Диний ва дунёвий ўқув семинари ташкил этилди.

Термиз туман ҳокимлигида  2016 йил 30 июнь  куни  хотин-қизлар қўмитаси,  “Маҳалла” жамоат фонди, Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси ҳамда маънавият тарғибот маркази билан биргаликда маҳалла фуқаролар йиғинларининг диний маърифат ва маънавий ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиларнинг  диний ва дунёвий қарашларини шакллантириш ва билимларини ошириш бўйича ўқув семинари ташкил этилди

“Surxonning jajji go’zali” ko’rik tanlovi.

2015 йил 29 май куни соат 9-00 да Ангор туман хокимлиги, таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси кенгаши ва туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими ҳамкорликда “Сурхоннинг жажжи гўзали” кўрик танловини ўтказишди. Кўрик – танловда мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари қатнашишди. Танловда 20-мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчиси ғолиб бўлди. Танлов якунида ғолиб бўлган қизларга касаба уюшма кенгашининг совғалари топширилди.

Oltinsoy tumanida konferensiya o’tkazildi

2015 йилнинг 15 май куни соат 10:00 да Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Олтинсой туман ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Конференцияни Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Сурхондарё вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Ш.Ибрагимов олиб борди.
Конференцияда 25 нафар кенгаш аъзолари сайланди. Кенгаш аъзолари бир овоздан Абраев Бахтиёр Норбоевични Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Олтинсой туман кенгаши раиси этиб сайладилар.

«Hamshira-2015» ko’rik tanlovi

Жорий йилнинг 18 апрель куни Ангор тумани тиббиёт бирлашмаси касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ўтказилган “Ҳамшира -2015” кўрик танлови бўлиб ўтди. Кўрик танловида ҳамширалардан 3 нафари иштирок этишиб 1-2-3- ўринларни эгаллашди ва қимматбаҳо совғалар билан рағбатлантирилди. Кўрик танловда 1- ўринни эгаллаган Ангор туман кўп тармоқли марказий поликлинка ҳамшираси Кулиева Олмахон кўрик танловининг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киртди.

“Nogironlar kuni” munosabati bilan

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Денов тумани Кенгаши томонидан 3 декабрь “Ногиронлар куни” муносабати билан 21 нафар ётиб қолган нафақадаги ногирон таълим ходимлари ҳолидан хабар олиниб, уларга озик-овкат маҳсулотлари етказиб берилди.

“Imkon shou” madaniy-ma’rifiy tadbiri o’tkazildi

Жорий йилнинг 11 ноябрь куни Ангор туман “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими ва туман таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси кенгаши ҳамкорликда “Имкон шоу” маданий-маърифий тадбирини ўтказишди. Тадбирда умумий ўрта таълим мактабларининг етакчилари ва коллеж ўқувчилари беллашишди. Тадбир сўнгида ғолиб бўлган “Kамалак юлдузлари” гуруҳига касаба уюшма кенгаши томонидан эсдалик совғалар топширилди.

Nogironlarga e’tibor

Жорий йилнинг 20 октябр куни Ангор туманидаги Улуғ Ватан уруши қатнашчиларига, меҳнат фахрийларига ва ногирон ходимларга Вилоят касаба уюшмаси ташкилотлари бирлашмаси томонидан ногиронлик аравачалари тарқатилди.

Qurbon xayiti bayrami munosabati bilan

Жорий йилнинг 23 сентябрь куни Ангор туман ҳокимлиги ва таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси кенгаши томонидан Қурбон хайити байрами муносабати билан кам таъминланган тармоқ ходимлари ҳолидан хабар олинди. Кам таъминланган тармоқ ходимларига касаба уюшмаси кенгаши томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари олиб берилди.