Спорт мусобақаси бўлиб ўтди.

6.12.2018й. Ангор туман таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси ташаббусида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26 йиллиги муносабати билан таълим  муассасаларида ишлаётган хотин-қизлар ўртасида спорт мусобақаси бўлиб ўтди. Спортнинг волейбол, баскетбол, шахмат ва шашка турлари бўйича иштирокчи қизларимиз беллашишди.  Тадбир сўнгида туман касаба уюшма кенгаши томонидан фаол иштирок этган  ходимларга фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

Тарғибот лойиҳаси ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Констиуциясининг мазмун моҳияти ва касаба уюшмалари фаолиятининг конституциявий кафолатларини ёшларга етказиш , олий таълим муассасаларида таълим олаётган ёшларни касаба уюшмалари аъзолигига кенг жалб қилиш мақсадида жорий йил 5 декабрь куни Термиз давлат университетида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси — муносиб меҳнатнинг ҳуқуқий кафолати» тарғибот лойиҳаси ўтказилди.

Давра суҳбати ўтказилди

20.10.2018й. Бойсун туманидаги 6-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабининг активлар залида Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси вакиллари иштирокида «Меҳнат сохасидаги муҳим ахамиятга молик масалалар» мавзусида давра суҳбати ўтказилди .

Давра суҳбатида тумандаги таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги аъзо ташкилотлар ходимлари, муассаса рахбарлари, бошланғич касаба уюшма раислари ҳамда меҳнат хавфсизлигига жавобгар ходимлар иштирок этдилар.

“Олтин куз саховати” мавзусида  ўқув семинари бўлиб ўтди

     9.11.2018й. Ангор туманидаги  “Семурғ” номли 1- сонли мактабгача таълим муассасасида  “Олтин куз саховати” мавзусида  ўқув семинари бўлиб ўтди. Семинарда барча туманлардан келган иштирокчилар бир-бирлари билан ўзаро тажриба алмашишди. Тадбир сўнгида туман касаба уюшма кенгаши томонидан фаол иштирок этган  тармоқ ходимларига фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

Душанбе шахрига саёҳат

20.10.2018й.   Денов туман таълим, фан ва маданият  ходимлари касаба уюшмаси Кенгаши ҳамда Денов туман тиббиёт бирлашмаси касаба уюшмаси қўмитаси томонидан Термиз-Душанбе йўналиши бўйича Душанбе шахрини диққатга сазовор жойларига сайёҳат  ташкил этилди.

Сайёхатга 30 нафар таълим  ва тиббиёт ходимларининг илғор ва ташаббускор, ўз касбининг моҳир усталари олиб борилди.

 

“ Тил — миллат кузгуси”

20.10.2018й. Ўзбек тилига давлат мақоми берилганлигининг 29 йиллиги муносабати билан тумандаги барча таълим муассасаларида байрам тадбирлари ўтказилди. Тил байрамига бағишлаб бадиий кечалар, махаллий шоир ва ёзувчилар билан давра суҳбатлари ташкил этилди.  

 

“ Устозлар эъзозда”

Узун туман таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшма кенгаши  томонидан “1 Октябрь — Устоз ва муррабийлар куни” муносабати билан узоқ йиллар давомида таълим тизимида меҳнат қилиб  ҳозирда нафақа гаштини сўраётган таълим фахрийлари ҳолидан хабар олиниб, байрам совғалари топширилди

Анжуман ўтказилди

Ўсиб келаётган ёш авлодни баркамол қилиб тарбиялаш, бўш вақтларини мазмунли ташкил қилишда болалар оромгоҳларининг алоҳида аҳамияти мавжуд.
Жорий йилнинг 14 сентябрь куни вилоят “Баркамол авлод” болалар марказида вилоят Мувофиқлаштирувчи гуруҳи томонидан 2018 йил ёзги болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш мавсуми якунлари бўйича “Болаларни ёзги дам олдириш ва соғломлаштириш” ташкилотчилари анжумани ўтказилди.
Анжуманда “Энг ғамхўр тарбиячи”, “Энг мохир тўгарак рахбари”, “Энг фаол етакчи”, “Энг яхши спорт мураббийи”, “Энг яхши тиббиёт ходими”, “Энг яхши пазанда”, “Энг фаол ички ишлар идораси ходими”, “Энг фаол фавқулодда вазиятлар хизмати ходими”, “Энг масъулиятли ташкилотчи”, “Энг яхши оромгоҳ бошлиғи”, “Энг намунали оромгоҳ-2018” ҳамда “Энг ғамхўр хомий” номинациялари ғолиблари вилоят Мувофиқлаштирувчи гуруҳининг дипломлари ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

“Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил” шиори остида

02.09.2018  Мустақилликнинг 27 йиллиги байрами арафасида дам олиш кунларида Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Қумқўрғон туман кенгаши томонидан кенгаш касаба уюшма аъзоларидан 36 нафари Самарқанд шахридаги тарихий жойларга саёҳатга олиб борилди