15 октябрь “Халқаро қишлоқ аёллари” куни муносабати билан ташкил этилган тадбир

Сўнги йилларда мамлакатимизда хотин-қизларни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлардаги фаол иштирокини таъминлаш, касбий маҳоратларини ошириш, муносиб меҳнат шароитларини яратиб бериш масалалари давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланиб улгурди.

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий жихатдан юксалтириш, қишлоқ хўжалигини янада ривожлантириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда мамлакатимизда камбағалликни қисқартиришда хотин-қизларининг ўрни кун сайин ортиб бормоқда. Бу эса ўз навбатида давлатимиз томонидан қишлоқ аёлларининг турмуш шароитларини яхшилаш ва хаёт фаровонлигини ошириш, уларнинг оила ва жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлашга янада эътиборнинг кучайтирилишига олиб келди.

Шу мақсадда давлатимиз томонидан соҳага оид муҳим қонун ҳужжатлар қабул қилиниб, халқаро меъёрий ҳужжатлар ратификация қилинмоқда. Жумладан, БМТ Бош Ассамблеясининг 2007 йил 18 декабрдаги “Қишлоқ ҳудудларида аёлларнинг аҳволини яхшилаш” тўғрисидаги резолюцияси асосида ҳукумат қарорининг қабул қилиниши бунинг ёрқин далилидир.

Бугунги кунда дунёнинг кўплаб давлатларида 15 октябрь “Халқаро қишлоқ аёллари” куни сифатида кенг нишонланиб келинмоқда. 2019 йилдан мамлакатимизда ҳам ушбу санага алоҳида мақом берилиб кенг миқиёсда нишонлана бошланди.

Таъкидлаш керакки, мамлакатимизда сўнгги йилларда қишлоқ аёлларининг турмуш шароитларини яхшилаш ва ҳаёт фаровонлигини ошириш ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида салмоқли ишлар амалга оширилди.

Хусусан, Мамлакатимиз Президенти ташаббуси билан ташкил этилган аёллар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этишда дунёда ўхшаши бўлмаган янги тизим, яъни “Аёллар дафтари”нинг ташкил этилиши юртимиз аёлларига чинаккам кўмакчи бўлмоқда.

Жумладан, “Аёллар дафтари” жорий йилда икки босқичда амалга оширилиб, вилоятимиздаги яшаш шароити оғир ва ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган 9 тоифадаги 60 минг нафарга яқин хотин-қизлар рўйҳатга олинди. Бугунги кунда ушбу дафтарга киритилган барча хотин-қизларнинг муаммолари ижобий ҳал этилди.

Хусусан, 9770 нафар хотин-қизлар ишга жойлаштирилди, 4755 нафари қизиқишлари бўйича турли йўналишларда касб-ҳунарга ўқитилди. Шунингдек, 7483 нафар аёлларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун 140,0 млрд сўмлик имтиёзли кредит маблағлари, 1663 нафар аёлларга Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши томонидан 1,5 млрд. сўм миқдорда кам фоизли кредитлар ажратилди ва ишга жойлаштирилиб бандлиги таъминланди.

Бундан ташқари, 5570 нафар боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд аёлларга жами қиймати 3,6 млрд. сўм, 837 нафар қарамоғида бир ва ундан ортиқ 1 ёки
2-гуруҳ ногиронлиги бўлган болалари мавжуд ёлғиз аёлларга қиймати 454 млн сўмлик, 610 нафар ижтимоий ёрдамга муҳтож 1-гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизларга жами қиймати 505 млн. сўмлик, 3 104 нафар ижтимоий ёрдамга муҳтож 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизлар учун 2,2 млрд. сўмлик нақд пул кўринишида моддий ёрдамлар ажратилди.

Шунингдек, уй-жойини таъмирлашга муҳтож 1-гуруҳ ногиронлиги бўлган 32 нафар аёлларнинг уй-жойларини таъмирлаб берилди, 62 нафар нотурар жойларда истиқомат қилаётган, ўзи ёки биргаликда яшовчи оила аъзоларининг номида турар жой мавжуд бўлмаган хотин-қизлар уй жой билан таъминланди.

14117 нафар эҳтиёжманд хотин-қизлар тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларнинг соғломлаштиришга эришидган бўлса, 4834 нафар ҳуқуқий ёрдамга муҳтож аёлларга суд, адлия, прокуратура ва ички ишлар органлари томонидан ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилди.

Шуни ҳам алоҳида қайд этиш керакки, қишлоқ аёлларини қўллаб- қувватлаш ва уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ташаббуси билан олис ва чекка ҳудудларда яшаовчи “Аёллар дафтари”га киритилган 4 нафар хотин-қизлар Тошкент шаҳрида малакали мутахассислар томонидан аёллар гўзаллик салонларида хизмат кўрсатиш бўйича ўқитилиб, уларнинг ҳар бирига 50 млн сўмлик барча шарт-шароитларга эга бўлган замонавий типдаги кўчма гўзаллик салонлари ўрнатиб берилди.

15 октябрь “Халқаро қишлоқ аёллари” куни муносабати билан жорий йилнинг 14 октябр куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилояти кенгаши ташаббуси билан маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Т.Бозоров, Ўзбекистон Анорчилик уюшмаси раиси М.Сайфуддинова ҳамда вилоятимиздаги қишлоқ ҳўжалиги соҳасида самарали меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ пахтакор, ғаллакор, пиллакор, боғбон ва фермер аёллар, шунингдек, соҳасида илмий изланиш олиб бораётган олима аёллар иштирок этдилар.

Тадбир давомида маърузачилар томонидан вилоятимизнинг қишлоқ хўжалигининг турли тармоқларида самарали меҳнат қилиб келаётган аёлларнинг машаққатли ва шарафли меҳнати ва бу борадаги ютуқлари эътироф этиб ўтилди.

Якунда бир гуруҳ фаол аёлларга ташкилотчиларнинг ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалари топширилди.

«Кексалар хафталиги» доирасида

«Кексалар хафталиги» доирасида Узун туман таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси бўлинмаси томонидан таълим соҳасида фаолият юритган, ҳозирда нафақа гаштини сураётган фахрийларнинг ҳолидан хабар олинди ва уларга эсдалик совғалари улашилди. Шунингдек, бошланғич ташкилотлар томонидан жойларда ушбу тадбирлар давом этмоқда.

 

Байрам тадбири ўтказилди

Сурхондарё  вилоят кенгашида жорий йилнинг 29 сентябрь  куни 71 нафар   ўқитувчи мураббийлар, фахрийлар ҳамда  соҳа мутахассислари  учун  байрам  тадбири ўтказилди.  Тадбирда Ўзбекиситон касаба  уюшмалари Федерациясининг  Сурхондарё  вилоят кенгаши  раиси А.Ахмедов, Ўзбекистон  таълим ва  фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Сурхондарё вилояти бўйича масъул ташкилотчиси  М.Тоғаевалар  мехмонларни байрам билан  табриклаб ташаккурнома ва совғалар топширдилар.

СПОРТ МУСОБАҚАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 июндаги “Аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тизимини жорий этишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғирисида»ги ПҚ-5148 сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Ижроия қўмитасининг
2021 йил 2 июлдаги “Ходимларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тизимини жорий этишга кўмаклашиш тўғрисида»ги 03-22 “с” сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилоят Кенгаши ходимлари ўртасида Мустакиллигимизнинг 30 йиллиги хамда 11-ноябр Касаба уюшмалари кунига бағишлаб спортини 4 тури мини футбол, стол тенниси, шахмат, шашка турлари бўйича спартакиада мусобақаларга старт берилди.

Жорий йилнинг 20 сентябр куни “Амударё” болалар оромгоҳида спортнинг мини футбол тури бўйича учта жамоа иштирокида мусобақа ташкил этилди. Учта жамоа иштирокида шиддатли кечган ўйинда  2 жамоа биринчи, 1 жамоа иккинчи, 3 жамоа учинчи ўринларни қўлга киритиб касаба уюшма кубоги ва эсталик совғалар билан тақдирланди.

Байрам совғалари топширилди

Узун туман таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси бўлинмаси томонидан 31 августь куни таълим соҳасида узок йиллар самарали фаолият юритган, хозирда нафақада бўлган Бир гурух фахрийларнинг холидан хабар олиниб, байрам совғалари топширилди.

МАСЪУЛЛАР МЕҲНАТИ МУНОСИБ РАҒБАТЛАНТИРИЛДИ  

“Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар билан ишлашда, аёлларнинг муаммоларини ҳал этишда ўзининг фидокорона меҳнати билан барчага намуна кўрсатган масъулларни муносиб рағбатлантириш мақсадида Хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси томонидан турли йўналишларда танловлар ўтказиш белгиланганди.

Мамлакатимизда йил сайин аёлларимизга бўлган эътибор кучаймоқда. Айниқса, уларнинг ижтимоий-иқтисодий химоясини тобора кучайтириш, мухтарам Президентимиз ташаббуси билан давлат сиёсати даражасида амалга оширилмоқда. Турмуш шароити оғир, ишсиз ва ижтимоий фаол бўлмаган хотин-қизларни хар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга давлат томонидан манзилли тарзда кўмаклашиш тизимини жорий қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг “Хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Мазкур қарор асосида бугунги кунда бутун Республикада аёллар муаммоларини тизимли ўрганиш ва ҳал этиш бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.

Вилоятимизда ҳам, аёллар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида ҳудудларда олиб борилаётган ишлар диққатга сазовардир.

Жумладан, 2020 йил 8 октябрь куни мамлакатимиз Президенти раислигида ведеселектор тарзида ўтказилган йиғилишда аёллар муаммоларини ўрганиш ва уларни ҳал этиш бўйича янгича тизим жорий этиш юзасидан масъуллар олдига бир қатор вазифалар қўйилган эди.

Шунга асосан, 2020 йилнинг октябрь-декабрь ойларида “Аёллар дафтари”ни шакллантириш бўйича 457 317 та хонадонга борилиб, 432 330 нафар хотин-қизлар билан юзма-юз мулоқотлар қилган холда анкета-сўровномалари тўлдирилди. Сўровномалар натижасида аниқланган муаммолар бирма-бир таҳлил қилиниб, биринчи навбатда ҳал этилиши лозим бўлган 9 тоифадаги 28 928 нафар 30 ёшдан ошган аёллар “Аёллар дафтари”га кирилди.

“Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича Республика комиссияси томонидан “Аёллар дафтари”ни юритиш бўйича Вақтинчалик тартиб лойиҳаси ишлаб чиқилди ва Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил
8 январдаги 2-сонли қарори билан тасдиқланди.

Муаммолар аниқланди, маълумотлар таҳлил қилинди, “Аёллар дафтари” шакллантирилди, йўл хариталар ишлаб чиқилди. Хўш, шу билан масала хал бўлиб қолдими, йўқ албатта. Аёлларимизни ташвишга солаётган, уларни йиллар давомида қийнаб келаётган тизимли муаммоларни ҳал этиш бўйича белгиланган чора-тадбирларнинг амалда ижросини таъминлаш барчасидан ҳам масъулиятли ва машаққатли жараёндир

Шуларни инобатга олган холда, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар билан ишлашда, аёлларнинг муаммоларини ҳал этишда ўзининг фидокорона меҳнати билан барчага намуна кўрсатган масъулларни муносиб рағбатлантириш мақсадида Хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси томонидан турли йўналишларда танловлар ўтказиш белгиланганди.

Хусусан, аҳоли муаммоларини “хонадонбай” ва “фуқаробай” ўрганиш ва уларни ҳал этишга кўмаклашиш, “Аёллар дафтари” тизими самарадорлигини таъминлаш, ушбу йўналишда жамоатчилик ролини ошириш ҳамда аёлларнинг муаммоларини ҳал этишда ўзининг фидокорона меҳнати билан барчага намуна кўрсатган маҳалла раисларини меҳнатини муносиб рағбатлантириш мақсадида “Энг яхши маҳалла раиси”, ҳудудда хотин-қизлар муаммоларини “маҳаллабай” ва “хонадонбай” ўрганиш ва уларни ҳал этишга кўмаклашиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, яшаш шароитларини тубдан яхшилаш, турмуш даражасида сезиларли ижобий ўзгаришларга эришиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ишларини жонлантириш ҳамда бу борада салмоқли натижаларга эришаётган сектор раҳбарларини рағбатлантириш учун “Энг яхши сектор раҳбари”, гендер сиёсати ҳамда мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида аёлларнинг ролини оширишга қаратилган ишларни корхона, ташкилот ва муассасаларда намунали ташкил этиш, ташаббускор аёл иш берувчи меҳнатини қўшимча рағбатлантириш мақсадида аёл иш берувчилар ўртасида “Энг намунали аёл иш берувчи”, Аёллар дафтари”га киритилган ҳамда кўрсатилган амалий ёрдам натижасида тадбиркорликни йўлга қўйган хотин-қизлар ўртасида “Касаба уюшмалари лауреати” мукофоти Республика танловларини ўтказиш режалаштирилган эди.

Шунингдек, жойларда ҳудудларда хотин-қизларнинг дарду ташвишларини, муаммоларни бартараф этишда жонбозлик кўрсатаётган ҳамда энг намунали ва самарали фаолият юритаётган “Аёллар маслаҳат кенгашлари”ни моддий рағбатлантириш бўйича ҳам танловлар эълон қилинган эди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси билан биргаликда жорий йилнинг июнь-июль ойларида туман (шаҳар)ларда белгиланган саволнома асосида масъуллар фаолиятини ўрганиш ишлари олиб борилди. Холислик ижтимоий адолат тамойиллари асосида ўтказилган танловда вилоятдаги энг намунали фаолият юритиб келаётган масъуллар танловларнинг ғолиби сифатида саралаб олинди.  Танловни баҳолаб борувчи ҳакамлар ҳайъати ҳулосасига кўра, эълон қилинган танловларда муносиб иштирок этиб биринчи ўринни қўлган киритган фаоллар танловнинг Республика босқичида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга қиритган бўлса, иккинчи ва учинчи ўринни олганлар ташкилотчиларнинг эсталик совғалари ва пул мукофотлари билан тақдирландилар.

Айни шу масалалда жорий йилнинг 28 август куни касаба уюшмалари Сурхондарё вилоят кенгаши томонидан тантанали тадбирда ташкил этилиб, юқори ўринларни қўлга киритган фаолларга ўз мукофотлари топширилди.

Жумладан, “Энг яхши сектор раҳбари” Республика танловининг вилоят босқичида муносиб иштирок этиб, фахрли 2-ўриннин қўлга киритган Бойсун туман 1 сектор раҳбарига 10 млн. сўм, 3-ўриннин қўлга киритган Ангор туман
3 сектор раҳбарига 5 млн.сўм пул мукофоти топширилди.

Тадбир давомида “Энг яхши маҳалла раиси” Республика танловининг вилоят босқичида 2-ўринни қўлга киритган бўйича Сариосиё туманидаги “Гулобод” маҳалласи раисига 5 млн. сўм, Жарқўрғон туман “Нефтчилар” маҳалласи раисига 3 млн. сўм пул мукофоти билан тақдирландилар.

Шунингдек, Энг намунали аёл иш берувчи” Республика танловининг  вилоят босқичида мос равишда 2 ва 3- ўринни эгаллаган Шеробод туманидаги “Асл барака” ширинликлари корхонаси ҳамда “Киндерланг” боғчаси, “Касаба уюшмалари лауреати” мукофоти бўйича “ЯТТ Наргиза Абдураимова” ва “ЯТТ Нормуродова Холида Базаровна”лар ҳам 5 ва 3 млн. сўмдан моддий рағбатлантирилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2021 йил 26-февраль куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 11-сонли баёнида ҳамда 2021 йил 9-март кунги “Аёллар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича республика комиссияси”нинг кенгайтирилган йиғилишининг 4-сонли баёнининг 20-банди билан белгиланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлашда, хотин-қизлар муаммоларини тизимли ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қўвватлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож, жумладан “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этишга кўмаклашиш, оилаларни мустаҳкамлаш ва уларнинг фарзанд тарбиясидаги ролини ҳамда ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган маслаҳатлар бериш мақсадида Сурхондарё вилоятида ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинлари қошида жамоатчилик асосида “Аёллар маслаҳат кенгашлари”нинг фаолият йўлга қўйилди.

Бугунги кунда, 721 та шундан, 640 та мактаб, 6 та мусиқа мактаби, 14 та касб-ҳунар коллежи, 9 та касб-ҳунар мактаби, 39 та поликлиника (оилавий шифокор пункти), 9 та маданий марказ, 4 та олий ўқув юртларида “Аёллар маслаҳат кенгашлари”нинг фаолият юритиб келмоқда.

Сурхондарё вилоятида хотин-қизлар муаммоларини тизимли ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича Республика комиссияси томонидан хотин-қизларнинг дарду-ташвишлари, муаммоларини бартараф этишда жонбозлик кўрсатаётган ҳамда энг намунали ва самарали фаолият юритаётган “Аёллар маслаҳат кенгашлари”ни моддий рағбатлантириш белгиланган.

Намунали фаолият юритаётган “Аёллар маслаҳат кенгашлари”ни моддий рағбатлантиришдан мақсад ижтимоий ҳимояга муҳтож, жумладан “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этишга кўмаклашиш, оилаларини мустаҳкамлаш ва уларнинг фарзанд тарбиясидаги ролини ҳамда ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган маслаҳатлар бериш, “одобли қиз”, “иффатли келин” ва “маърифатли аёл” ғояларини кенг тарғиб этишда “Аёллар маслаҳат кенгашлари” аъзолари меҳнатини эътироф этишдан иборат.

«Аёллар маслаҳат кенгашлари»нинг фаолиятини ўрганиш бўйича вилоят комиссиясининг томонидан жорий йилнинг июл-август ойларида вилоят миқиёсида кенгашлар фаолияти ўрганиб чиқилди. Унга кўра, ҳудудларда хотин-қизларнинг муаммоларни бартараф этишда жонбозлик кўрсатиб, энг самарали фаолият юритаётган Бойсун туманидаги “Газа”, Қумқўрғон туманидаги “Дўстлик” маҳаллалари қошидаги “Аёллар маслаҳат кенгашлари” га ғолиб деб топилиб, уларга ҳам ташкилотчиларнинг 50 млн. сўмлик пул мукофоти топширилди.

“Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар билан ишлашда, аёлларнинг муаммоларини ҳал этишда ўзининг фидокорона меҳнати билан барчага намуна кўрсатган масъулларни муносиб рағбатлантириш мақсадида Хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси томонидан турли йўналишларда танловлар ўтказиш белгиланганди.

Янги Ўзбекистон босиб ўтаётган йўл.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Янги Ўзбекистон газетаси бош муҳаррири Салим Дониёровнинг саволлари берган жавоблари юзасидан “Янги Ўзбекистон демократик ўзгаришлар, кенг имкониятлар ва амалий ишлар мамлакатига айланмоқда” мавзусидаги интервюда Президентимиз томонидан илгари сурилган ғоялар, ташаббусларнинг мазмун моҳиятини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилоят кенгаши томонидан жойларда учрашувлар, давра суҳбатлари ташкил этилиб келинмоқда.
Хусусан жорий йилнинг 23 август куни вилоят касаба уюшмалари катта мажлислар залида ташкил этилган давра суҳбати ҳам айнан ушбу масалага бағишланди.
Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан мухтарам Президентимизнинг «Янги Ўзбекистон демократик ўзгаришлар, кенг имкониятлар ва амалий ишлар мамлакатига айланмоқда» деб номланган интервьюсида мамлакатимизнинг мустақиллик йилларида босиб ўтган йиллари, бугунги шиддатли ўзгаришлар жараёни, глобал дунёдаги воқеликка теран муносабати ортиқча пафосларсиз, содда, оддий, халқчил тарзда кенг қамровда очиб берилганлиги, жамиятимиз ҳаётининг барча жабҳаларига дахлдор масалалар, мазкур йўналишларда қўлга киритилган ютуқлар муаммолари билан бирга батафсил баён этилгани билан аҳамиятли эканлиги таъкидлинди.
Шунингдек, ҳаётга катта орзулар билан кириб келаётган ёшлар учун тобора кўпроқ имкониятлар яратилмоқда.Уларнинг олий таълимга қамровини кенгайтириш, ўқиши, маънавиятининг тўғри шаклланиши, тадбиркорлик кўникмаларига, меҳнат бандлигини таъминлаш йўлида барча имкониятлар ишга солинмоқда. Айни пайтда кексаларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш, аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини кучли ижтимоий ҳимоялаш борасида катта ташаббуслар ҳаётга фаол жорий этилаёлганлиги алоҳида қайд этиб ўтилди.

“Халқ қабул куни” ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг топшириғига асосан тизимга келиб тушаётган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини жойида ҳал килиш ҳамда келаётган шикоятлар сонини камайтириш мақсадида 2021 йил 21 августь санасида Узун тумани халқ таълими бўлимида “Халқ қабул куни” ташкил этилди.
Ташкил этилган “Халқ қабули куни”да туман халқ таълими бўлими рахбарияти, туман халқ таълими бўлими масъул ходимлари фуқароларни бевосита қабул қилдилар.
Ўтказилган “Халқ қабули куни”да фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар ўрнатилган тартибда кўриб чиқилди. Мурожаатларнинг асосий қисми ижобий ҳал этилиб, қолганларига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Шунингдек “Халқ қабул куни” барча таълим муассасаларида ўтказилиб фуқароларнинг мурожаатлари шахсан мактаб директорлари томонидан ўрганилиб чиқилмоқда.