Oltinsoy tumanida davra suhbati o’tkazildi

2015 йил 9 декабрь куни Олтинсой туман ҳокимлиги, тумандаги корхона ва ташкилотлар раҳбарларининг туман касаба уюшмалари фаоллари билан “Меҳнат соҳасидаги муҳим аҳамиятга молик масалалар” мавзусида Давра суҳбати ўтказилди.
Давра суҳбатида туман ҳокими, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Давра суҳбатларида касаба уюшма фаоллари томонидан берилган саволларга тегишли ташкилот ва корхона вакиллари жавоб беришди.

Konstitusiyamiz-qomusimiz

Жорий йилнинг 7 декабрь куни таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Денов туман Кенгаши томонидан Конституциямизнинг 23 йиллиги муносабати билан “Конституциямиз-қомусимиз” мавзусида давра суҳбати ўтказилиб, йиғилганлар томонидан берилган саволларга таклиф этилган мутахассислар томонидан батафсил жавоблар берилди. Шунингдек, тадбирдан сўнг озик-овқат маҳсулотлари олиниб, 17 нафар ётиб қолган таълим соҳаси фахрийларининг ҳолидан хабар олинди.

«Bolaligim — poshsholigim» mavzusida bayram tadbiri o’tkazildi

Жорий йилнинг 7 декабрь куни “Семурғ” номли 1- мактабгача таълим муассасасида таълим, фан ва маданият ходимлари Ангор туман кенгаши ва халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими хамкорликда “Болалигим пошшолигим” мавзусида байрам тадбири ўтказишди. Байрам тадбирида туман хотин-қизлар қўмитаси раиси, ”Нуроний” жамғармаси раиси ва мактабгача таълим муассасаси мудиралари қатнашишди. Байрам тадбири сўнгида мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчилари томонидан тайёрланган байрам дастурлари намойиш этилди.

Уч авлод учрашуви тадбири ўтказилди

Uch avlod uchrashuvi tadbiri o’tkazildi
2015 йил 6 декабрь куни “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурининг ижросини таъминлаш мақсадида “Уч авлод учрашуви” ўтказилди.
Тадбирга Олтинсой туманининг ташкил этилишида хизмати синган меҳнат фахрийлари, туман ташкилот ва корхоналар рахбарлари таклиф қилиниб, Конституциямизнинг 23 йиллиги билан табрикланди.
Тадбирда туман маданият уйи хонандалари иштирокида концерт уюштирилиб, туманнинг ташкил этилишида ўзининг муносиб хиссасини қўшган фахрийларга туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиқлари ҳамда агросаоат мажмуи ходимлари туман кенгашининг қимматбаҳо совғалари топширилди.

O’zbekiston Konstitusiyasi – vijdon erkinligi kafolati

Шўрчи туман ҳокимлигининг 2015 йил 30 ноябрдаги 186-сонли йиғилиш баёни ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 5 декабрь куни “3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан туманнинг чекка ҳудудлари ҳисобланган Элабод қишлоқ фуқаролар йиғинига қарашли Олатемир ва Ялти маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари билан биргаликда Олатемир маҳаллаларида истиқомат қилувчи меҳнат фахрийси Назарова Жонгил момонининг хонадонига ташриф буюрилди ва унга эсдалик совғалари топширилди. Шунингдек ушбу маҳаллада яшовчи 1-гуруҳ ногирони Жумаев Эшдавлатнинг ҳам ҳолидан хабар олинди.
Бундан ташқари, шу куннинг ўзида тумандаги бир гуруҳ кўзи ожиз ногиронларнинг ҳам ҳолидан хабар олинди ва уларга совғалар улашилди.

Konstitusiya – huquq va erkinliklarimiz kafolati

2015 йил 5 декабрь куни Шўрчи маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма уч йиллиги муносабати билан “Конституция тарғиботи ойлиги” акцияси доирасида “Ўзбекистон Конституцияси – виждон эркинлиги кафолати” мавзусида маърифий учрашув ўтказилди.
Ушбу тарғибот тадбирида коллеж ўқитувчи ва ишчи ходимлари, талабалар, шунингдек, Олатемир ва Ялти маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари ва фаоллари иштирок этишди.

Davra suhbati o’tkazildi

Жорий йилнинг 4 декабр куни вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси катта мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 23 йиллигига бағишлаб ”Конституция — ҳуқуқ ва эркинликларимиз, фаровонлигимиз кафолати” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Konstitusiya kuni munosabati bilan tadbir o’tkazildi

Жорий йилнинг 3 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрами муносабати билан таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Термиз шаҳар кенгаши томонидан “Касаба уюшмалари – болаларга” акция доирасида Термиз шаҳар 12-сон “Меҳрибонлик” уйида маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилиб, 8 турдаги озиқ-овқат махсулотлари ҳомийлик ёрдами сифатида топширилди.

3 dekabr — Nogironlar kuni

Жорий йилнинг 3 декабр куни “Ногиронлар куни” муносабати билан таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Термиз шаҳар кенгаши томонидан таълим соҳасида фаолият юритган, бугунги кунда ногиронлик нафақасида бўлган ходимлар ҳолидан хабар олиб, уларга 8 турдаги озиқ-овқат махсулотлари тарқатилди.