Депутат ташаббуси билан саёҳат ташкил этилди.

Ҳудудларни барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим омилларидан бири сифатида ички туризмни жадал ривожлантириш, фуқароларни мамлакатимизнинг маданий-тарихий мероси ҳамда табиий бойликлари билан таништириш мақсадида қабул қилинган “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мамлакатимиз ижтимоий ҳаётидаги муҳим воқеалардан бири бўлди.
Қарорга мувофиқ, “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” ички туризмни ривожлантириш дастурини амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

Мазкур чора-тадбирлар ижросини таъминлаш мақсадида вилоятдаги ташкилот, корхоналар ҳамда жамоат ташкилотлари томонидан ходимлар, шунингдек, уларнинг оила аъзолари, аҳоли вакилларини юртимизнинг диққатга сазавор жойларига, тарихий қадамжоларига ташрифларини уюштириш, шу орқали уларнинг кайфиятини кўтариш, мароқли дам олишларини ташкил этиш ишлари ташкил этилиб келинмоқда.

Шу каби эзгу ишлардан бири вилоят кенгаши депутати А.Ахмедов ташаббуси билан ташкил этилди. Хусусан, жорий йил 26 февраль куни депутат ташаббуси билан Сариосиё туманидаги Халқ таълими соҳасида ишлаб нафақага чиққан бир гуруҳ нуроний-устозлар Хоразм вилоятига саёҳатга жўнаб кетишди.

Print Friendly, PDF & Email