28 апрель – “Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни”

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясининг вилоят Кенгаши ташаббуси билан алоқадор ташкилотлар билан ҳамкорликда “28 апрель — Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни” муносабати билан Касаба уюшмалари вилоят кенгаши катта мажлислар залида “Соғлом ва хавфсиз меҳнат муҳитининг хуқуқий асослари” шиори остида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда соҳа мутахассислари томонидан меҳнатни муҳофаза соҳасидаги меъёрий ҳужжатларда белгиланган малака талаблари, бу борада амалга оширилаётганишлар, муаммо ва камчиликлар юзасидан маърузалар қилинди.

Шунингдек, бу борада намунали фаолият юритган масъуллар иштирокида ташкил этилган меҳнатни муҳофаза энг яхши мутахассис танловнинг турли номинациялари бўйича вилоят босқичида ғолиб бўлганлар касаба уюшмаларининг диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.

Маълумот ўрнида қайд этиш керакки, 80 йиллар ўрталарида АҚШ, Канада, кўплаб Европа ва Осиё мамлакатларида иш жойларида оғир жароҳатланиш олган ва вафот этганлар сони мисли кўрилмаган даражада ошиб кетган. Шу боисдан 1989 йилда АҚШ ва Канаданинг йирик касаба уюшмалари ташкилотлари “Халок бўлган ходимларни хотирлаш куни” номи билан вафот этган ишчиларни хотирлаш ташаббуси билан чиққан.

1996 йилда Халқаро меҳнат ташкилоти Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш кунини таъсис этиш бўйича расмий таклиф билан чиқди ва шу йилдан 28 апрель санаси “Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни” сифатида норасмий равишда нишонланиб келинган, расман 2003 йил 28 апрелда нишонланган.

Шу йилдан бошлаб, ҳар йили 28 апрель “Бутун жаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни” касаба уюшмалари ташаббуси билан ҳамкор ташкилотлар иштирокида юқори даражада ўтказиб келинади.

Кўрик-танлов ғолибларига эсдалик совғалари топширилди

Жорий йилнинг 11 апрель куни Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги Термиз гарнизонида жойлашган ҳарбий қисм маданият марказида “Ибратли ҳарбий оила” кўрик-танловининг Жанубий оператив қўмондонлиги босқичи бўлиб ўтди. Унда жами Жанубий оператив қўмондонлиги тасарруфидаги ҳарбий қисм ва муассасалардан 8 нафар ҳарбий оилалар “Оилам менинг бахтим”, “Мен уддабурон оила бекасиман”, “Фарзандим дилбандим”, “Санъатим-саодатим” шартлари бўйича ўз билим ва салоҳиятини ишга солган ҳолда ғолиблик учун баҳс олиб борди.

Кўрик-танлов ғолибларига Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Сурхондарё вилоят Кенгаши ҳамда ҳамкор ташкилотларнинг дипломлари ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Жамоа шартномаси лойиҳаси муҳокамаси бўйича йиғилиш ўтказилди

Жорий йилнинг 11 апрель куни Миллий гвардия Сурхондарё вилоят бошқармасида 2020-2022 йиллар учун имзоланган жамоа шартномасининг 2022 йилда бажарилиши якунига бағишланган ҳамда 2023-2025 йиллар учун тузиладиган янги жамоа шартномаси лойиҳаси муҳокамаси бўйича йиғилиш ўтказилди.

Жамоа шартномасининг бажарилиши ҳамда референдум тарғиботи юзасидан йиғилиш ўтказилди

Сурхондарё вилояти Божхона бошқармасида 2020-2022 йиллар учун имзоланган жамоа шартномасининг 2022 йилда бажарилиши якунига бағишланган шунингдек, 2023-2025 йиллар учун тузиладиган янги жамоа шартномаси лойиҳаси муҳокамаси бўйича ҳамда жорий йилнинг 30 апрелида бўлиб ўтадиган референдум тарғиботи юзасидан йиғилиш ўтказилди.