Давра суҳбатлари ўтказилди
Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати васийлик Кенгашининг 2015 йил 10 декабрдаги 65-сонли ҳамда вилоят ҳокимлигининг 2015 йил 18 декабрдаги 295-сонли йиғилиш баёнлари билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида 2016 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар дастури”нинг 1-йўналиш, 6-банди ижросини таъминлаш мақсадида, ҳамкор ташкилотлар билан тасдиқланган тадбирлар режасига асосан, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан жорий йилнинг 27 сентябрь куни Узун туман 2-хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида, 7 октябрь куни Янгиобод қишлоқ ва ўрмон хўжалиги касб-ҳунар коллежида, 12 октябрь куни Сариосиё Иқтисодиёт касб-ҳунар коллежида меҳнат қилиб келаётган ходимлар ва ёш мутахассислар ҳамда ўқувчилар ўртасида ёшларнинг меҳнат қонунчилигига доир билимларини оширишга қаратилган давра суҳбатлари ўтказилди. Давра суҳбатларида 347 нафар ходимлар, ёш мутахассислар ва ўқучилар иштирок этдилар.