Ўзбекистон Республикаси Конституцияси — муносиб меҳнатнинг ҳуқуқий кафолати
05.12.2019й. Сурхондарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг катта мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27 йиллигига бағишланган “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси — муносиб меҳнатнинг ҳуқуқий кафолати” мавзусида Давра суҳбати бўлиб ўтди .
Ўтказилган Давра суҳбатига вилоятдаги ҳамкор ташкилотлардан Адлия, Прокуратура ва Меҳнат бошқармаларидан вакиллар таклиф қилинди.
Давра суҳбатига келган ҳамкор ташкилот вакиллари ўз марузалари билан иштирок этишди. Давра суҳбати фикр-мулоҳаза, савол-жавобларга бой бўлиб, тадбир қатнашчиларга кўтаринки кайфият бағишлади.
Давра суҳбати вилоят телерадиокомпанияси, «Сурхон тонги» газетаси ва бошқа оммавий ахборотларда ёритилади.