O’zbekiston Konstitusiyasi – vijdon erkinligi kafolati

Шўрчи туман ҳокимлигининг 2015 йил 30 ноябрдаги 186-сонли йиғилиш баёни ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 5 декабрь куни “3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан туманнинг чекка ҳудудлари ҳисобланган Элабод қишлоқ фуқаролар йиғинига қарашли Олатемир ва Ялти маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари билан биргаликда Олатемир маҳаллаларида истиқомат қилувчи меҳнат фахрийси Назарова Жонгил момонининг хонадонига ташриф буюрилди ва унга эсдалик совғалари топширилди. Шунингдек ушбу маҳаллада яшовчи 1-гуруҳ ногирони Жумаев Эшдавлатнинг ҳам ҳолидан хабар олинди.
Бундан ташқари, шу куннинг ўзида тумандаги бир гуруҳ кўзи ожиз ногиронларнинг ҳам ҳолидан хабар олинди ва уларга совғалар улашилди.

Print Friendly, PDF & Email