“ Истиқлол ғунчалари ” кўрик танлови.

Жорий йилнинг 19 сентябрь куни таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Қизириқ туман кенгаши томонидан маданият муассасаларида фаолият юритаётган болалар бадиий жамоалари ўртасида   “Истиқлол ғунчалари” кўрик танловининг туман босқичи ўтказилди.

Танлов ғолибларига касаба уюшмаси кенгаши томонидан дипломлар ва эсдалик совғалари топширилди.

Қизириқ туманида конференция бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 27 август куни Қизириқ туманидаги 12- мусиқа ва санъат мактабида мустақиллик байрамининг 25 йиллиги ҳамда ўқитувчиларнинг ананавий август конференцияси бўлиб ўтди. Ушбу байрам муносабати билан ўқув йили давомида фидоий ва намунали ўрнак кўрсатган бир гуруҳ ўқитувчиларга таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Қизириқ туман кенгаши томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Электр маиший жихозлари тарқатилди

Жорий йилнинг 16 август куни таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшма Қизириқ туман кенгаши томонидан 7 нафар кам таъминланган оила аёлларига электр маиший жихозлар Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги байрами арафасида тарқатилди.

Мустақиллигимизнинг 25 йиллик байрами арафасида

Жорий йилнинг 19-21 август кунлари таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Қизириқ тумани кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллик байрами арафасида 5 нафар кам таъминланган оила аёллари Навоий ва Бухоро шаҳарларига саёҳатга олиб борилди.

“Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо Ўзбекистоним!” шиори остида тадбир бўлиб ўтди.

2016 йил 19 июль куни Термиз тумани “Паттакесар” қишлоқ фуқаролар йиғинидаги “Солиобод” маҳалласида  Мустақилликнинг йигирма беш йиллиги муносабати билан туман  хотин-қизлар қўмитаси, Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Термиз туман Кенгаши, Ўзбекистон мусулмонлар идораси Термиз туман вакиллиги, “Аёллар маслаҳат маркази” билан биргаликда “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо Ўзбекистоним!” шиори остида тадбир бўлиб ўтди.

“Умр-энг олий неъмат”

Жорий  йилнинг 14 июлида Термиз тумани “Пахтаобод” қишлоқ фуқаролар йиғинидаги  “Қаҳрамон” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 5-мактабда  хотин-қизлар қўмитаси,  Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Термиз туман Кенгаши  ҳамда Ўзбекистон мусулмонлар идораси туман вакиллиги билан биргаликда “Умр-энг олий неъмат” мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирда хотин-қизлар  ва ёшлар томонидан ўз жонига қасд  қилиш холатларига йўл қўймаслик ва бундай ҳолатлар такрорланишини олдини олиш чораларига бағишланган маърузалар тингланди.

Мустақиллик байрамининг 25 йиллигига 10 та иш ўрин яратилди

Жорий йил таълим , фан ва маданият ходимлари касаба уюшма Қизириқ туман кенгаши томонидан мустақиллик байрамининг 25 йиллигига 10 та иш ўрин яратилди. Тумандаги “Истара гулшани”оилавий корхонаси билан ҳамкорликда  10 нафар коллеж битирувчилари иш билан таъминланди. Ҳозирда ёшлар оилавий корхонада тикувчилик, зардўзлик, сартарошлик ишлари билан шуғулланмоқда

“Одам савдоси-давр муаммоси ” мавзусида тадбирлар ўтказилди.

Жорий йилнинг 18 июль куни Термиз тумани “Янгиариқ” қишлоқ фуқаролар йиғинидаги  16-мактабда  хотин-қизлар қўмитаси, “Маҳалла” жамоат фонди, Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Термиз туман Кенгаши  ҳамда “Аёллар маслаҳат маркази” билан биргаликда  хотин-қизлар ва ёшларнинг  одам савдоси жабрдийдаларига айланиб қолишларининг олдини олиш мақсадида “Одам савдоси-давр муаммоси ” мавзусида тадбирлар ўтказилди.

Давра суҳбатлари ўтказилди

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан жорий йилнинг 1 июль куни Бойсун тумани ҳалқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимида, 16 июль куни Сурхондарё  вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида ва 20 июль куни давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Денов туман Кенгаши тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат қилиб келаётган ходимлар ва ёш мутахассислар ўртасида ёшларнинг меҳнат қонунчилигига доир билимларини оширишга қаратилган давра суҳбатлари ўтказилди. Давра суҳбатларида 205 нафар ходимлар ва ёш мутахассислар иштирок этдилар.