Саёҳат уюштирилди

03.01.2018. Бугунги кунда Сурхондарё замини Ал Хаким АтТермизий, Исо АтТермизий, Султон саодат, Кокилдор ота, Суфи Аллаёр, Фаёзтепа, Далварзинтепа, Термиз археология музейи ва Сангардак шаршараси каби қадамжоларга эга очиқ осмон остидаги музей саналади.
Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ва туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 декабрь “2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги ПФ-5290-сон Фармонидан оқилона фойдаланган ҳолда, жорий йилнинг 1-3 январь кунлари вилоят ҳудудида жойлашган юқорида номлари келтирилган тарихий обида ва зиёратгоҳларига ички-туристик саёҳатлар уюштирилди. Тадбирлар мақсади – фуқаролар, меҳнат жамоалари ва уларни оила аъзоларининг тўлақонли дам олишини ташкиллаштириш ва ички туризмни ривожлантиришдир.
Мазкур тадбирларда мутахассис (гид)лар Денов, Олтинсой, Сариосиё, Узун, Термиз, Шеробод тумани ва Термиз шаҳридан 390 нафар турли касб эгалари ҳамда уларнинг оила аъзоларига ташриф буюрилган қадамжоларнинг тарихи ва аҳамияти тўғрисида атрофлича тушунчалар бериш орқали уларнинг мазмунли дам олиши таъминланди.
Шунингдек, зиёратгоҳларда саёҳат иштирокчилари муҳтарам Президентимизнинг номларига дуо қилишиб, мамлакат равнақи ва халқ манфаатлари йўлида амалга ошираётган ишларида омадлар тилашди.

Print Friendly, PDF & Email