
Тикув машиналари олиб берилди.
Сурхондарё вилояти Узун туманида «Аёллар дафтари»да руйхатда турган 72 нафар ишсиз аёлларга «Саховат ва кўмак» жамғармаси ҳисобидан тикув машиналари олиб берилди.
Сурхондарё вилояти Узун туманида «Аёллар дафтари»да руйхатда турган 72 нафар ишсиз аёлларга «Саховат ва кўмак» жамғармаси ҳисобидан тикув машиналари олиб берилди.
“Аёллар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб – қувватлаш” бўйича Республика комиссиясининг 2021 йил 9 мартдаги кенгайтирилган йиғилишининг 4- сонли баёнининг ижроси юзасидан туманларда «Аёллар дафтари»га киритилган ишсиз хотин-қизларга амалий ёрдам кўрсатилмоқда. Бойсун туманида «Аёллар дафтари»га киритилган ишсиз хотин-қизларга “BOYSUN BARAKA CHEVARLARI” масъулияти чекланган жамияти томонидан тикувчилик соҳаси бўйича янги иш ўринлари яратилди ҳамда Қумқўрғон тумани «Янги шаҳар» маҳалласида яшовчи «Аёллар дафтари» руйхатида турувчи Тошболтаева Шаҳноза ҳам 30 000 000 сўм кредит маблағлари эвазига яшаш хонадонида тикувчилик цехини ташкил қилиб аёллар учун 5 та янги иш ўрни яратишга муваффақ бўлди.
«Аёллар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни қўллаб-қувватлаш» бўйича Сурхондарё вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан Термиз туманига бириктирилган вакиллар ҳамда Термиз туман 4- сектор масъул ходимлари, «Солиобод» ҳамда «Наврўз» маҳалла фуқаролар йиғинлари хотин -қизлар бўйича раис ўринбосарлари “Аёллар дафтари”га киритилган аёллар билан суҳбат ўтказдилар. Уларнинг оилавий шароитлари, муаммолари эшитилди ва тегишли ташкилот раҳбарларига етказилди. Шунингдек, Республика комиссиясининг 2021 йил 9 мартдаги кенгайтирилган йиғилишининг 4- сонли баёнида кўрсатилган топшириқларнинг ижросини таъминлаш юзасидан сектор раҳбарлари ҳамда ташкилот раҳбарларига кўрсатмалар берилди.
Жорий йилнинг 30 март куни Сурхондарё вилоятидаги корхона ва ташкилотларда ишловчи турли соҳа вакилларидан иборат 49 нафар касаба уюшмаси аъзолари Хоразм вилоятига саёхатга жўнаб кетишди.
Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Термиз шаҳар кенгаши тизимидаги Тошкент давлат аграр университети Термиз филиали ишчи ходимлари ўртасида «Спорт билан яша» шиори остида футбол мусобақаси ўтказилди. Спорт тадбирида ғолиб бўлган жамоаларга касаба уюшма қўмитасининг совғалари топширилди.
Жорий йилнинг 26 март куни «Аёллар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни қўллаб-қувватлаш» бўйича Сурхондарё вилоят ишчи гуруҳи раҳбари Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Р.М.Бедилов ва вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси ўринбосари Қ.А.Боболов Бойсун туманида бўлдилар. Ташриф чоғида “Аёллар дафтари”га киритилган аёллар билан учрашиб, уларнинг муаммолари ечими бўйича тегишли корхона ва ташкилот рахбарларига кўрсатмалар берилди.
Жорий йилнинг 24 март куни Сурхондарё вилоят хокимининг биринчи ўринбосари бошчилигидаги бир гуруҳ делегация аъзолари Тожикистон Республикасига мамлакатнинг мувозанатли ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг устувор йўналишлари билан танишиш мақсадида ташриф буюрдилар.
Ташриф жараёнида делегация аъзолари “Наврўз” умумҳалқ байрами шодиёналарида иштирок этдилар ва Душанбе шаҳрининг диққатга сазовор жойларида бўлдилар. Делегация таркибида Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси, вилоят кенгаши депутати А.Ахмедов ҳам иштирок этиб қайтдилар.
Жорий йилнинг 24 март куни Шўрчи туман “Аёллар дафтари”га киритилган ҳамда тиббий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳар бир туман бўйича манзилли режалар ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш йўналишида олиб борилаётган ишларни ўрганиш мақсадида Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгашининг вилоят бўйича масъул ташкилотчиси Муяссар Қодирова Шўрчи туманида бўлдилар ва маҳалла фуқаролар йиғинлари фаолияти билан танишиб ўз таклифларини бердилар
«Наврўз» умумҳалқ байрами муносабати билан таълим ва фан ходимлари касаба уюшмалари Ангор туман кенгаши томонидан таълим соҳасида кўп йиллар меҳнат қилган, минглаб шогирдларга таҳсил берган устозлар холидан хабар олинди.