12- июнь “Бутунжахон болалар меҳнатига қарши кураш куни”

12- июнь “Бутунжахон болалар меҳнатига қарши кураш куни”га бағишланган тадбир.

2021 йил 12 июнь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилоят кенгаши тасарруфида бўлган Шеробод туманидаги “Бешбулоқ-Сурхон-Шеробод” болалар оромгоҳида “Бутунжахон болалар меҳнатига қарши кураш куни”га бағишланган тадбир ўтказилди. Болалар оромгоҳида 240 нафар болалар дам олишмоқда.
Тадбирда вилоят ҳокимлиги, Шеробод туман ҳокимлиги, вилоят бандлик бошқармаси вакиллари ва касаба уюшмалари Сурхондарё вилоят кенгаши ҳамда туман касаба уюшмаси вакиллари иштирок этишди.
Тадбир доирасида болажонлар ўртасида расм чизиш, стол тенниси, шаҳмат-шашка, футбол, волейбол, арқон тортиш бўйича ва бошқа спорт мусобақалари ўтказилди.
Шунингдек, дам олувчи болалар иштирокида концерт тадбири уюштирилди.
Тадбир якунида болажонларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Болаларга совғалар улашилди.

Бугун Қизириқ туманидаги 11-сонли мактабгача таълим ташкилотида «Ҳар бир бола меҳр-эътиборда» ҳамда 1 июнь –Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан тадбир ташкил этилди. Тадбирда туман мактабгача таълим бўлими ҳамда касаба уюшма бўлинмаси томонидан болаларга совғалар улашилди.

Сурхондарё вилоятида худудий семинар ўтказилди

2021 йил ёз мавсумини уюшқоқлик билан ташкил этиш мақсадида болаларнинг дам олишини ва соғломлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, уларни амалга ошириш юзасидан тизимли назорат ҳамда мониторингини таъминлаш бўйича вилоят Мувофиқлаштирувчи гуруҳи томонидан Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар “Амударё” болалар соғломлаштириш оромгоҳида ҳудудий семинар ўтказилди.
2021 йил ёз мавсуми давомида вилоятдаги 10 та шаҳардан ташқари оромгоҳларда 6200 нафар, 131 та ихтисослашган мактаб интернатлари ва кундузги мактаб қошида ташкил этиладиган соғломлаштириш майдончаларида 11000 нафар жами 17200 нафар болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш режалаштирилган.
Шунингдек, жорий йилда умумтаълим мактабларининг иқтидорли ўқувчилари учун – “Интеллектуал ривожлантириш”, вояга етмаганлар билан ишлаш комиссиялари рўйхатида турувчи болалар учун –“Тарбия ва спорт-соғломлаштириш”, болаларда экологик маданиятни шакллантириш ва техник ижодкорликни ривожлантириш мақсадида “Экологик-биологик”, “Техник ижодкорлик” ҳамда “Бадиий ижодиёт” йўналишидаги оромгоҳлар ташкил этиш кўзда тутилган.
Семинарда ушбу масалага дахлдор бўлган бошқарма, корхона раҳбарлари, касаба уюшма фаоллари, шаҳар ташқарисидаги барча оромгоҳ директорлари, хисобчилари, оромгоҳларда фаолият юритадиган тарбиячилар, етакчилар, спорт йўриқчилари, ошпазлар, барча муттасади корхона ва ташкилот ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Семинар иштирокчилари “Амударё” болалар соғломлаштириш оромгоҳининг мавсумга тайёргарлик ишлари билан танишдилар.
Семинар иши 2 босқичда ўтказилиб, 1-босқичда:
Ишчи гуруҳ аъзоларининг “2021 йилги ёз мавсумига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ташкил этишда касаба уюшмаларининг роли”, “Шаҳар ташқарисидаги оромгоҳларда болаларнинг дам олишларини мазмунли ташкил этишга қаратилган таълим-тарбиявий ишлар”, “Кундузги оромгоҳлар фаолиятининг такомиллаштириш истиқболлари”, “Ёзги болалар оромгоҳларида санитария қоида ва меъёрлари талаблари тўғрисида”, “Ёз мавсумида болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш оромгоҳларида малакали тиббий — профилактик ёрдам кўрсатиш”, “Оромгоҳларда хавфсизликни таъминлаш, хуқуқбузарлик-ларнинг олдини олиш ҳамда жамоат тартибини сақлаш борасида ички ишлар органларининг вазифалари”, “Ёзги болалар дам олиш оромгоҳларида маданий – маърифий тадбирларни ташкил этиш”, “2021 йилги ёз мавсумида ёзги болалар дам олиш оромгоҳларида спорт тадбирлари ва мусобақаларини ташкил этиш” тўғрисидаги маърузалари тингланди.
2 — босқичда – ҳар бир ишчи гуруҳ вакили ўзининг контингенти билан алоҳида гуруҳларда машғулот ўтказиб, оромгоҳларда ишларни ташкил этиш бўйича батафсилроқ маълумотлар бердилар.
Семинарни ўтказишдан асосий мақсад мавсумни юқори савияда ўтказиш, болалар ва ўсмирларнинг таътил даврида мароқли ва мазмунли дам олишлари учун барча-шарт шароитлар яратиб беришдан иборат бўлди.

Хива шаҳрига саёхат

23.05.2021й. Ўзбекистон Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари касаба уюшмаси Сурхондарё вилояти, Ободонлаштириш ташкилоти ҳамда Тўқимачилик саноати корхонасида ишловчилардан асосан кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож «Аёллар дафтари”да рўйхатда бўлган 50 нафар касаба уюшма аъзоларига Хоразм вилоятининг Хива шаҳрига туристик саёхат уюштирилди.

АЁЛ МИЛЛАТ КЕЛАЖАГИ, ҲАЁТ ДАВОМЧИСИ

Қумқўрғон туманидаги «Нефтчи» маҳалласидан «Аёллар дафтари»га киритилган Менглиева Юлдуз тикувчилик ва гўзаллик салони юритиш мақсадида Халқ банки томонидан берилаётган имтиёзли кредит эвазига маҳаллий аёллардан беш нафар ишсиз аёлларни иш билан таъминлади. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федаратциясининг Сурхондарё вилоят кенгаши томонидан ўтказилган мониторингда давлатимиз томонидан берилаётган имтиёзлардан мамнунлигини билдирди.

ЮРТИМИЗНИНГ ЭНГ ЭНГ КАТТА БОЙЛИГИ БИЗНИНГ ТИНЧЛИКСЕВАР, МЕҲНАТСЕВАР ХАЛҚИМИЗ ОРАСИДА ЯШАЁТГАНИМИЗДИР

Ангор тумани Таллашқон маҳалласида яшовчи Ҳазратқулов Фарход Ўзбекистон касаба уюшмалари Федаратциясининг Сурхондарё вилоят Кенгашига ноқонуний ишдан бўшатилганлиги иш берувчининг ҳатти-ҳаракатларидан норози бўлиб ишга тикланишида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган. Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Ангор туман кенгаши томонидан Ҳазратқулов Фарходнинг мурожаати ваколат доирасида ўрганилиб ўз вазифасига ишга тикланди.

Юртбошимиз томонидан фуқароларнинг яшаш шароитини яхшилаш мақсадида қилинаётган ислоҳотлардан аҳоли миннатдорлигини билдиришди

08.05.2021й. Денов тумани ҳокими Рустам Пардаев бошчилигида ҳамда туман прокурори Алишер Тоғаймуродов иштирокида “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” рўйхатида бўлган хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш уларнинг бандлигини таъминлаш учун мотокультиватор, инкубатор, электр печ ва тикув машиналари берилди.

Юртбошимиз томонидан фуқароларнинг яшаш шароитини яхшилаш мақсадида қилинаётган ислоҳотлардан аҳоли миннатдорлигини билдиришди