Давлат дастури амалда

2015 йилнинг 19 августь куни Шеробод туман ҳалқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимининг мажлислар залида “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурининг тегишли бандлари ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан юборилган маиший техника воситалари Шеробод туманидаги касаба уюшма тармоқларида узоқ йиллар самарали меҳнат қилиб, ҳозирги кунда нафақада бўлган ходимларга тарқатилди ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида таҳсил олаётган, кам таъминланган, етим, ногирон, иқтидорли, жамоатчи талаба ва ўқувчиларни моддий ва маънавий томондан қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамоат ишларидаги иштирокларини фаоллаштириш мақсадида тармоқ тизимидаги Шеробод педагогика ва иқтисодиёт коллежида таҳсил олаётган 1-босқич ўқувчиси Юсупов Шариф Панжи ўғли Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг устама стипендияси билан тақдирланди.

Keksalarga e’tibor

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раёсатининг 2015 йилдаги P-25/42 “C” сонли қарори ижроси юзасидан Музработ туманида яшовчи нафақада бўлган 5 нафар фуқарога “Кексаларни эъзозлаш йили” давлат дастури муносабати билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация Кенгаши томонидан ажратилган маиший техника воситалари топширилди.

Angorda velomarafon

2015 йил 18 августь куни “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурини бажариш мақсадида Ангор туман таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси кенгаши, Камолот “Ёшлар ижтимоий ҳаракати” ва “Маҳалла” жамғармаси ҳамкорликда “Қўштегирмон” маҳалласида ҳаваскор ёшлар ўртасида велоспорт мусобақаси ўтказишди. Тадбир сўнгида ғолиб бўлган жамоаларга туман касаба уюшма кенгаши, маҳалла жамғармаси ва ҳомийлар томонидан совғалар берилди.

Odam savdosi – asr vabosi

Жорий йилнинг 14 августь куни Ангор тумани таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси кенгаши, маданият ва спорт ишлари бўлими ва Камолот “ Ёшлар ижтимоий ҳаракати” билан ҳамкорликда “Одам савдосига қарши кураш” мавзусида тадбир ўтказишди. Тадбирда маданият ва спорт ишлари ходимлари фаол қатнашишди. Тадбир сўнгида фаол қатнашган ходимларга касаба уюшма кенгаши томонидан фахрий ёрлиқлар ва совғалар топширилди.

Qiziriqda velomarafon

2015 йил 14 августь куни “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурини бажариш мақсадида Қизириқ туман таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси кенгаши, Камолот “Ёшлар ижтимоий ҳаракати”, маданият ва спорт ишлари бўлими, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ва “Нуроний” жамғармаси ҳамкорликда ёшлар ўртасида веломарафон ўтказишди. Тадбир сўнгида ғолиб бўлган жамоаларга туман касаба уюшма кенгаши, маҳалла жамғармаси ва ҳомийлар томонидан совғалар берилди.

Muhtoj oilalarga e’tibor

Ёлғиз ва ижтимоий ёрдамга муҳтож кексалар яшаётган оилаларнинг турмуш даражасини яхшилаш мақсадида, уларнинг рўзғор ташвишларини енгиллаштириш ва маиший шароитида қулайлик яратиш ҳамда “Кексаларни эъзозлаш йили” давлат дастури ижросини таъминлаш, Ўзбекистон Реслубликаси давлат мустақиллигининг йигирма тўрт йиллигига бағишлаб амалга ошириладиган “Бетакроримсан, ягонамсан, она Ватаним , Ўзбекистоним!” шиорини ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маданий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирда ёлғиз ва ижтимоий ҳимояга муҳтож кексалap яшаётган, эҳтиёжманд оилалардаги 46 нафар нуроний отахон ва онахонларга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан берилган электр-маиший техника жиҳозлари тантанали равишда топширилди.

Esdalik sovg’alari topshirildi

Сариосиё туманидаги аёллар “Мурувват уйи”да “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин” шиори остида акция ташкил этилиб “Мурувват уйи”га бирлашма кенгашининг эсдалик совғалари топширилди.

Давлат дастури амалда

2015 йил “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури доирасида Шўрчи туманидаги 29-сонли умумий ўрта таълим мактабида таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Шўрчи тумани кенгаши томонидан меҳнат фахрийлари ўртасида спортнинг шахмат тури бўйича мусобақа ўтказилди.
Мусобақа ғолиб ва иштирокчиларига касаба уюшмасининг эсдалик совғалари топширилди.

Avgust anjumani o’tkazildi

Жорий йилнинг 25 август куни Ангор туманининг 9 — болалар мусиқа мактабида туман таълим муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими ҳамда таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман кенгаши ҳамкорлигида ўқитувчиларнинг Анъанавий август анжуманини ўтказилди. Тадбир сўнгида 2014 — 2015 ўқув йилида муваффақиятларга эришган бир қатор педагог ходимлар ҳамкорларнинг фахрий ёрлиғи ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.