Seminar o’tkazildi

2015 йилнинг 21 июль куни Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ва фармацевтика ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси мутаҳасислари иштирокида Термиз шаxар ва туман тиббиёт бирлашмалари, вилоят даволаш профилактика муассасалари раҳбарлари, кадрлар билан ишлаш ходимлари ва касаба уюшма қўмиталари раислари иштирокида Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонунида белгиланган тартибда фуқароларнинг оғзаки ва ёзма мурожаатларини кўриб чиқиш, ҳамда меҳнат муносабатларини тартибга солувчи бошқа амалдаги норматив-хуқуқий ҳужжатларга риоя этилиши юзасидан семинар ўтказилди.

Hisobot-saylov konferensiyasi bo’lib o’tdi

2015 йил 20 май куни Қизириқ туман таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси ташкилотида хисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.
Унда 73 нафар делегатлар қатнашди. Делегатлар Қизириқ туман таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси кенгаши раиси лавозимига Аннаматова Гулбахор Ашуровнани сайлашди.

Mehrga tashna insonlar

Жорий йилнинг 16-июль куни Рўза ҳайити байрами муносабати билан Денов туманидаги «Эркаклар мурувват» уйида маданий – маърифий тадбир ташкил этилди. Меҳрга ташна инсонларга ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари топширилди.

“ Eng namunaviy boshlang’ich tashkilot ” ko’rik — tanlovi

Сурхондарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раёсатининг 2015 йил 10 июлдаги Р-25/54с ҳамда 13 июлдаги Р-25/55с сонли қарорлари асосида касаба уюшмалари фаолларининг интеллектуал ва маънавий салоҳиятини юксалтириш, бошланғич ташкилотлар олдига қўйилган вазифалар ва истқболли режалар билдирилишини ташкил этиш соҳасида уларнинг фаолият самарадорлигини ошириш юзасидан таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш, ўзаро тажриба алмашишни ташкил этиш, “Энг намунавий бошланғич ташкилот” кўрик — танлови вилоят босқичлари ғолибларини рағбатлантириш мақсадида тадбир 2015 йил 17 июль куни ўтказилди.

Futbol musоbaqasi o’tkazildi

Жорий йилнинг 6 июль куни Ангор туманида “Биз диний экстремизм ва терроризмга қаршимиз” мавзусида махалланинг уюшмаган 20-35 ёшдаги йигитлари ўртасида футбол мусобақаси ўтказилди. Футболда ғолиб бўлган жамоаларга туман таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси кенгаши ва туман махалла жамғармаси томонидан дипломлар ва совғалар топширилди.

“Xonjiza” bolalar oromgohida

Жорий йилнинг 5 июль куни Узун туманидаги “Хонжиза” болалар оромгоҳида “Ёз ўтмоқда соз” мавзусида байрам тадбири бўлиб ўтди. Байрам тадбирида таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Ангор туман кенгаши томонидан борган таълим ходимлари фарзандлари фаол иштирок этишди.

“Faol g’allakor” lar taqdirlandilar

Жорий йилнинг 29 июнь кунида Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаcи Шурчи туман кенгаши фаоллари туманда ғалла ўрим-йиғими давом этаётган фермер хўжаликларига чиқиб ўрим-йиғим ишларида фаол иштирок этаётган отрядлардаги комбайн ҳайдовчилари ва бошқа ишчиларини моддий томондан рағбатлантиришди ҳамда уларга қимматбаҳо эсдалик совғалари топширишди. Жумладан, тумандаги энг фаол отрядлардан бири бўлган 8-отряддаги энг ёш комбайн ҳайдовчилари Жасурбек Нишонов ва Расулбек Менгбоевларнинг хизматлари тахсинга лойиқ деб топилди.

Viloyat tashkiloti konferensiyasi o’tkazildi.

Cоғлиқни сақлаш ва фармацевтика ходимлари касаба уюшмаси Сурхондарё вилоят ташкилоти конференцияси 2015 йилнинг 25 июнь куни ўтказилди.
Конференция ишида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ва фармацевтика ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг ташкилий ишлар бўлими мудири Д.М.Тошматова, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ташкилий ишлар бўлими мудири Б.М.Мухаммадиев, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Х.А.Бакумовлар иштирок этишди.
Конференцияда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2010 йил декабрь ойида бўлиб ўтган V Қурултойидан кейин тизимда амалга оширилган ислоҳотлар ва унинг натижалари, касаба уюшмасининг вилоятдаги ташкилотлари томонидан амалга оширилган ишлар ҳақида Республика кенгашининг вилоят бўйича масъул ташкилотчиси М.Ж.Қодированинг ахбороти тингланди.
Шунингдек, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ва фармацевтика ходимлари касаба уюшмасининг Қурултойига ва Сурхондарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Конференциясига делегатлар ҳамда вилоят соғлиқни сақлаш ва фармацевтика ходимлари касаба уюшмаси раислар кенгаши таркиби ва раислар кенгаши раиси сайлаб олинди.
Мазкур конференцияда бошланғич ташкилотлар фаолиятидаги муаммо ва камчиликлар, келгусидаги режалар тўғрисида делегатлар томонидан таклиф ва фикрлар билдирилди.

Davra suhbati o’tkazildi

Жорий йилнинг 27 июнь куни Сурхондарё вилояти адлия бошқармаси, туман хотин-қизлар қўмитаси ва туман касаба уюшма ташкилотлари ҳамкорлигида “ Кексаларни эъзозлаш йили ” Давлат дастури ижроси юзасидан ҳамда “ Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида ”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун-моҳияти ҳақида давра сухбати ўтказилди. Ушбу тадбирда тумандаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва маҳалла фуқаролар йиғинлари вакилллари иштирок этишди.