“Касаба уюшмалари – ҳарбийларга”

Жорий йилнинг 12 январь куни  Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 25 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан   касаба уюшмалари ташкилотлари томонидан “Касаба уюшмалари – ҳарбийларга” акцияси ўтказилиб, акция доирасида ҳарбий қисмга касаба уюшмалари томонидан видео камера совға сифатида топширилди.

“Фахрийлар фахримиз”

Узун тумани таълим, фан ва маданият  ходимлари касаба уюшмаси томонидан Ўзбекистон Қуролли Кучларининг 25 йиллигига бағишланган тадбирлар ўтказилмоқда.                                                                                   Тадбир давомида таълим тизимида фаолият кўрсатаётган бир гуруҳ байналминалчи жангчилар билан давра суҳбати давомида  кенгашнинг эсдалик совғалари топширилди.

Ҳарбийлар оилалари моддий қўллаб-қувватланди

Жорий йилнинг 11 январида касаба уюшмалари томонидан Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан Ўзбекистон Республикаси суверенитети ва мустақиллигини ҳимоя қилишда хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оилаларига  манзилли моддий ёрдамлар кўрсатилди.

Ҳарбийлар оилалари моддий қўллаб-қувватланди

Жорий йилнинг 11 январида касаба уюшмалари томонидан “14 январь -Ватан ҳимоячилари куни” байрами муносабати билан Ўзбекистон Республикаси суверенитети ва мустақиллигини ҳимоя қилишда хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оилаларига  манзилли моддий ёрдамлар ҳамда уларнинг фарзандларига  Янги йил совғалари топширилди.

Менинг ўғлим –Ватан ҳимоячиси

Жорий йилнинг 4 январь куни вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасида ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда  Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил топганлигининг 25 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари байрами муносабати билан “Менинг ўғлим –Ватан ҳимоячиси” тадбири ўтказилди.

Тадбирда ҳарбийларга ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари топширилди.

Болажонлар театрда

Жорий йилнинг 26декабрь куни Транспорт, йўл қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси вилоят бирлашган қўмитаси томонидан “Янги йил” байрами муносабати билан тармоқ тизимида ишлаётган ишчи-ходимлар фарзандларидан 250 нафарининг ҳамда “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчиларидан 50 нафарининг вилоят Мусиқали драма театрига ташрифи уюштирилиб, болажонларга Янги йил совғалари тарқатилди.

Ногиронларга меҳр-мурувват кўрсатилди

Таълим,фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман  кенгашлари томонидан тармоқ тизимида ишлаётган ногиронлар, меҳнат фахрийлари, касб касаллигига чалинган шахсларнинг 18 нафарига  қўлтиқ таёқ ва хассалар олиб берилди .

ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ

2016 йил 16 декабрь куни Сурхондарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси фаоллари, вилоят ҳокимлиги, бошқарма, ташкилотлар, муассаса раҳбарлари, Адлия, прокуратура, ички ишлар бошқармаси вакиллари, оммавий ахборот воситалари ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг вакили иштирокида “Меҳнат соҳасидаги муҳим аҳамиятга молик масалалар”  мавзусида Давра  суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида вилоят миқёсида ҳал бўлиши лозим бўлган жамоа шартномаларини муҳокама қилиш жараёнида касаба уюшмалари аъзолари томонидан кўтарилган 23 та  муаммолар кўтарилди ва унда 21 таси ўз ечимини топди.

Ўтказилган Давра суҳбатида дастур асосида белгиланган корхона ва ташкилотлар вакиллари томонидан маърузалар қилинди. Давра суҳбатида 134 нафар киши иштирок этишди ва иштирокчилар томонидан берилган саволларга вилоят ҳокимлиги, ташкилотлар, муассаса  раҳбарлари,  Адлия,  прокуратура,  ички ишлар бошқармаси вакиллари ва бошқалар жавоб беришди.