«Hokim va talabalar uchrashuvi»
Куни кеча Шурчи тумани хокими Ҳ.Н.Маматқулов ташаббуси билан, Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида истиқомат қиладиган ва ҳозирги кунда Тошкент шаҳрида жойлашган 30 дан ортиқ Олий таълим муассасаларида турли соҳалар бўйича таҳсил олаётган 3-4 курс талабалар ва магистрлар билан “Ҳоким ва талабалар учрашуви” бўлиб ўтди.
Тошкент шаҳри М.Улуғбек туманида жойлашган “LaLuna” кафесида бир пиёла чой устида ташкил этилган мазкур учрашувда Шўрчи тумани хокими Ҳ.Н.Маматқулов, Шўрчилик 220 нафар талабага маруза қилар экан, мамлакатимизни ривожлантириш, туманимизда олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёжни таъминлаш масалаларига тўхталиб ўтди.
Тадбирда фаол талаба ёшлар ва меҳмонларга туман ҳокимлиги ҳамда ҳомийлар томонидан ташкил этилган совғалар улашилди. Хушовоз хонандаларнинг чиқиши эса хаммага хуш кайфият бағишлади.