ФИДОЙИ ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ РАҒБАТЛАНТИРИЛДИ

Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан жорий йил 7 ноябрь куни вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасида байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда бирлашма раиси, соғлиқни сақлаш тизими ҳодимлари касаба уюшмаси Республика кенгнашининг вилоятдаги масъул ташкилотчиси, Соғлиқни сақлаш бошқармаси мутасаддилари, тиббиёт соҳаси фидойилари жам бўлишди. 2006 йил 12 сентябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси тиббиёт ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, мамлакатимизда ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси тиббиёт ходимлари байрами сифатида кенг нишонланиб келинади. Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан мамлакатимизда тиббиёт соҳасини ривожлантириш, уларнинг меҳнатини муносиб рағбатлантириш борасида амалга оширилиши режалаштирилган ислоҳотлар юзасидан маълумотлар берилиб ўтилди.

Тадбир якунида соҳа ривожи ҳамда аҳоли саломатлигини сақлаш борасида фидокорона меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ шифокорларга касаба уюшмаларининг эсдалик совғалари топширилди.

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИЛАДИ

Соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, соҳа ходимларининг меҳнатини муносиб қадрлаш, малакали кадрлар тайёрлаш, хорижий тиббиёт марказлари ва олийгоҳлари билан илмий-амалий ҳамкорликни кучайтириш масалалари давлатимизнинг доимий эътиборидаги масалалардан эканлиги барчамизга маълум.

Жорий йилнинг 7 ноябрь куни вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасида ҳалқ депутатлари маҳаллий Кенгаши раиси ўринбосари М.Қодирова ҳамда бирлашма раиси вилоят кенгаши депутати А.Ахмедов иштирокида жорий йилнинг 6 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинини такомиллаштириш ҳамда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилишида кўтарилган масалалар, қайд этилган камчиликлар ва муаммолар ҳамда келгусидаги муҳим вазифалар мухокамасига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда пандемия даврида унга қарши курашишга Республика бўйича 100 мингдан зиёд тиббиёт ходимлари сафарбар этилгани, улар ўзларини аямасдан, жонларини гаровга қўйиб, ҳақиқий қаҳрамонлик кўрсатаётгани мамлакат раҳбари томонидан эътироф этилганлиги қайд этилди.

Шунингдек, қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникалар фаолиятидаги муаммолар, онкология йўналишидаги беморларнинг ярмида касаллик иккинчи ва учинчи босқичга ўтиб бўлганидан кейин аниқланаётганлиги, биринчи бўғинда сифат пастлиги учун аҳоли тўғридан-тўғри марказий шифохоналарга боришга мажбур бўлаётганлиги сабабли бу борадаги камчиликларни бартараф этиш лозимлиги қайд этиб ўтилди.

Йиғилишда Президентимиз томонидан 5 ёшгача бўлган болалар, ҳомиладор, туғиш ёшидаги ва 35 ёшдан ошган аёллар, 40 ёшдан ошган шасхлар доимий назоратга олиниб, скрининг текширувлари ўтказилади. Касалликка мойил бўлганлар индивидуал патронажга олиниши, бепул тиббий ёрдам учун йўлланмани ҳамда бепул тарқатиладиган дориларга рецептни ҳам оилавий шифокор бериши таъкидланди.

Йиғилишда маърузачилар чекка ҳудудлардаги бирламчи бўғин тиббиёт тизими учун “Қишлоқ шифокори” дастури жорий қилиниши, дастурга мувофиқ олис ҳудудлардаги бирламчи бўғинга ишга кирган тиббиёт ходимларига 30 миллион сўм миқдорида бир марталик пул маблағи берилиши ҳамда улар хизмат уйи билан таъминланади ёки ижара тўлови компенсация қилиниши ҳақида ҳам маълумотлар бериб ўтилди.

Президент раислигида ўтаётган йиғилишда бирламчи бўғиннинг камида 50 фоиз иши аҳолини тўғри овқатланиш ва жисмоний тарбияга ўргатиш бўлиши лозим, деб таъкидланди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти таҳлилига кўра, тиббий даволаш инсон саломатлигини таъминлашнинг 10 фоиз омили, холос. Ирсий омиллар 15 фоиз, атроф-муҳит 20 фоиз ва, энг асосийси, турмуш тарзи 55 фоизни ташкил этади.

Паст жисмоний фаоллик, меъёрдан кўп, айниқса, кечки пайт овқатланиш оқибатида аҳолининг қарийб 30 фоизида юқори қон босими ва 46 фоизида холестерин миқдори нормадан ортиқ. 60 фоиз ҳолатда коронавируснинг оғир кечиши нотўғри турмуш тарзидан келиб чиққан йўлдош касалликларга боғлиқлигини кўрсатди.

Яъни, соғлом турмуш тарзи – тўғри овқатланиш ва жисмоний фаоллик орқали қанчадан-қанча касалликларни олдини олиш ва инсонлар ҳаётини сақлаб қолиш мумкинлигини барча бирдек тушуниши кераклиги қайд этилди.

Шу билан бирга, фолий кислотаси ва темир моддаси етишмаслиги 40 фоиз аёлларда кузатилади, 5 ёшгача бўлган болаларнинг 55 фоизида темир моддаси етишмаслиги сабабли камқонлик келиб чиқмоқда. 70 фоиз боғча ва мактаб ёшидаги болаларда ичак паразитар касалликлар мавжуд.

Келгуси йил 1 июндан бошлаб:

5 ёшгача бўлган болалар витаминлар ва микро-нутриентлар билан;

10 ёшгача болалар паразитларга қарши дорилар билан;

ҳомиладорлар, эмизикли аёллар ва 15 ёшгача бўлган болалар йод препаратлари билан;

35 ёшгача аёллар фолий кислотаси ва феррум билан бепул таъминланади.

Ушбу дори воситалари ва витаминлар оилавий шифокорлар томонидан бепул тарқатилиши ҳамда нотўғри овқатланиш ва носоғлом турмуш тарзи қандай оғир оқибатларни келтириб чиқариши ёшларимизга болаликданоқ ўргатилиши кераклиги таъкидланди.

 

А.Ахмедов

Вилоят касаба уюшмалари

ташкилотлари бирлашмаси

раиси, Халқ депутатлари

вилоят кенгаши депутати

 

«Тиббиёт ходимлари куни» байрами муносиб кутиб олинмоқда

Жорий йилнинг 6 ноябрь куни Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Термиз шаҳар Кенгаши тизимидаги Термиз ҳарбий Госпитали ташкил топганлигининг 120 йиллиги ҳамда «Тиббиёт ходимлари куни» байрами муносабати билан Термиз шаҳар Кенгаши томонидан жамоа ходимлари эсдалик совғалари топширилди.

 

«Тиббиёт ходимлари куни» муносиб кутиб олинмоқда

Сурхондарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан «Тиббиёт ходимлари куни» байрами муносабати билан короновирусга чалинган ҳарбий хизматчиларни даволашда жонбозлик кўрсатган Термиз ҳарбий Госпитали ҳамшираси Сабурова Мархамат Самидовна соғлигини мустаҳкамлаш учун «Кўхинур» санаторийсига бепул йўлланма билан рағбатлантирилди.

Хорзмга саёхат

Жорий  йилнинг  30 октябрь куни  Сурхондарёлик 50 нафар  Касаба  уюшмасига аъзо корхона ва ташкилотларда ишловчи ходимлардан  иборат бўлган  сайёхлар  гуруҳи Термиз шахридан Хоразм вилоятига жўнаб кетишди.

МЕҲНАТКАШЛАР ҲУҚУҚИ ҚОНУН ҲИМОЯСИДА

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши аппаратининг меҳнат инспекциясининг  Сурхондарё вилояти бўйича меҳнат инспекторлари томонидан Ўзбекистон Республикасида Болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатдан фойдаланмаслик бўйича Сурхондарё вилояти Миллий мониторинг гуруҳи билан биргаликда жорий йилнинг 12-17 октябрь кунлари 2020 йилги пахта йиғим терими мавсумида теримчилар учун шарт-шароитлар яратиб берилиши, мавсум давомида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик юзасидан касаба уюшмаларнинг жамоат назоратини ташкил қилиш тўғрисида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгашининг 2020 йил 04 сентябрь кунидаги №19-14 “с”-сонли Раёсат қарори қабул қилинди.Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида вилоятнинг Денов, Узун, Сариосиё, Бандихон, Қизириқ, Ангор, Жарқўрғон, Термиз ва Шеробод туманларидаги 20 дан зиёд фермер хўжаликлари ҳамда кластерлар далаларида теримчиларга яратилган шарт-шароитлар, мавсум давомида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик ҳолатлари бўйича мониторинг ишлари олиб борилди.

Мониторинг таҳлиллари натижасида Узун туманидаги “Жўрабек Даминов” номли фермер хўжалигида 42 нафар теримчиларнинг пахта пуллари ўз вақтида тўланмаётганлиги аниқланди ва фермер хўжалиги раҳбарига тушунтириш берилгандан сўнг 15 кунлик пахта пуллари тўлаб берилишига эришилди.

Шеробод туманидаги  “Камолиддин ўғиллари” фермер хўжали томонидан теримчиларнинг тўланмай келинаётган иккинчи пахта терими учун 1400 сўмдан иш хақини тўлаб берилишида  амлий ёрдам кўрсатилди.

Фуқаролар манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга ҳуқуқий жихатдан ёрдам кўрсатиш ҳамда Болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатдан фойдаланишга чек қўйиш мақсадида Сурхондарё вилояти Миллий мониторинг гуруҳи ҳудудларда фаолиятини давом эттириб келмоқда.

25 октябрь — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари ходимлари куни.

Сурхондарё вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимларига 25 октябрь — «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари ходимлари куни» байрами муносабати билан Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Термиз шаҳар Кенгаши томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Велошоссе эстафета мусобақаси ўтказилди.

Жорий йилнинг 23 октябрь куни «Олтин учбурчак» лойихаси  маршрути  бўйлаб  спортнинг  велошоссе  эстафета  мусобақаси вилоят   босқичи ўтказилди. Мусобақа ғолибларига  вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг эсдалик совғалари топширилди

 

Хотин-қизлар учун янги иш ўринлари

Сурхондарё вилояти Олтинсой туманида касаба уюшмалари томонидан ажратилган маблағлар эвазига «SERDSE MIRA» масъулияти чекланган жамияти томонидан  хотин-қизларга нон ва қандолатчилик махсулотлари ишлаб чиқариш йўналишида янги иш ўринлари яратилмоқда.