
Тадбир ўтказилди
Жорий йилнинг 8 феврал куни Ангор туман 1-умумий ўрта таълим мактабида А.Навоий таваллудининг 576 йиллиги муносабати билан мактаб ўқувчилари орасида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирда А.Навоий ҳаёти ва ижодидан савол-жавоблар , ғазалхонлик айтишувлари ҳамда театрлаштирилган саҳна кўринишлари намоиш қилинди.
Ангор тумани касаба уюшма кенгаши томонидан фаол иштирок этган ёшлар эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлари билан тақдирландилар