“Mahallaning eng orasta qizlari” ko’rik tanlovi.

Жорий йилнинг 28 август куни Ангор туманида туман хотин — қизлар қўмитаси, маҳалла жамғармаси ҳамда ангор туман таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси кенгаши ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 24 йиллиги муносабати билан “Маҳалланинг энг ораста қизлари” кўрик танловининг туман босқичи ўтказилди. Танлов ғолиблари ва иштирокчилари ташкилотчиларнинг дипломлари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Tadbir o’tkazildi

Жорий йилнинг 28-29 августь кунлари таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Қизириқ тумани кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўрт йиллигига бағишлаб амалга ошириладиган, “Бетакроримсан, ягонамсан, она Ватаним — Ўзбекистоним!” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган ташкилий — амалий, маданий-маърифий тадбирлар хамда билимлар кунига бағишлаб “Фахрийлар — фахримиз” мавзусида тадбир ўтказилди.
Тадбир сўнгида кекса педагог ходимларга касаба уюшмаларининг эсдалик совғалари топширилди.

Sport musobaqasi o’tkazildi

Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Термиз шаҳар кенгаши тизимидаги №18299 ҳарбий қисмда жорий йилнинг 28 август куни спорт мусобақаси ўтказилди. Мусобақада ҳарбий қисмнинг ҳаваскор спортчилари спортнинг шахмат — шашка, волейбол ва бадментон турлари бўйича беллашдилар. Мусобақа ғолибларига ҳарбий қисм касаба уюшмаси томонидан дипломлар ва эсдалик совғалари топширилди .

Тадбир ўтказилди

Жорий йилнинг 25 августь куни Термиз шахрининг “Диета” (Фламинго) кафесида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўрт йиллигига бағишлаб “Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним -Ўзбекистоним!” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган маданий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирда “Касаба уюшмалари — фахрийларга”, “Касаба уюшмалари — ҳарбийларга”, “Касаба уюшмалари — талабаларга” акциялари ўтказилиб, акциялар доирасида ёлғиз ва ижтимоий ҳимояга мухтож кексалар яшаётган эхтиёжманд оилаларнинг бир гурухига электр-маиший техника товарлари, кексалар ва ногиронларга ёрдамчи ва реабилитация техник воситалари (ногиронлик аравачалари), мустақиллик йилларида хизмат вазифаларини бажариш вақтида халок бўлган Ватан химоячилари оилаларининг хар бирига 200,0 минг сўмдан моддий ёрдам ҳамда олий ва ўрта махсус ўқув юртларида тахсил олаётган ижтимоий ҳимояга мухтож, эхтиёжманд ва иқтидорли талаба — ўқувчиларга касаба уюшмаси стипендиялари топширилди.

Qariyalar e’zozda

Ёлғиз ва ижтимоий ёрдамга муҳтож кексалар яшаётган оилаларнинг турмуш даражасини яхшилаш учун моддий ёрдам кўрсатиш, уларнинг рўзғор ташвишларини енгиллаштириш ва маиший шароитларини яхшилаш ҳамда “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури ижросини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 24 йиллигига бағишлаб амалга ошириладиган, “Бетакроримсан, ягонасан она Ватаним – Ўзбекистоним!” – деган, эзгу ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий маданий-маърифий тадбирлар доирасида жорий йилнинг 13 августь куни Сурхондарё вилояти, Денов тумани “Юрчи” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган Денов саноат тоғ-кон металлургия касб-ҳунар коллежи залида тадбир ўтказилди.
Тадбирда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси Абдукарим Абдурахмонович Ахмедов сўзга чиқиб, тадбир иштирокчиларини байрам билан табриклади ва мамлакатимизда мустақиллик йилларида эришилган улкан ютуқлар, амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ҳақида таъкидлаб ўтди.
Тадбир сўнгида, ёлғиз ва ижтимоий ҳимояга мухтож кексалар яшаётган, эҳтиёжманд оилалардаги нуроний отахон ва онахонларга касаба уюшмаларининг электр-маиший техника жихозлари тантанали равишда топширилди.
Тадбирда нуроний отахонлардан Л.Хўжаев, Ш.Муродуллаевлар сўзга чиқиб, мустақиллигимизга шукроналар айтиб, ўз миннатдорчиликларини изҳор этишди.
Шу куни вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан Сариосиё туманидаги аёллар “Мурувват уйи”да “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин” шиори остида акция ташкил этилиб, акция доирасида “Мурувват уйи”га касаба уюшмаларининг 3,0 млн сўмлик 1 дона музлатгич ҳамда 1,5 млн сўмлик электр-маиший жихозлар ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Тадбир ўтказилди

Жорий йилнинг 21 августь куни Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Шўрчи туман кенгаши ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 24 йиллигига бағишлаб амалга оширилган, “Бетакроримсан, ягонамсан, она Ватаним – Ўзбекистоним!” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган маданий – маърифий тадбирлар дастури доирасида туман Ветеринария бўлимида меҳнат фахрийлари иштирокида тадбир ўтказилди.
Тадбир сўнгида меҳнат фахрийларига касаба уюшмасининг эсдалик совғалари топширилди

Velomarafon o’tkazildi

Жорий йилнинг августь ойида Ўзбекистан Республикаси мустақиллигининг йигирма тўрт йиллик байрами муносабати билан таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Шеробод туман кенгаши, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати туман кенгаши ҳамда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлими ҳамкорлигида тумандаги “Чинобод” ва ‘Meҳнaтoбoд,, маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи аҳоли (эркак ва аёл) ўртасида веломарафон мусобақаси ўтказилди. Тадбир сўнгида мусобақа ғолибларига ташкилий қўмитанинг эсдалик совғалари топширилди

“Касаба уюшмалари — Фахрийларга”

Жорий йилнинг 20 августь куни “Кексаларни эъзозлаш йили” хамда Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма тўрт йиллик байрами муносабати билан “Касаба уюшмалари — фахрийларга” акцияси доирасида Қумқўрғон туманидаги бир гуруҳ меҳнат фахрийларига Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан берилган электр-маиший техника жиҳозлари топширилди.

Keksalarga e’tibor

Жорий йилнинг 19 августь куни вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раёсатининг 2015 йил Р-25/42”с” сонли қарори ижроси юзасидан Ангор туманидаги касаба уюшма ташкилотларида узоқ йиллар самарали меҳнат қилиб, ҳозирги кунда кексалик гаштини сураётган 6 нафар ходимларга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан ажратилган маиший техника воситалари тарқатилди.