Семинар ўтказилди
2014 йилнинг 12 март куни Сурхондарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг кичик мажлислар залида Ўзбекистон транспорт йўл қурилиш ва капитал қурилиш индустрияси ходимлари Марказий кенгаши томонидан ўқув-семинар ўтказилди. Унда тизим ташкилотларининг 48 нафар бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари, ташкилотчилари иштирок этишди.
Ўқув-семинарини вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси А.Ахмедов очиб, семинар иштирокчиларига “Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг 2013 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлинтириш якунлари ҳамда 2014 йилга мўлжалланган иқтисодий Дастурнинг энг муҳим устивор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси” мазмун моҳияти тўғрисида гапириб ўтди.
Ўзбекистон транспорт йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси республика кенгаши раиси О.Т.Турганов, ташкилий ишлар бўлими бош мутахассиси А.Х.Мирзажонов, меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими бош мутахассиси М.Т.Абдумаликорвалар Ўзбекистон траспорт йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмасининг олдида турган долзарб вазифалар, нодавлат сектордаги ходимларни касаба уюшмаси аъзолигига жалб этиш, жамоа шартномаларидаги имтиёзлар ва Ҳалқаро Меҳнат Ташкилотининг 138, 182-Конвенциялари моҳиятидан келиб чиқадиган вазифалар тўғрисида маъруза қилишиб, иштирокчиларга тушунтиришлар беришди.