Sayohat uyushtirildi
Таълим, фан ва маданият ходимлари тизимида меҳнат қилаётган касаба уюшма аъзоларидан 50 нафарининг Хива шаҳарига саёҳати уюштирилди.
Улар шаҳар ҳудудида жойлашган диққатга сазовор қадамжоларни зиёрат қилишди.
Таълим, фан ва маданият ходимлари тизимида меҳнат қилаётган касаба уюшма аъзоларидан 50 нафарининг Хива шаҳарига саёҳати уюштирилди.
Улар шаҳар ҳудудида жойлашган диққатга сазовор қадамжоларни зиёрат қилишди.
Сурхондарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасида 2014 йил 7 октябрь куни “Бутунжаҳон муносиб меҳнат куни”га бағишлаб “Ижтимоий адолат, Иқлим адолати” шиори остида Давра суҳбати бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг масъул ходими И.Аброров, Нефть-газ ва геология ходимлари касаба уюшмалари Республика кенгаши раиси ўринбосари М.Зияев, вилоят бошқармалари, бирлашмалари ва муассасалари раҳбарлари, касаба уюшма органлари, нодавлат-нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашдилар.
Давра суҳбатида Халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган 13 та Конвенциялари бўйича, касаба уюшмаларининг Муносиб меҳнат Консепциясини амалга ошириш юзасидан ва вилоятимизнинг ижтимоий-иқтисодий фаолиятида касаба уюшмаларининг тутган ўрни ва роли ҳақида ҳамда олиб бораётган фаолиятлар тўғрисида маърузалар қилиниб, савол-жавоблар, фикр-мулоҳаза ва таклифлар билдирилди.
Сурхондарё вилояти истеъмол товарлари ишлаб чиқариш , савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшма аъзоларидан 2014 йил пахта йиғим- теримида фаол қатнашаётган Қизириқ туман Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари Аконова Бахтигул, Нормурадова Муяссар, Қаршиев Бахром, Тожиева Инобатларга касаба уюшмаларининг совғалари топширилди.
Сурхондарё вилоят касаба уюшма органлари томонидан 2014 йил пахта терим мавсумида ўз хиссалаларини қўшиш мақсадида вилоят бўйича жами 48 та отряд тузилган бўлиб, шундан Олтинсой туман касаба уюшмалари мувофиқлаштирувчи кенгаши томонидан ҳам 185 кишидан иборат 4 та отряд тузилган.
Олтинсой туманида пахта йиғим теримида фаол иштирок этаётган илғор теримчиларини рағбатлантириш мақсадида 9 сентябрь куни тумандаги “Чеп”, “Карсаган”, “Марказ” ва “Оқарбулоқ” маҳалла фуқаролар йиғинларида пахта далаларида пахта териб ўз хиссаларини қўшаётган 26 нафар илғор теримчи хотин-қизларга туман касаба уюшма органлари томонидан 6300,0 минг сўмлик қимматбаҳо совғалар топширилди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, “Соғлом бола” йили Давлат дастурининг бандларини бажариш мақсадида Ангор туманидаги 3, 9, 30 мактаб 1-синф ўқувчиларининг 195 нафарига гигиеник воситаларидан иборат совғалар тўплами топширдилар .
Таълим , фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Ангор тумани кенгаши , халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими билан ҳамкорликда “Соғлом бола” йили Давлат дастурининг бандларини бажариш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 23 йиллигига бағишлаб кўрик танлов ва ўқитувчиларнинг “Анъанавий август анжумани” бўлиб ўтди. “Анъанавий август анжумани” да таълим сохасидаги кўп йиллик самарали меҳнати учун 65 нафар ўқитувчилар туман хокимлигининг ва туман касаба уюшма кенгашининг фахрий ёрлиғи ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.
2014 йил “Соғлом бола йили” Давлат дастурининг бандларига асосан Сурхондарё вилояти истеъмол товарлари ишлаб чиқариш , савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмасининг 50 нафар аъзолари учун шу йилнинг 22 август куни Самарқанд шахри бўйлаб саёxат уюштирилди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг йигирма уч йиллик байрами муносабати билан Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан Ватанимиз хавфсизлиги ва барқарорлиги ҳамда сарҳадлари дахлсизлигини таъминлашда муносиб хисса қўшиб келаётган чегара қўшинлари таркибидаги харбий қисм хизматчиларининг оилаларига рўзғор ташвишларини енгиллаштириш ва маиший шароитларини яхшилаш учун электр-маиший техника жихозлари, хизмат вазифаларини бажариш вақтида ҳалок бўлган харбий хизматчилар оилаларига совғалар хамда кам таъминланган ва боқувчисини юқотган оила фарзандларига стипендиялар шунингдек 2014 йил “Соғлом бола йили” Давлат Дастури ижросини таъминлаш мақсадида кам таъминланган ва фарзанд кўрмаган оилаларни соғломлаштириш учун санаторийларга йўлланмаларни шу йилнинг 19 август куни Термиз шаҳридаги М.Уйғур номли вилоят мусиқали драма театрида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг раиси Танзила Камаловна Нарбаева тантанали равишда топширди .
2014 йил 5 август куни Сурхондарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг катта залида Халқаро Меҳнат Ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган Конвенциялари, корхоналарда меҳнат муносабатларини тартибга солиш, ходимлар учун хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш бўйича иш берувчилар ҳамда уларнинг вакилларининг билим ва тажрибаларини янада ошириш мақсадида ўқув-семинари ўтказилди.
Ўқув семинарда касаба уюшмалари органлари, асосий ишидан озод этилган ва йирик корхоналар касаба уюшма қўмиталари раислари ҳамда тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликларининг вакиллари қатнашди.
Бундан ташқари вилоят ҳокимининг вакили, вилоят бошқармалари, бирлашмалари ва муассасалари раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилди.
Семинарда корхоналарда меҳнат муносабатларини тартибга солиш, ходимлар учун хавфсиз шароитларни яратиш бўйича ва мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай шаклларига барҳам бериш ва барча бўғин касаба уюшма органларига Конвенция талабларини ҳал этиш мақсадида жойлардаги давлат, нодавлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорликни янада кучайтириш юзасидан мутахассислар томнидан маърузалар қилинди.
Савол-жавоблар, таклиф ва мулоҳазалар асосида вазифалар яна бир бор белгилаб олинди.