Касаба уюшмалалари Халқаро меҳнат ташкилоти билан семинар-тренинглар ўтказмоқда.

2018 йил 19 май куни Сурхондарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ва Ҳалқаро меҳнат ташкилоти эксперти Лалайна Разафиндракато билан ҳамкорликда “Давлат органлари ҳамда нодавлат-нотижорат ташкилотларининг мансабдор шахслари ва фермерлар салоҳиятини ошириш” бўйича семинар-тренинг ўтказилди. Унда вилоят ташкилот, корхоналари ва Термиз шаҳри, Термиз туманлари корхона, ташкилот ва муасасалари рахбарлари иштирок этишди.

Семинар-тренинг “Мажбурий меҳнат ва Зўрлаб ишлатишнинг оқибатлари” тўғрисида маърузалар, видео кўргазмалар ва машғулотлар асосида ўтказилди.

Ушбу семинар-тренинглар тасдиқланган жадвал асосида 19 май – 2 июн кунлари вилоятнинг барча ҳудудларида ўтказилиши режалаштирилган.

Print Friendly, PDF & Email