари, декоратив қушлар ва бошқа ҳайвонларни кўпайтириш ва сотиш

66. Шиша идишлар ва иккиламчи хом ашёни қабул қилиш хизматлари (металл чиқиндиларидан ташқари)

67. Риэлторлик фаолияти (ЎзР ВМ 01.04.2011 й. 100-сон Қарори таҳриридаги позиция)

68. Жисмоний ва юридик шахсларга махсус техникадан (тракторлар, автокранлар, бульдозерлар, экскаваторлар ва бошқалардан) фойдаланган ҳолда хизматлар кўрсатиш (ЎзР ВМ 10.06.2011 й. 170-сон Қарорига мувофиқ киритилган позиция)

69. Илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва технологик ишлар учун пудрат шартномаси бўйича ишларни бажариш (ЎзР ВМ 10.06.2011 й. 170-сон Қарорига мувофиқ киритилган позиция)

70. Матрицали принтерлар ва алфавит-рақам ёзадиган қурилмалар учун бўёвчи тасмаларни тайёрлаш ва қайта ишлаш (ЎзР ВМ 10.06.2011 й. 170-сон Қарорига мувофиқ киритилган позиция)

71. Қоғозлар ва скоросшивателлар учун конвертлар, папкалар тайёрлаш (ЎзР ВМ 10.06.2011 й. 170-сон Қарорига мувофиқ киритилган позиция)

72. Телекоммуникациялар операторларига, провайдерларига воситачилик хизматлари кўрсатиш (абонентлар ёки хизматлар кўрсатувчиларга маълумот-ахборот хизмати кўрсатиш, хизмат кўрсатувчиларнинг хизмати учун тўловларни қабул қилиш) (ЎзР ВМ 25.11.2014 й. 319-сон Қарори таҳриридаги позиция) (Олдинги таҳририга қаранг)

73. Ташкилотлар учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (хом сут, сабзавотлар, мевалар, асал, тери ва мўйна) тайёрлаш бўйича хизматлар (ЎзР ВМ 10.06.2011 й. 170-сон Қарорига мувофиқ киритилган позиция)

74. Пахта (илгари истеъмолда бўлган) ва жун тозалаш ҳамда титиш хизматлари (ЎзР ВМ 10.06.2011 й. 170-сон Қарорига мувофиқ киритилган позиция)

75. Экскурсия хизматлари кўрсатиш бўйича туризм фаолияти (ЎзР ВМ 13.03.2014 й. 60-сон Қарорига мувофиқ киритилган позиция)

*) Товарларнинг турлари туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари томонидан бериладиган чакана савдони амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган рухсатномада, шунингдек давлат солиқ хизмати органлари томонидан берилган тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган якка тадбиркорнинг рўйхатдан ўтказиш (рухсат бериш) тартиботлари варақасида кўрсатилади.

Изоҳ.
Агар якка тадбиркор фаолиятнинг асосий турига нисбатан ёрдамчи ҳисобланган фаолиятни амалга оширса, қатъий белгиланган солиқ фаолиятнинг бир тури учун тўланади.
Ушбу Рўйхатга киритилган фаолият турлари юридик шахс шаклидаги тадбиркорлик субъектлари томонидан ҳам амалга оширилиши мумкин.
Ушбу Рўйхат доирасида ўз фаолиятини амалга оширадиган хусусий тадбиркорлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланишлари мумкин. (ЎзР ВМ 10.06.2011 й. 170-сон Қарорига мувофиқ киритилган хатбоши)

“Ўзбекистон Республикаси Қонунлари тўплами”, 2011 йил, 1-2-сон, 8-варақ

“Ўзбекистон Республикаси Қонунлари тўплами”, 2011 йил, 1-сон, 3-варақ

Print Friendly, PDF & Email