“Спорт – саломатлик гарови”

Корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган ходимларни спортнинг оммавий турларига кенг жалб этиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш,  шунингдек, турли касб касалликларидан спорт ва соғлом турмуш тарзи орқали муҳофаза қилиш  мақсадида жорий йилнинг 19 январь куни Қизириқ туманидаги  20-сонли умумий ўрта таълим мактабидаги ишчи-ходимлар ўртасида “Спорт – саломатлик гарови” шиори остида шахмат, шашка, стол тенниси ва волейбол турлари бўйича спартакиада  ўтказилди. Ғолиб ва иштирокчиларига таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман кенгашининг эсдалик совғалари топширилди.

Print Friendly, PDF & Email