Янгидан қурилган уй-жойларнинг топшириш маросими ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сенябрдаги “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3268-сонли қарорига асосан “Навруз” умумҳалқ байрами муносабати билан Жарқўрғон туманидаги 7 нафар, Бойсун туманидаги 4 нафар ҳамда Сариосиё туманидаги 6 нафар кам таъминланган оилаларга янгидан қурилган уй-жойлар тантанали равишда топширилди

Бошланғич касаба уюшмаларига амалий ёрдам кўрсатилди

13.03.2019. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2018 йил 2 октябрдаги “Бошланғич касаба уюшмалари кунини жорий этиш тўғрисида”ги 10-5 сонли ҳамда Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Раёсатининг 2018 йил 19 октябрдаги 12-12 ”с” сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида, 2019 йил 12-13 март кунлари Сурхондарё вилоят давлат солиқ бошқармаси ҳамда туман (шаҳар) инспекциялари ва Термиз шаҳар ҳокимлиги бошланғич касаба уюшмаларига амалий ёрдам кўрсатилди.

Эсдалик совғалари тарқатилди

Сурхондарё вилоят Ички ишлар ходимлари бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси томонидан тизимда хизмат қилиб келаётган 140 нафар хотин–қизларга, 5 нафар хизмат вақтида вафот этган ходимларнинг оила аъзоларига, 15 нафар нафақадаги хотин–қизларга, жами бўлиб 160 нафар аёлларга 9720000 сўмлик моддий кўмак берилди ва эсдалик совғалари тарқатилди.

Конференция бўлиб ўтди

07.03.2019. Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Қумқўрғон туман кенгаши тизимидаги “Қумқўрғон пахта тозалаш АЖ”да 2018 йилда қабул қилинган жамоа шартномасининг якунларига бағишланган конференцияси бўлиб ўтди.

Аёллари қадр топган юрт

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси хотин-қизлар комиссияси ташаббуси билан “8-март – Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан  2019 йил 5 март куни “Аёллари қадр топган юрт” шиори остида маданий тадбир ўтказилди.

Мазкур тадбирга  вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси, тармоқ касаба уюшмаларида фаолият олиб бораётган, вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида ўз ҳиссасини қўшаётган 100 нафар фаол хотин-қизлар таклиф этилиб, уларга “Касаба уюшмалари хотин-қизларга” акцияси  доирасида касаба уюшмаларининг эсдалик совғалари ҳамда фахрий ёрлиқлар топширилди.

Конференция бўлиб ўтди.

04.03.2019. Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Жарқўрғон туман кенгаши тизимидаги “Жарқўрғон пахта тозалаш АЖ”да 2018 йилда қабул қилинган жамоа шартномасининг якунларига бағишланган конференцияси бўлиб ўтди.

Кўрик-танлов ўтказилди

27.02.2019. Давлат ва жамоат муассасаларида электр энергияси ва ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш бўйича энг яхши бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти тармоқ кўрик-танловининг вилоят босқичида вилоят статистика бошқармаси касаба уюшмаси қўмитаси ғолиб деб топилди ва Сурхондарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг дипломи, эсдалик совғалари билан тақдирланди. Кўрик-танловда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг вакили А.Абдуллаев иштирок этди.