“Касаба-тур” веломарафони ўтказилди

Корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спорт билан шуғулланишга кенг жалб қилиш, спорт-соғломлаштириш тадбирлари орқали саломатлигини тиклашга кўмаклашиш, велоспортнинг оммавийлигини ошириш ҳамда бирлашма кенгашининг “Соғлом бола йили” дастурида белгиланган тадбирлар ижросини таъминлаш мақсадида хаваскор велоспортчилар ўртасида “Касаба-тур” веломарафонининг шаҳар, туман босқичлари жорий йилнинг 1-5 апрел кунлари ўтказилиб, унда 1000 нафардан зиёдроқ хаваскор велоспортчилар иштирок этдилар

“Хотира турнири” ўтказилди

Ангор туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимига қарашли 3-умумий ўрта таълим мактабида узоқ йиллар фаолият кўрсатган марҳум ўқитувчи Зафар Қорақулов хотирасига бағишлаб, мактаб ўқувчилари ўртасида миллий кураш бўйича “Хотира турнири” ўтказилди.
Ғолиблар туман таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмасининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар

Шурчи туманида веламарофон ўтказилди

2014 йил 5 апрель куни Шурчи туманида “Касаба тур” веламарофони ўтказилди. Тадбирда 29 нафар таълим, фан ва маданият ходимлари, 21 нафар агросаноат мажмуи ходимлари, 11 нафар соғлиқни сақлаш ходимлари иштирок этишди.
Веламарофонда қатнашчиларининг 12 нафар ғолибларига туман агросаноат мажмуи ходимлари ва туман таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси кенгашининг фахрий ёрликлари ва қимматбаҳо совғалари топширилди

Kollej o’quvchilari bilan uchrashuv o’tkazildi

Ангор туман Педагогика коллежида Ўзбек миллий академик театри ўзининг 100 йиллик юблейини нишонлаш олдидан эл севган санъаткорлар, Ўзбекистон халқ артистлари Ёқуб Ахмедов, Фатхулла Маъсудов, Муяссар Бетдиқулова ва “Ниҳол” мукофоти совриндори ёш актриса Саида Саидбеквалар иштирокида коллеж ўқувчилари билан ижодий учрашув ўтказилди. Учрашувда сўзга чиққан Ўзбекистон халқ артистлари Ёқуб Ахмедов ўқувчиларга Миллий театрнинг шонли йўли, Мустақиллик йилларида юртбошимиз раҳнамолигида театрдаги ўзгаришлар, санъат даргоҳи тарихи, ўзининг ҳаёт ва ижод йўли ҳақида сўзлаб берди. Санъаткорлар ўз маҳоратларидан намуналар ижро этишди. Берилган савол-жавоблар учрашувга файз киритди.

«Наврўз» умумхалк байрами муносиб нишонланди

Ангор туман тармоқ касаба уюшма органлари томонидан «Наврўз» умумхалқ байрами кенг нишонланди. Байрам тадбирлари давомида тумандаги мавжуд корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият юритаётган меҳнаткашларга сумалак сайиллари уюштирилди. Кам таъминланган оила аъзоларига озиқ-овқат маҳсулотлари олиб берилди. Байрам арафасида боқувчисини йўқотган оилалар ва етим-есирлар ҳолидан хабар олинди. Уруш ва меҳнат фахрийлари учун дастурхонлар ташкил этилди. Бундан ташқари байрам тадбирларида ўзимизнинг миллий ўйинларимиз, спорт мусобоқалари ташкил этилди. Вилоят аҳлининг ҳурматига сазовор бўлган таниқли санъаткорлар иштирокида концертлар уюштирилди.

Tumanlarda “Navro’z” bayramlari o’tkazilmoqda

2014 йил 14 март куни Олтинсой тумани Халк таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш булимига қарашли мактаб ва мактабдан ташкари, мактабгача таьлим муассасаларида “Наврўз” умумхалқ байрами ўтказилди. Байрам тадбирида сумалак, таомлар тайёрланиб, халқимизга ҳос бағрикенглик, саховат, меҳр — оқибат фазилатларини юклантириш, инсонни маънавий баркамоллик сари омилларни кучайтириш ва “Соғлом бола йили” Давлат дастури ҳамда “Жамоа келишув”га асосан туман таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси кенгаши томонидан 35 нафар кекса, кам таъминланган ва нафақага чиққан мураббийларнинг ҳолидан ҳабар олиниб қимматбаҳо совғалар берилди. Ушбу тадбирда 3850,0 минг сўм сарфланди

Surxondaryo viloyatida jamoa shartnomalari yakunlari sarhisob qilinmoqda

2014 йил 13 мартда “Сурхондарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” очиқ акциядорлик жамияти меҳнат жамоасининг йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири Ў.М.Адилов, Ўзбекистон ёқилғи-энергетика комплекси, кимё саноати ва геология ходимлари касаба уюшмаси Кенгашининг раиси Ғ.Ю.Ҳамидов, “Ўзбекэнерго” ДАК бошқармаси бош мутахассиси, энергетика ходимлари Республика бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси С.С.Тўхтаев, Сурхондарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси А.А.Ахмедов ва “Сурхондарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” ОАЖ бошқаруви раиси У.С.Рахимовлар иштирок этишди.
Йиғилиш кун тартибидаги 1-масала бўйича “2013 йилда жамоа шартномасининг бажарилиши натижалари тўғрисида” “Сурхондарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” ОАЖ бошқаруви раиси У.С.Рахимов ва “Сурхондарё ҳудудий электр тароқлари корхонаси” ОАЖ касаба уюшма қўмитаси раиси И.Р.Абдуллаевларнинг ҳисоботлари эшитилди.
“2013 йилда жамоа шартномасининг бандларини бажарилишини текшириб бориш комиссияси” аъзоси, корхонанинг ишлаб чиқариш техник хизмати бошлиғи Н.С.Шайматов текширув далолатномаси билан таништирди.
Корхонада жамоа шартномасига асосан 1951 нафар ходим 2780,1 млн сўмлик имтиёзлар олдилар.
Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш ҳақининг 20 % миқдорида суткалик ва йўлкира харажатлари норматив асосида тўланиб, уларга 148,6 млн сўм сарфланган.
Иш жараёнида зарарсизлантириш воситаларидан фойдаланиш учун 258,2 млн.сўм хожатхона фаррошларининг лавозим маошларига 10 фоиз миқдорида компенсация тўловлари тўланган.
Ҳисобот йилида Иш берувчи ва касаба уюшма кўмитаси томонидан 35 нафар ходимга ташаккурнома ва 69 нафар ходимга фахрий ёрлиқлар эълон қилиниб уларга 19,9 млн сўм, 14 нафар ходим нафақага чиқиши муносабати билан 75,4 млн сўм бир йўла рағбатлантириш, “8-март Хотин-қизлар куни” байрами ва 9-май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан ишчи ходимларга ҳамда меҳнат фахрийларига 18,7 млн сўм сарфланган.
Жамоа шартномасига илова сифатида ҳар йили тузиладиган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича битимга биноан иш ўринларида меҳнат шароитларини, меҳнатни мухофаза қилиш ва техника хавфсизлиги аҳволини яхшилаш юзасидан тадбирлар бажариш чоралари кўрилиб, бу ишларга 21,8 млн сўм сарфланди.
Меҳнат мухофазаси тадбирларини молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 12 ноябрдаги 245-сон қарори билан тасдиқланган “Корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда Меҳнатни мухофаза қилиш жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги Низомга биноан Меҳнатни мухофаза қилиш жамғармаси барпо этилган.
Ноқулай меҳнат шароитларида банд ходимларни махсус, кийим-бош, махсус пойабзал, бошқа якка тартибдаги ҳимоя воситалари билан, шунингдек, ювиш ва зарарсизлантириш воситалари билан таъминлаш учун 94,7 млн.сўм, корхонанинг 1959 нафар ишчи ходимларини тиббий кўрикдан ўтказиш учун 4,2 млн.сум, 54 нафар ходимнинг сурункасига бир ойдан ортиқ касал бўлганлиги учун, жами 10,7 млн сўмлик ва 49 нафар ходимнинг яқин қариндошлари вафот этганда 11,2 млн сўм миқдорида моддий ёрдамлар кўрсатилган.
Жамоа шартномасига киритилган 11 та бўлимнинг 127 та бандлари барчаси бажарилган.
Кун тартибидаги 3-масала бўйича, 2014-2016 йилларга тузилган Бош келишув ва вилоятда тузилган Минтақавий Келишувларига мослаштирилиб 2014-2016 йилларга тузилган жамоа шартномаси қабул қилинди.
Йиғилиш якунида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашидан бўлим мудири Ў.М.Адилов, Кенгаш раиси Ғ.Ю.Хамидов ва вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси А.Ахмедовлар сўзга чиқиб таклиф ва мулоҳазалар билдиришди

Семинар ўтказилди

2014 йилнинг 12 март куни Сурхондарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг кичик мажлислар залида Ўзбекистон транспорт йўл қурилиш ва капитал қурилиш индустрияси ходимлари Марказий кенгаши томонидан ўқув-семинар ўтказилди. Унда тизим ташкилотларининг 48 нафар бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари, ташкилотчилари иштирок этишди.
Ўқув-семинарини вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси А.Ахмедов очиб, семинар иштирокчиларига “Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг 2013 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлинтириш якунлари ҳамда 2014 йилга мўлжалланган иқтисодий Дастурнинг энг муҳим устивор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси” мазмун моҳияти тўғрисида гапириб ўтди.
Ўзбекистон транспорт йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси республика кенгаши раиси О.Т.Турганов, ташкилий ишлар бўлими бош мутахассиси А.Х.Мирзажонов, меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими бош мутахассиси М.Т.Абдумаликорвалар Ўзбекистон траспорт йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмасининг олдида турган долзарб вазифалар, нодавлат сектордаги ходимларни касаба уюшмаси аъзолигига жалб этиш, жамоа шартномаларидаги имтиёзлар ва Ҳалқаро Меҳнат Ташкилотининг 138, 182-Конвенциялари моҳиятидан келиб чиқадиган вазифалар тўғрисида маъруза қилишиб, иштирокчиларга тушунтиришлар беришди.

8-mart “Xalqaro xotin-qizlar kuni” tadbiri o’tkazilmoqda

Олтинсой туман таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшма кенгаши томонидан 2014 йил 8-март “Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан вилоят ҳалқ таълими бошқармаси ҳамда Олтинсой туман таълим муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997-йил 29-августдаги “Таълим тўғрисида”ги қонуни, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” III- боскич талаблари ҳамда “Соғлом бола” Давлат Дастури, жамоа келишувнинг бандларини амалга ошириш мақсадида вилоят миқиёсида махорат мактблари ҳамда бошланғич синфларида ўқув семинари ўтказилди. Ушбу семинар қатнашчиларининг 15 нафарига касаба уюшмалари томонидан 525,0 минг сўмлик қимматбоҳо совғалар берилди. 8-март “Халқаро хотин-қизлар куни”га бағишлаб ўқувчилар ўртасида спортнинг валейбол, мини футбол турлари бўйича мусобоқалар ўтказилди ва ўтказилган тадбирда хомийлар томонидан 350,0 минг сўмлик совғалар топширилди.
Байрам муносабати билан таълим сохасида меҳнати синган, кўрик танловларда ғолиб бўлган, кам таъминланган, ёлғиз яшаётган ва кекса педагоглар холидан хабар олиниб, 1650,0 минг сўмлик совғалар билан табрикланди.
Бундан ташқари, туман соғлиқни сақлаш сохасида фаолият кўрсатаётган фаол, кекса ва кам таъминланган аёлларга 950,0 минг сўмлик совғалар топширилди.
Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшма қўмитаси томонидан ҳам байрам тадбири ўтказилиб, унда 480,0 минг сўм сарфланди.