Амалий ёрдам кўрсатилди

05.02.2020й. Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими етакчи мутахассиси Д.Шукуров томонидан Узун туман таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшма кенгашининг 5 йиллик фаолияти қисман ўрганилди ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан амалий ёрдам кўрсатилди.

Жамоа шартномаларининг бажарилиши ва ҳисобот-сайлов йиғилишлари бўлиб ўтди

04.02.2020 й.  Узун тумани умумий ўрта таълим мактабларида касаба уюшма қўмиталарининг жамоа шартномасининг бажарилиши бўйича йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда мактаб маъмурияти ва касаба уюшма қўмиталарининг 2019 йилда жамоа шартномаларининг бажарилиши бўйича ҳисоботлари тингланди ва 2020 йилга мўлжалланган жамоа шартномасига янги ўзгартиришлар киритилиши бўйича қарор қабул қилинди. Шу куннинг ўзида ҳисобот-сайлов йиғилишлари бўлиб ўтди ва касаба уюшма қўмитаси раисларининг 2015-2020 йил ҳисоботлари тингланди. Олиб борилган 5 йиллик фаолият умумий таҳлил қилиниб ижобий қабул қилинди.  Йиғилиш давомида касаба уюшма қўмитаси раислари ва қўмита аъзолари таркиби қайта сайланди.

Президент мурожаатномаси

24.01.2020 й. Сурхондарё вилоят Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси А.Ахмедов бирлашма йиғилишлар залида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасига қилган мурожаатномасини аппарат ходимлари ҳамда касаба уюшмалари фаолларига етказди.

Cеминар ўтказилди

Сурхондарё вилояти Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг туман шаҳар Касаба уюшмалари тармоқ кенгаши раислари ва бошланғич ташкилотлари раислари иштирокида вилоят Адлия бошқармасининг йиғилишлар залида янги жорий этилган «Касаба уюшмалари тўгрисида»ги қонун бўйича ҳамкорликда ўқув семинари ўтказилди.

 

Амалий ёрдам кўрсатилди

Вилоят касаба уюшма  ташкилотлари бирлашмаси ёшлар масалалари бўйича раис маслаҳатчиси З.Рахматов томонидан Қизириқ тумани касаба уюшма кенгаши ва тумандаги  бошланғич касаба уюшма ташкилоти иш хужжатлари ўрганилди ва амалий ёрдам кўрсатилди.

Амалий ёрдам кўрсатилди

Вилоят касаба уюшма  ташкилотлари бирлашмаси юристи З . Холов томонидан Шеробод таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшма кенгаши ва тумандаги 2-умумтаълим мактаби бошланғич касаба уюшма ташкилоти иш хужжатлари ўрганилди ва амалий ёрдам кўрсатилди.