2015 йил 8 май куни соат 16:00 да Жарқўрғон туман агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташкилотининг ҳисобот — сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Конференцияни Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Сурхондарё вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Ш.Ибраимов олиб борди. Шунингдек конференция ишида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси ўринбосари Қ.Боболов, туман ҳокимининг ўринбосари, хотин қизлар қўмитаси раиси Н.Қамбарова, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси маъданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими мудири Ў.Ўтаганов, туман ҳокимининг ташкилий гуруҳ раҳбари Ч.Хўжанов, туман фермерлар кенгаши раиси Ш.Туроповлар қатнашдилар. Конференцияда 15 та Кенгаш аъзолари сайланди. Кенгаш аъзолари С.Жумаевни агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Жарқўрғон туман Кенгаши раиси этиб сайлашди.