“Ёз ўтмоқда соз”

????????????????????????????????????

Жорий йилнинг ёз мавсумида вилоятда кундузги оромгоҳларда  13467 нафар, шаҳар ташқарисида фаолият юритаётган оромгоҳларининг I-III навбатларида  5821 нафар болалар соғломлаштирилди.

Шу жумладан, кам таъминланган оилаларнинг 100 нафар фарзандлари Самарқанд вилояти ҳудудидаги “Золотинка” оромгоҳида, 50 нафар “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчилари, 100 нафар билимлар беллашувида ғолиб бўлган иқтидорли болалар, шунингдек, кам таъминланган оилалар фарзандларидан                       746 нафари жамоа шартномалари ва келишувлари орқали  вилоятимизнинг сўлим оромгоҳларида бепул соғломлаштирилди.

Болаларнинг мароқли ва мазмунли дам олишлари учун барча шарт-шароитлар яратиб берилиб, оромгоҳларда Мустақиллигимизнинг йигирма беш йиллиги муносабати билан “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо Ўзбекистоним!” шиори остида маданий, маърифий ва спорт тадбирлари, учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказилди.

“Одам савдоси-давр муаммоси ” мавзусида тадбирлар ўтказилди.

Жорий йилнинг 18 июль куни Термиз тумани “Янгиариқ” қишлоқ фуқаролар йиғинидаги  16-мактабда  хотин-қизлар қўмитаси, “Маҳалла” жамоат фонди, Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Термиз туман Кенгаши  ҳамда “Аёллар маслаҳат маркази” билан биргаликда  хотин-қизлар ва ёшларнинг  одам савдоси жабрдийдаларига айланиб қолишларининг олдини олиш мақсадида “Одам савдоси-давр муаммоси ” мавзусида тадбирлар ўтказилди.

Давра суҳбатлари ўтказилди

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан жорий йилнинг 1 июль куни Бойсун тумани ҳалқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимида, 16 июль куни Сурхондарё  вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида ва 20 июль куни давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Денов туман Кенгаши тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат қилиб келаётган ходимлар ва ёш мутахассислар ўртасида ёшларнинг меҳнат қонунчилигига доир билимларини оширишга қаратилган давра суҳбатлари ўтказилди. Давра суҳбатларида 205 нафар ходимлар ва ёш мутахассислар иштирок этдилар.

 

«Yilning eng faol yosh mutaxassisi» ko’rik tanlovi

Ёшларга оид Давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар дастури ижросини таъминлаш мақсадида, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгагши, “Камолот” ЁИҲ вилоят кенгаши, Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси, Термиз Давлат университети, маданият ва спорт ишлари вазирлиги, вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси, Сурхондарё телерадиокомпанияси ҳамкорлигида “Йилнинг энг ёш фаол мутахассиси”, “Энг яхши ишчи касб эгаси” танловларининг вилоят босқичи ўтказилди.
Танлов ғолиблари ташкилотчиларнинг дипломлари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Диний ва дунёвий ўқув семинари ташкил этилди.

Термиз туман ҳокимлигида  2016 йил 30 июнь  куни  хотин-қизлар қўмитаси,  “Маҳалла” жамоат фонди, Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси ҳамда маънавият тарғибот маркази билан биргаликда маҳалла фуқаролар йиғинларининг диний маърифат ва маънавий ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиларнинг  диний ва дунёвий қарашларини шакллантириш ва билимларини ошириш бўйича ўқув семинари ташкил этилди

“Nogironlar kuni” munosabati bilan

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Денов тумани Кенгаши томонидан 3 декабрь “Ногиронлар куни” муносабати билан 21 нафар ётиб қолган нафақадаги ногирон таълим ходимлари ҳолидан хабар олиниб, уларга озик-овкат маҳсулотлари етказиб берилди.

“Imkon shou” madaniy-ma’rifiy tadbiri o’tkazildi

Жорий йилнинг 11 ноябрь куни Ангор туман “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими ва туман таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси кенгаши ҳамкорликда “Имкон шоу” маданий-маърифий тадбирини ўтказишди. Тадбирда умумий ўрта таълим мактабларининг етакчилари ва коллеж ўқувчилари беллашишди. Тадбир сўнгида ғолиб бўлган “Kамалак юлдузлари” гуруҳига касаба уюшма кенгаши томонидан эсдалик совғалар топширилди.